Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
Улашиш:

Фаластин, Исроил ва унинг атрофидаги давлатлар ҳар йили 500 миллиондан ортиқ кўчиб юрувчи қушлар ўтадиган асосий “миграция магистрали” ҳудудида жойлашган. Март ва апрель ойлари баҳорги миграция туфайли қушлар оқимининг энг юқори даври ҳисобланади.
Ҳарбий авиация учун қушлар миграциясининг хавфлари
Ҳозирги вақтда Исроил қирувчи самолётлари ва ҳужум вертолётлари кўчиб юрувчи қушлар билан бир ҳудудда парвоз қилмоқда. Бу эса улар билан тўқнашиш хавфини оширмоқда.
Исроил армияси, асосан, ҳаводаги турна ва бирқозон каби йирик қушлар билан юқори тезликда тўқнашишдан хавотирда. Бундай ҳолат ҳарбий техникага жиддий зарар етказиши ёки учувчиларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
Сўнгги йилларда радар экранларида йирик қушлар баъзан “шубҳали объектлар” сифатида қайд этилиб, зенит қуролларига нишон бўлмоқда. Дронлар билан адаштирилиб уриб туширилган қушлар сони бўйича расмий маълумотлар очиқланмаган.
Бироқ Исроил Табиатни муҳофаза қилиш жамияти (SPNI)нинг собиқ ижрочи директори, профессор-орнитолог Ёсси Лешемнинг айтишича, Ғазодаги урушнинг биринчи йилида Хула водийсида қишлайдиган турналар сони ўртача 50 мингтадан атиги 15 мингтагача камайган.
Фикрлар ва рақамлар
Орнитолог Ёсси Лешем миллионлаб доллар турадиган ракеталар “беҳуда сарфланаётгани”ни таъкидлади. У ҳозирда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари билан қушларни дронлардан ажрата оладиган махсус тизим яратиш устида ишламоқда.
Лешем урушнинг узоқ муддатли таъсирларидан ҳам хавотирда.
“Уруш бир йилдан кейин тўхтаса ҳам — ва умид қиламанки, у иложи борича тезроқ тўхтайди — унинг таъсири яна кўп йиллар давомида сезилиши мумкин”, — деди у AFP агентлигига.
Шу билан бирга, мутахассиснинг фикрича, узоқ муддатда можаро қушларнинг миграция йўналишларини тубдан ўзгартирмайди.
“Ердан ўтаётган қушлар унчалик муваффақиятли бўлмаслиги мумкин, аммо уруш тугагач, миграция яна давом этади”, — деди Лешем.
Кенг кўламли экологик вайронагарчилик
Исроилнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатлари экологик ҳаётга ҳам катта зарар етказмоқда. Ливан ва Исроил ўртасидаги тўқнашувлар чегаранинг ҳар икки томонида, шунингдек, ишғол қилинган Гўлан тепаликларида кўплаб ўрмонлар ва қишлоқ хўжалиги ерларида ёнғинларга сабаб бўлган.
Исроилнинг Табиат ва боғлар бошқармаси маълумотларига кўра, 7 октябрдан буён мамлакат бўйлаб тахминан 92 400 акр қўриқхона, миллий боғ ва ўрмонлар ёниб кетган.
“Табиатга етказилган зарар, албатта, жуда катта ва биз бунга одатланмаганмиз”, — деди шимолий округ экологи Амит Долев.
Шунингдек, Исроил армияси Сурия ва Ливандаги қишлоқ хўжалиги ерларига кимёвий моддалар сепишда ҳам айбланмоқда.
Ғазода эса бомбардимонлар миллионлаб тонна вайроналарни келтириб чиқарган. Натижада қишлоқ хўжалиги ерлари, чиқинди тизимлари ва чучук сув инфратузилмаларига катта зарар етган. Мутахассислар бу ҳолатни “экологик фалокат” деб аташмоқда.
Вайронагарчиликлар фонида табиатнинг чидамлилиги
Ливан чегарасига яқин жойлашган Тел Дан қўриқхонасида ракеталар келтириб чиқарган ёнғинлар натижасида 400 гектарлик майдоннинг 17 акри вайрон бўлган.
Қўриқхона раҳбари Рамазон Исса ўтган йилни ёнғинларни ўчириш ҳамда жанглардан жароҳатланган ёки қийналган ҳайвонларни — жумладан, кирпи, илон ва ёввойи чўчқаларни — қутқариш билан ўтказганини айтди.
Шунча вайронагарчиликка қарамай, куйган ерларда майда яшил ўтлар ва ўсимликлар аллақачон униб чиқмоқда.
“Табиат кучли. У жуда тез тикланиши мумкин ва биринчи қишки ёмғирдан кейин кўп нарса яна бошидан ўсиб чиқади”, — деди у.
Бу можаролар табиатга улкан ва узоқ муддатли зарар етказаётганини кўрсатмоқда. Ёнғинлар, кимёвий ифлосланиш ва инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши нафақат ёввойи табиатга, балки бутун минтақанинг экологик мувозанатига таҳдид солмоқда.
Гарчи табиат ўзини тиклаш қобилиятига эга бўлса-да, урушнинг салбий таъсири кўп йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин.
Муаллиф: Мафтуна БАХТИËРОВА
мавзуга оид янгиликлар

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Жаҳон
22.09.2026, 14:38

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
