Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 12:27

Давлат байроғидан фойдаланиш тартиби ўзгармоқда

Лойиҳада байроқни тескари осиш, унинг эстетик кўринишини бузиш, устига турли предмет қўйиш ёки рамзий мазмунини камситувчи ҳаракатлар тақиқланади.

Улашиш:

Давлат байроғидан фойдаланиш тартиби ўзгармоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси Давлат байроғидан фойдаланиш маданиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, унга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашни кўзда тутади.

17 феврал куни Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Ҳужжатда байроқни вертикал ҳолда жойлаштириш, уни расмий тадбирларда қўллаш ҳамда дафн маросимларида фойдаланишнинг аниқ қоидалари белгиланган.

 

Вертикал жойлаштириш: янги стандарт ва талаблар

Эндиликда Давлат байроғини дастасиз, вертикал шаклда деворларга ёки махсус конструкцияларга ўрнатиш тартиби расмийлаштирилмоқда. Бунда байроқдаги рамзлар жойлашишига эътибор қаратилган: байроқ вертикал осилганда, ярим ой ва юлдузлар тасвири юқори ўнг бурчакда — кузатувчининг ўнг томонида бўлиши шарт. Байроқ матосининг пастки қисми эса ер сатҳидан камида 30 сантиметр баландликда туриши лозим.

Кўчалар ва майдонларда байроқни жойлаштиришда транспорт ҳаракати йўналиши ҳам инобатга олинади: ўнг томонлама ҳаракатланишдан келиб чиқиб, йўловчилар ва ҳайдовчилар учун байроқ рамзлари юқори ўнг бурчакда кўриниши, орқа томондан қаралганда эса чап томонда бўлиши белгиланган. Жамоат жойларига кириш қисмларида ҳам байроқ шу тарзда — кириб келаётган шахсга нисбатан ўнг бурчакда ой-юлдузлари билан кўринарли бўлиши талаб этилади.

 

Дафн маросимларида ҳурмат

Лойиҳанинг яна бир муҳим янгилиги — Давлат байроғини тобут устига ёпиш тартиби. Бу маросим давлат ва жамият тараққиётига ҳисса қўшган шахслар, хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун кўзда тутилган.

Байроқнинг ой ва юлдузли қисми марҳумнинг бош қисми ва чап елкаси устида бўлиши, мато четлари эса ерга тегмасдан тобутни тўлиқ ёпиб туриши шарт. Байроқ устига ҳеч қандай буюм қўйиш тақиқланади. Жасад қабрга қўйилишидан олдин байроқ эҳтиром билан йиғиб олинади ва мақбул жойда сақланади.

 

Расмий хоналар ва оммавий тадбирлар

Ҳужжатда маҳаллий ҳокимият органлари мажлис залларида ва дипломатик ваколатхоналарда байроқни жойлаштириш тартиби ҳам аниқлаштирилган. Байроқ раислик қилувчининг орқа ёки ўнг томонида, иштирокчилар учун эса марказий ва тўсиқсиз кўринадиган жойда бўлиши лозим.

Агар залда бир нечта байроқ бўлса, Ўзбекистон байроғи ҳар доим ўнг томонда ёки композиция марказида — энг устувор ўринда бўлиши шарт. Оммавий тадбирларда, хусусан саф тортиб юришларда, Давлат байроғи сафнинг олд қаторида ёки ўнг қанотида олиб юрилади; уни бошқа байроқлардан кейин олиб юриш қатъиян тақиқланади.

 

Миллий рамзга нисбатан тақиқлар

Лойиҳа байроқка нисбатан ҳар қандай ҳурматсизликка чек қўйишни мақсад қилади. Жумладан, байроқни тескари осиш, унинг эстетик кўринишини бузиш, устига турли предмет қўйиш ёки рамзий мазмунини камситувчи ҳаракатлар тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 2026 йил 4 мартга қадар давом этади. Ҳар бир фуқаро миллий ғуруримиз тимсоли бўлган байроқдан фойдаланиш қоидаларини такомиллаштиришда фикр билдириши мумкин

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг кучаяётган ҳарбий таҳдидларига қарши туриш учун атом сувости кемаларини қўлга киритишга интилмоқда.

Жаҳон

28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Каъбанинг ички тузилиши, Кисванинг яратилиши ва  асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналари ҳақидаги 10 та қизиқарли факт билан танишинг.

Маданий

27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди

Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида 1200 дан ортиқ маҳбус оммавий исён кўтариб, муассаса ҳудудини назорат остига олди. 

Жаҳон

26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади

Эквадор президенти Даниэль Нобоа Миллий ассамблеядаги чиқишида мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган чоралар натижаларини маълум қилди.

Жаҳон

26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади

Шунингдек, энди тадбиркорлар кредит олиш учун барча банк таклифларини ягона платформада кўра олиши мумкин. Гаровсиз микрокредит лимитини эса 200 миллион сўмгача оширилиш таклиф этилди.

Иқтисодиёт

26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →