updated: 22.03.2026, 18:02

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

«Sreda» нашри лойиҳа юзасидан жиддий ҳуқуқий ва экологик саволлар кўтармоқда.

Қўриқланадиган ҳудудда қурилиш

Чорвоқ сув омбори Угам–Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган. Угам–Чотқол миллий боғи Ғарбий Тянь-Шань экотизимининг бир қисми бўлиб, 2016 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган. Бу эса мазкур ҳудудда ҳар қандай йирик қурилиш лойиҳаларига нисбатан алоҳида экологик ва ҳуқуқий талаблар қўйилишини тақозо этади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори ва жамоатчилик эшитуви

2025 йил 1 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 490-сон қарори билан «Sea Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланган. Қарорда лойиҳа бўйича кенг ахборот ва реклама ишларини олиб бориш, шу жумладан жамоатчилик эшитувларини ўтказиш белгиланган.

Шу доирада 2025 йил 23 январь куни Бўстонлиқ тумани ҳокимияти биносида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда лойиҳа ташаббускорлари, маҳаллий ва республика даражасидаги масъуллар, халқаро экспертлар, журналистлар, блогерлар ва эколог фаоллар иштирок этди.

Лойиҳа ташаббускорларининг позицияси

Тадбирда «Sea Breeze Uzbekistan» бош директори Сардор Ҳамидов лойиҳа экологик стандартларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади. Унинг айтишича, мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 8 минггача иш ўрни яратилади, ҳудуд инфратузилмаси ривожланади, маҳаллий бизнес ва туризм учун янги имкониятлар пайдо бўлади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ҳудудни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичдаёқ 10 мингдан ортиқ дарахт ва ўсимлик экилиши маълум қилинди.

Лойиҳасиз бошланган ишлар ва ҳуқуқий зиддиятлар

Шу билан бирга, жамоатчилик муҳокамаларида жиддий саволлар ҳам кўтарилди. Лойиҳа раҳбариятининг ўзи ҳам тоғ ёнбағирларида тайёрлов ишлари бошланганини тасдиқлаган. Аммо ҳозирга қадар тўлиқ лойиҳа ҳужжатлари, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш натижалари ҳамда давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси очиқ манбаларда эълон қилинмаган.

Қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 490-сон қароридаги истисно бандига таянилган ҳолда бошлангани айтилмоқда. Бироқ Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига кўра, шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланмасдан ёки улар билан параллел равишда қурилиш ишларини олиб бориш тақиқланади.

Экологик қонунчиликка зид ҳолатлар

2024 йил 18 октябрда қабул қилинган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш мумкин эмас.

Шунга қарамасдан, 2025 йил ёз–куз ойларида Чорвоқ ҳудудида қурилиш техникаси фаолият олиб боргани, қирғоқбўйи ҳудудларга зарар етказилгани, ўсимлик қоплами йўқ қилингани ҳақида фотосуратлар ва хабарлар тарқалган.

Қарор талаблари ва давлат органларининг масъулияти

490-сон қарорга мувофиқ, лойиҳа амалга оширилиши давомида Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига чиқинди ҳамда оқова сувларни ташлаш қатъиян тақиқланади. Оқова сувлар махсус тозалаш иншоотларига йўналтирилиши шарт. Бу талаблар бузилган тақдирда, лойиҳа тўхтатилиши ва ер ижараси шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назорат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги зиммасига юклатилган.

Мутахассислар фикрига кўра, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз ва тўлиқ лойиҳа ҳужжатларисиз йирик қурилиш ишларини бошлаш амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро экологик мажбуриятларга ҳам риоя этиши шарт.

Бу эса «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси атрофидаги муҳокамалар ҳали давом этишини, жамоатчилик ва давлат органлари томонидан масалага ҳуқуқий ва экологик нуқтаи назардан аниқ ва очиқ баҳо берилиши зарурлигини кўрсатади.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган

Чорвоқ сув омбори бўйида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курортининг экологик лойиҳаси ҳали Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этилмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон

26.01.2026, 17:12

Экология вазирлиги “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси муносабати билан баёнот берди

Экология вазирлиги ўз ваколатлари доирасида лойиҳанинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши, экологик шартларга амал қилинишини назорат қилади.

Ўзбекистон

04.08.2025, 16:31

"Чорвоқ бўйида қурилаётган лойиҳа – туризмми ёки экологияга таҳдид?"

Чорвоқ сув омбори бўйида амалга оширилаётган йирик қурилиш лойиҳаси аҳолида ва экологлар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Расмийлар бу ташаббусни халқаро туризмни ривожлантириш лойиҳаси деб атаётган бўлсалар-да, ҳудудда олиб борилаётган ишлар суръати ва характери экологик нормаларга риоя қилинмаётгани ҳақида шубҳа уйғотмоқда.

Ўзбекистон

28.07.2025, 10:56

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

сўнгги янгиликлар

Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда

Дронларга қарши курашиш борасида жаҳон етакчисига айланиб улгурган Украина  Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасини имзолади.

Жаҳон

28.03.2026, 17:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)

Ўнлаб йиллар мобайнида шахсини сир тута олган “кўча” рассоми кимлиги маълум. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. Бироқ кўпчилик, хусусан, Euronews бу янгиликка шубҳа қилмоқда, чунки Бенксининг шахси ҳануз расман тасдиқланмади.

Маданий

28.03.2026, 15:48

Суюлтирилган табиий газ нима ва нега муҳим?

Форс кўрфазидаги геосиёсий вазият жаҳон энергетика бозорига таъсир кўрсатмоқда. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари фонида суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.

Жаҳон

28.03.2026, 15:24

Украина ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига олиб чиқмоқда: Саудия билан янги келишув

Украина дронларга қарши курашиш бўйича тўплаган тажрибасини халқаро майдонга олиб чиқмоқда.

Жаҳон

28.03.2026, 14:46

Энди 100 долларлик купюраларда Трамп имзоси бўлади

АҚШда миллий валютага оид муҳим янгилик эълон қилинди. Мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан 100 долларлик купюраларда президент Доналд Трампнинг имзоси жойлаштирилади.

Иқтисодиёт

28.03.2026, 14:15

Каш Пател киберҳужум марказида: 300 дан ортиқ мактуб ва суратлар тарқатилди

АҚШда киберхавфсизликка оид навбатдаги шов-шувли ҳолат юз берди. Федерал қидирув бюроси директори Каш Пател Эрон билан боғлиқ деб ҳисобланаётган "Handala Hack Team" хакерлик гуруҳи амалга оширган киберҳужум марказида қолди.

Жаҳон

28.03.2026, 13:14

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда радар жарималари, нақдсиз тўловлар, tax free ва тиббиёт тизимида муҳим ўзгаришлар жорий этилади. Шу билан бирга чиқинди тарифлари ҳам ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

28.03.2026, 10:01

«Ҳизбуллоҳ» бир кунда 21 та «Merkava» танкини йўқ қилди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) сўнгги 40 йил ичидаги энг оғир техник йўқотишлардан бирига дуч келди. 

Жаҳон

28.03.2026, 09:13

Эроннинг яширин ракета шаҳарчалари: 48 соатда қайта тикланади

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эронда ер остининг чуқур қатламларида қазилган 27 та ракета шаҳарчаси мавжуд. Исроил ва АҚШ кучлари ушбу мажмуаларга зарба бериш деярли имконсиз эканлигини билиб, доимий равишда уларнинг кириш қисмларига ҳужум қилиб келмоқда.

Жаҳон

27.03.2026, 18:51

Бухорода зўравонликка учраган аёллар масаласи кўтарилди: 3 нафар мурожаатчи ҳимояга олинди

Маълум бўлишича, ҳар учала аёл ҳам турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка дуч келган. Улар жисмоний ва руҳий босим остида қолган бўлиб, айни вақтда болалари билан бирга мазкур марказда вақтинчалик бошпанада яшамоқда.

Ўзбекистон

27.03.2026, 17:53

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36