Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда
Фарғона шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган болалар майдончасига тадбиркор "дом" қурмоқчи. Бунга қарши чиққан маҳаллий аҳолига дастлаб пул таклиф қилинган сўнгра, "обончи" аёллар ҳамда бегоналар томонидан қўрқитилиб, уларга босим қилиниб келинмоқда.
Ўзбекистон
16.05.2025, 17:10
Улашиш:

Foto: Kun.uz
Энг қизиқ жойи шундаги қурилиш бошланган майдонда қўшни домнинг канализатсия ва газ тармоғи жойлашган.
Маҳаллий аҳоли Анваржон Қодировнинг айтишича, қилинаётган мазкур ишлар қурилиш талабига умуман жавоб бермайди. "Дом" тагидан эса котлован қазишга тушган, уларнинг дардини эшитадиган ташкилот йўқ.
Гарчи мазкур қурилиш жойига Прокурор ёрдамчиси келиб аҳолига ҳаммасини ҳал қиламиз, дейишига қарамасдан ҳеч нима ўзгармаган. Қурувчилар яна билганини қилишмоқда.
"Қурувчилар келиб, қўлимизда ҳужжатимиз бор, қароримиз жойида дейди. Кадастр бошлиқлари ҳам негадир қурувчи томонда. Қаршилик қилсак бизга пул таклиф қилишяпти", деган Анваржон Қодиров.
Бошқа бир фуқаро Луиза Кападезининг айтишича, маҳаллий аҳолининг қаршилик қилганини кўриб қурувчи "обончи"ларни уларга қарши ҳаракатга келтирган. Маҳалла, прокуратура, архитектура барча ташкилотларнинг қурувчига гапи ўтмаяпти.
Фуқаро Сюзанна Холмирзаеванинг айтишича, қурувчи кўча аёлларини олиб келиб, қаерда ишлашларини суриштириб, уларга нисбатан таҳдидга ўтишган.
"Пул олмадиларингизми, энди бошқачасига гаплашамиз, дея. Қаерда ишлайсан, нима қилишни биламиз, ҳар қадамингни ўйлаб босинглар дейишди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти. Бошимиз қотган, деган Сюзанна Холмирзаева.
Маҳаллий аҳоли Раъно Шокированинг айтишича, фуқаролар тадбиркорга болаларимиз қаерда ўйнайди деб савол беришса, тадбиркор бу ерда ўйнатма болангни, мен уй қураман деб жавоб берган.
"Асфалтларимизни бузиб ўтиб кетишди. Энди қайта қилишимиз керак. Бизга бирортаси келиб ёрдам бермайди. Маҳалла фондимиз бор, шундан қайта асфалт қиламиз-да энди. Тадбиркор келиб, шу ерга уй қурмоқчи.
Мана бугун келиб қурилишини бошлашди, котлован қазишни бошлаганда уйларимиз "зириллаб" кетди. Домнинг ёнида канализатсия бор, устини ковлаб ташлашди. У ердан газ қувури ҳам ўтган. Газни ҳам, канализатсияни ҳам ҳисобга олмаяпти. Болалар қаерда ўйнашади энди десак, бу ерда ўйнатма болангни, уй қураман-да деяпти.
Ҳокимиятдан келган вакилларга тушунтирдик, қурувчига тушунтирдик, лекин улар биз танимайдиган, умуман бошқа кўчадаги кўча болаларини, барзанги аёлларини олиб келиб, бизга босим ўтказишни бошлашди. Хоҳлаган жойингга мурожаат қил, биз бу ерга барибир дом қурамиз деяпти", деган Раъно Шокирова.
Мазкур ҳудудга келган Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги бош бошқармаси бош мутахассиси Бунёд Хамралиев ушбу низоли ҳудуд ҳозирда ўрганилаётганлигини айтди.
Унга кўра, қурилишга оид ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб чиқилгунга қадар дом қурилиб бўлган. Ҳозирда расмийлаштирилган барча ҳужжатлар ҳуқуқий ҳолати қайта ўрганилиб чиқилаётганини маълум қилди.
Фарғона шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Бекзод Маҳмудовнинг маълум қилишича, қурилиш назорат инспексияси томонидан жамоатчилик экспертизасидан шаффоф ҳолатда ўтиш тўғрисида қайта огоҳлантириш хати берилиб, қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.
Ўзбекистон
16.05.2025, 17:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди
Спорт
25.09.2026, 08:36

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Тошкент шаҳри учун “Ноқонуний қурилиш” махсус Телеграм-боти ишга тушди
Ўзбекистон
19.08.2026, 12:03

“Одамлар дод деганича бор”. Саида Мирзиёева пойтахтдаги қурилишларни танқид қилди
Ўзбекистон
31.07.2026, 12:05

Фарғонада ноқонуний сақланаётган юзлаб газ баллонлари топилди
Ўзбекистон
23.10.2024, 12:20
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
