Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56
Улашиш:

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.
Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Иш – судя Бобур Раҳимов раислигида, қораловчи – Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев, шунингдек, Абдуллоҳ Содиқ бошчилигидаги адвокатлар иштирокида кўриб чиқилди.
Судя Бобур Раҳимов раислигида ўтган суд мажлисининг музокара босқичида давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилишини сўраган эди.
Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов қўйилган:
● 244-3-модда: Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
● 244-1-модда: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
● 156-модда: Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш.
Иш юзасидан биринчи суд мажлиси жорий йилнинг 19 август куни бўлиб ўтди. Унда прокурор иш юзасидан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Мубашшир Аҳмад ўзига қўйилган айбловларнинг қарийб барчасини рад этди. Фақатгина ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни Диний қўмита рухсати билан чоп этмаганини тан олиб, бунган бу даврда Туркия давлати ҳудудида яшагани, шунинг учун хулоса олишга зарурат йўқ деб ҳисоблагани сабаб бўлганини таъкидлади.
Мажлис Мубашшир Аҳмад томонидан ижтимоий тармоқларида эълон қилинган материалларга тергов органининг сўровига кўра хулоса берган экспертлар йўқлиги сабабли қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида "Ренессанс" университетининг сиёсатшунослик фанлари бўйича профессори Одил Мусаев материаллар бўйича сиёсий хулосалар берган. Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Шаҳбоз Низомов эса материалларни диний нуқтайи назардан баҳолаган.
Суд жараёни шу вақтга қадар турли сабабларга кўра уч марта қолдирилди. Охирги марта бунга судянинг саломатлиги ёмонлашгани ва таътилда экани сабаб бўлгани хабар қилинди.
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди
Ўзбекистон
07.01.2026, 09:25

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж
Ўзбекистон
08.10.2025, 22:14

Прокурор Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради
Ўзбекистон
19.09.2025, 08:10

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди
Ўзбекистон
19.08.2025, 18:40

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди
Ўзбекистон
25.07.2025, 16:32
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Эрон Исроил қонунига жавобан кескин огоҳлантириш берди
Жаҳон
02.04.2026, 09:55
сўнгги янгиликлар

Лондонда пайдо бўлган кўзи тўсилган одам ҳайкали муаллифи аниқ
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди
Жаҳон
01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон
01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди
Жаҳон
01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи
Жаҳон
01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди
Ўзбекистон
30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди
Жаҳон
30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди
Маданий
30.04.2026, 10:26

Энди автомобилни жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин
Ўзбекистон
30.04.2026, 09:23

Украинада жанг қилган ўзбекистонлик 2 йилга қамалди
Ўзбекистон
29.04.2026, 18:09

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Эрон Исроил қонунига жавобан кескин огоҳлантириш берди
Жаҳон
02.04.2026, 09:55
