Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 14:08

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири вафот этди

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Рустам Ахмедов вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Улашиш:

Oʻzbekistonning birinchi mudofaa vaziri vafot etdi

Foto: Mudofaa vazirligi

Рустам Урманович ўзининг 40 йилдан ошиқ умрини Қуролли Кучларга бағишлаган. У 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида таваллуд топган. 1965 йилда Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини “танк қўшинлари тактик қўмондонлиги” мутахассислиги бўйича, 1985 йилда эса Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясини “қўмондон-штаб оператив-тактик” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 

1966 йилдан 1972 йилгача қадар Болтиқбўйи қўшинлари ҳарбий округи 11-армия танк полки танк взводи командири лавозимидан Шимолий қўшинлар танкчилар дивизияси танкчилар баталёни командирининг сиёсий бўлим бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

 

1972 йилдан 1986 йилгача Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртларида курсантлар баталёнида командирнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда баталён командири лавозимларида хизмат ўтаган.

 

1986 йилдан 1991 йилгача Тошкент вилояти фуқаролик мудофааси командирининг ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 1991 йилдан 1992 йилгача бир вақтнинг ўзида мустақил Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазири – Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондони лавозимида, 1992 йилдан 1997 йилгача эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.

 

Марҳум нафақат мудофаа тизимида, балки 1997 йил сентябрь ойидан 1998 йил сентябрь ойигача Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритганлиги ҳам барчамизга маълум. 1998 йилда нафақага чиққан.

 

Шунингдек, 2018 йилдан 2020 йилгача Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси лавозимида мудофаа тизимининг муҳим йўналишларини қайта ислоҳ қилишда фаол иштирок этган.

 

Кўп йиллик фидойи хизматлари учун Собиқ иттифоқ ва Ўзбекистон Республикасининг бир қатор орден ва медаллари билан тақдирланган.

1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи ва 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси миллий армиясини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2018 йилда “Дўстлик”ордени билан тақдирланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Украинада жанг қилган ўзбекистонлик 2 йилга қамалди

Фарғонада 53 ёшли эркак Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистон

29.04.2026, 18:09

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

Қамчибек Ташиев истеъфоси шунчаки кадрлар алмашинувига ўхшамаяпти. Эҳтимол ушбу хавфли ўйинда Жапаров ҳамда Ташиевнинг шахсий ва оилавий сирлари ўртага тикилган. Шунингдек, Ташиевда Ўзбекистон жиноят оламидаги алоқаларни фош қилувчи сирли маълумотлар бўлиши мумкин.

Жаҳон

29.04.2026, 17:48

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йилги ҳаж мавсуми 2 майдан бошланиб, 18 майгача давом этади. Парвозлар мамлакатнинг 9 та шаҳри — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганчдан ҳар куни амалга оширилади.

Ўзбекистон

29.04.2026, 15:58

Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевга давлат тўнтаришига уриниш айблови қўйилди. 

Жаҳон

29.04.2026, 15:38

Оҳангарондаги ҳолат: ППХ ходимига қўйилган айбловлар рад этилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ППХ ходими вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани ҳақида тарқалган хабарлар расман рад этилди.

Ўзбекистон

29.04.2026, 12:13

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ҳудудида патруль-пост хизмати (ППХ) ходими вояга етмаган қизларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларда гумонланмоқда. 

Ўзбекистон

29.04.2026, 11:04

АҚШда Трамп тасвири туширилган махсус паспортлар чиқарилади

АҚШ ҳукумати чекланган миқдорда эсдалик паспорти чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳужжатларда АҚШ президенти Доналд Трамп портрети акс эттирилади.

Жаҳон

29.04.2026, 08:43

Сунъий интеллект ва журналистика: Беруний Алимовдан янги давр китоби

Медиа ва технологиялар чорраҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — журналист ва олим Беруний Алимовнинг “Журналистикада сунъий интеллект даври” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Маданий

28.04.2026, 17:37

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди 27 апрель куни Гулнора Каримовага нисбатан юритилаётган жиноят ишини расман тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон

28.04.2026, 16:52

Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади

Биофизик ва файласуф Грегори Сток сунъий интеллект (AI) инсониятни қандай қилиб ўзига қарам қилиб қўйиши ва ундан сўнг қандай йўқ қилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзига хос назарияни илгари сурди. 

Фан-технология

28.04.2026, 16:20

"Ҳудудга қаровчи шахс" 10 суткага қамалди

«Қоплонбек» божхона постида содир бўлган жанжалдан сўнг ўзини “ҳудудга қаровчи” деб таништирган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон

28.04.2026, 12:57

“Каркидон” сув омборида 635 миллиард сўмлик туризм мажмуаси қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев 2025 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ, Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудида барпо этилаётган туризм мажмуаси билан танишди. 

Ўзбекистон

28.04.2026, 12:10

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

2026 йил май ойида ўзбекистонликларни иккита дам олиш даври кутмоқда. Бу кунлар Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан белгиланган.

Ўзбекистон

28.04.2026, 10:54

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди

27 апрель куни Путин Санкт-Петербургда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан музокаралар ўтказди.

Жаҳон

28.04.2026, 10:47

Ўзбекистон корхоналарига қарши санкциялар: Европа Иттифоқи қарор чиқарди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар доирасида Ўзбекистоннинг икки корхонасига чекловлар жорий қилди. Улар Россия ҳарбий саноатига эҳтимолий кўмаклашишда айбланмоқда.

Иқтисодиёт

28.04.2026, 09:11

Полша ва Украина биргаликда “дронлар флоти”ни яратади

“Полша дронлар флоти – бу Европа Иттифоқи маблағлари, Полша компаниялари ва илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Украинанинг бевосита жанг майдонидаги тажрибасининг уйғунлашувидир”, – деди Полша Бош вазири Доналд Туск.

Жаҳон

27.04.2026, 17:45

Технология – даромад эмас, ечим: Токио сунъий интеллектга янги ёндашувни танламоқда

Токио сунъий интеллект даврида ўзига хос ривожланиш моделини шакллантирмоқда. Японияда аҳоли сунъий интеллектдан қўрқмайди, аксинча, уни меҳнат етишмовчилиги шароитида зарур восита деб билади. 

Фан-технология

27.04.2026, 16:51

Исроил президенти Қозоғистонга ташриф буюрди

Исроил президенти Исаак Герцог Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остонага келди. У Қозоғистонни “жаҳон миқёсида аҳамиятга эга мамлакат” деб атади. 

Жаҳон

27.04.2026, 16:23

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди

Аббос Ароқчи Покистондаги сафари давомида бирровга Уммонга ташриф буюрган. Сўнг яна Исломободга қайтган.

Жаҳон

27.04.2026, 13:04

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?

Вашингтон шаҳридаги Washington Hilton меҳмонхонасида содир бўлган отишма ортидан жамоатчилик эътибори асосан ҳужумни амалга оширишда гумонланаётган шахс – Коул Томас Аллен шахсига қаратилмоқда.

Жаҳон

27.04.2026, 12:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →