Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.
Спорт
25.09.2026, 08:36
Улашиш:

Ҳисоб 10-дақиқада очилди. Эрон ҳимоячиси Эҳсон Ҳожсафий тазйиқ остида ўз ҳудудида хато узатма берди. Тўпни илиб олган терма жамоа сардори Элдор Шомуродов дарҳол зарба йўллади ва меҳмонлар ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтара олмади.

Биринчи бўлимда Шомуродов яна гол уриши мумкин эди: Аббосбек Файзуллаевнинг узатмасидан кейин унинг зарбаси штангага тегди. Танаффус олдидан Эрон ягона хавфли ҳужумини уюштирди. Меҳди Таремининг бош билан берган зарбасини «Пахтакор» дарвозабони Владимир Назаров қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. 49-дақиқада Рамин Резаиён жарима тўпини майдонча ичига йўллади ва тўп Жаҳонгир Ўрозовга тегиб, Ўзбекистон дарвозасига кириб кетди.

Кўп ўтмай Одилжон Ҳамробековнинг узатмасидан сўнг Беҳруз Каримов тўпга Эрон дарвозабони Алиризо Бейранванддан олдин етиб борди ва бошидан эрон дсраозабони томонидан зарба олди. Россиялик ҳакам Кирилл Левников пенальти белгилади. Каримовга узоқ вақт тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг Шомуродов 58-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга ошириб, дубль қайд этди.

Якуний ҳисобни қўшимча вақтнинг 4-дақиқасида захирадан чиққан Ҳусайн Норчаев белгилади. Маҳмуд Маҳамаджонов қарама-қарши томон жарима майдонигача тўпни олиб бориб, Норчаевга узатди, у чап оёғи билан аниқ зарба берди.

Бу ғалаба Фабио Каннаваро жамоаси учун жаҳон чемпионатидаги мағлубиятлардан кейин муҳим бўлди. Ўзбекистон мундиалда Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва ДР Конгога 1:3 ҳисобида ютқазган эди.
Терма жамоа кейинги ўртоқлик учрашувини 1 октябрь куни Тошкентда Сурия билан ўтказади. 6 октябрь куни эса Жанубий Кореяга қарши ўйин бор. Эрон 29 сентябрь куни Қозонда Россия терма жамоаси билан ўйнайди.
мавзуга оид янгиликлар

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Каннаваро: «Ёрдамчиларимга ойликни ўз чўнтагимдан тўлаяпман»
Спорт
05.08.2026, 13:31

Мундиал очган имконият: Беҳруз Каримов Top-5 остонасида
Спорт
29.06.2026, 15:32
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати билан хайрлашди
Спорт
28.06.2026, 15:58

FIFA-2026: Ўзбекистон номи Google'да 450 фоизга кўпроқ қидирилди
Ўзбекистон
29.06.2026, 11:38

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
