updated: 22.03.2026, 00:53

Когонда ҳалокатга учраган автобусда 54 нафар мактаб ўқувчиси бўлган

«Paradigma.uz» жамоаси Когон туманига ташриф буюриб воқеани яқиндан ўрганиш мақсадида суриштирув ўтказди.

Улашиш:

Воқеа содир бўлган чорраҳани кўздан кечирганимизда светофор ишлаб тургани сабабли, машиналар тартиб билан ҳаракатланаётганини гувоҳи бўлдик. Асфальтда эса тормоз босганда юзага келадиган бир қанча изларни кўрдик. Тасвирга олишни бошлаганимиздан кўп вақт ўтмай ички ишлар ходимлари етиб келиб бизни сўроққа тута бошлади… Шундан сўнг бизни Когон туман ИИБ биносига олиб бориб суҳбатлашишди ва қўйиб юборишди.  

Кейин эса биз болалар таҳсил олаётган Когон туманидаги 5-макатабга бориб масулларидан  воқеа бўйича интервю олишга ҳаракат қилдик. Мактабга борганимизда Миллий Гвардия ходимлари дарвоза олдида турган эди, улар мактабга кирмаслигимизни сўрашди, бир неча дақиқадан кейин эса кетиб қолишди. Биз директор билан учрашиш учун яна кирмоқчи бўлдик, аммо бу сафар ўқитувчилар қаттиқ қаршилик кўрсатди…


Мактабдан сўнг Когон шаҳар шифохонаси етиб бориб автобусда аварияга учраб касалхонага олиб келинган болалар аҳволи ҳақида маълумот сўрадик.

Шифокорлар касалхонада бемор болалар қолмаганлигини айтишди. Аммо синчиклаб қараганимизда бир қанча болалар палаталарда ётганлигини кўрдик. Бемор қиз ва унинг васийлари билан суҳбатлашдик, улар мактаб маъмуриятидан норози эканликларини билдиришди.

Биз касалхонадан чиққанимиздан бир неча дақиқа ўтиб яна икки нафар автобусда бўлган болаларга кўзимиз тушди. Аниқлашимизча, бизни боришимизда хабар топган шифокорлар бирданига болаларни уйига жавоб бера бошлаган, баъзиларини эса биздан яширишгани маълум бўлди.

Шундан сўнг, Бухоро шаҳар шифохонасига келиб, касалхона маъмуриятидан бемор болалар ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумот олдик. Ташриф чоғида ҳолати нисбатан яхши бўлган бемор ўқувчилар билан ҳам суҳбатлашдик.

Ҳалокатга учраган автобусда бўлган болаларнинг кўпчилиги билан суҳбатлашганимизда деярли уларнинг барчаси, мактаб томонидан театрга боришга мажбурланганлигини, мажбурий пул йиғилганлигини ва тиқилинч автобусда олиб кетилганлигини айтишди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо қўнғироқларимиз жавобсиз қолди.

Ҳалокат содир бўлганидан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг вазият юзасидан берган дастлабки маълумотларида бир нафар йўловчи тан жароҳати олгани, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилган эди. Шифокорлар бизга тақдим этган маълумотларга кўра автоҳалокат содир бўлганидан сўнг  Бухоро шаҳар шифохонасига 16 нафар, Когон шаҳар шифохонасига 22 нафар Автобусда бўлган беморлар олиб келинган. Шундан ҳам билиш мумкинки 24 нафар йўловчига мўлжалланган  автобусда сиғимидан ортиқ йўловчи ташилган. Ўқувчиларнинг бизга айтишича мактабнинг 9-10-11-синфлардан ташкил топган жами 130 та йўловчилар 2 та автобусга тақсимланган. Ҳалокатга учраган автобусда тахминан 54 нафар ўқувчи бўлган. 4 нафар ўқувчи автобусдаги тиқилинч сабаб театрга боришдан бош тортиб уйига кетган.

Жорий йилда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабларда давоматни яхшилаш ва ўқувчилар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир мактабга Миллий Гвардия ходимлари бириктирилди. Ўқувчиларнинг давомати гвардия ходимларининг қаттиқ назоратига олинди. Умуман олганда, мактаб тизими ҳукуматнинг асосий эътибор нуқтасида, ишлаб чиқилаётган қонун ва ҳужжатлар ҳам ўқувчиларнинг хавфсизлиги ва сифатли таълим олиши йўлидаги ҳаракат белгисидир, аммо ижро этиш масаласида масуллар томонидан кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда. Буни аниқлашга уринганимизда эса кўплаб чалкашликлар ва суъний тўсиқларга дуч келдик.

Масалан, воқеа ҳақидаги дастлабки расмий хабарларда Автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлгани айтилган эди. Биз суриштирув бошлаганимизда эса ҳайдовчи тирик эканлиги маълум болди. Ҳалок бўлганлар эса 2 нафар 9-синф ўқувчилари.

Шу ўринда, масуллар жавоб бериши керак бўлган бир қанча саволлар туғилади.

Ўқувчиларни дарс вақтида театрга олиб боришга ва бунинг учун мажбурий пул йиғишга мактабнинг ҳаракатлари қанчалик қонунга тўғри келади?  Бу бўйича Мактабгача ва мактаб талими вазирлиги муносабат билдирадими?

Автотранспорт билан сафарлар ташкиллаштирилганда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш кимннинг зиммасида? Автобусда каллона бўлиб харакатланишида хавфсизлик учун патрул ходимлари кузатуви таминланиши керак эмасми?  

24 кишига мўлжалланган автобусда 54 нафар йўловчи ташилгани ва уларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги хатарга қўйилгани учун ким жавоб беради?

Журналистларнинг  касбий фаолиятини олиб боришида тўсиқлар ва босимлар ўтказишга ҳаракат қилинаётгани ачинарли ҳолат, чунки биз шу жамиятнинг фаол вакили сифатида бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун мутасаддилар томонидан хулосалар чиқарилиши ва бу хатоликлар юртимиз ҳудудида бошқа қайтарилмаслиги юзасидан керакли тизимли ишлар қилиниши тарафдоримиз.

Мустафо Яхёев 
журналист

мавзуга оид янгиликлар

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Полиция ўсмир ёшидаги гумонланувчини отиб ташлаган ёки у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Жаҳон

07.08.2026, 10:42

Мактаб ва олий таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Янги тартибга кўра, таълим муассасаларининг асосий кириш жойларида назорат-ўтказиш пунктлари (НЎП) ҳамда кириш-чиқишни назорат қилувчи электрон тизимлар ўрнатилади.

Ўзбекистон

04.08.2026, 12:30

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин

3- ва 4-курс талабалари учун педагогик вакант лавозимларга ариза топшириш янада соддалаштирилди.

Таълим

01.08.2026, 10:37

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →