Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01
Улашиш:

Сўнгги йилларда экологик муаммолар ва атмосфера ифлосланиши ортиши сабабли жаҳонда электромобилларга қизиқиш тез ўсмоқда. Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (ACEA) маълумотларига кўра, 2025 йил декабрь ойида Европа Иттифоқида илк бор тўлиқ электрда ҳаракатланувчи автомобиллар савдоси фақат бензинда юрадиган машиналар савдосидан ошиб кетди.
Европа Иттифоқи 2035 йилгача автомобиллар чиқиндиларига қўйилган чекловларни маълум даражада юмшатган бўлса-да, ўтган йили гибрид электромобиллар ҳам кўпроқ рўйхатга олинган. Бу эса бозордаги сезиларли ўзгаришлардан далолат беради. 2025 йил охирига келиб бензинли автомобилларни рўйхатдан ўтказиш 18,7 фоизга камайгани ва бу пасайиш барча йирик бозорларда кузатилгани қайд этилмоқда.
Бироқ электромобилларга ўтишда одамларни иккилантириб қўяётган асосий омиллардан бири — уларнинг экстремал об-ҳаво шароитларига чидамлилиги ҳисобланади.
Иқлим исишининг батареяларга таъсири
Маълумотларга кўра, 2025 йил дунёда кузатилган энг иссиқ учинчи йил бўлган. Ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даврга нисбатан тахминан 1,5°C га юқорилаган.
“Коперник” об-ҳавони кузатиш хизматига кўра, бу ҳолат атмосферада иссиқхона газлари тўпланиши ва океан сувларининг исиши билан боғлиқ. Ушбу омиллар эса асосан инсон фаолияти натижаси ҳисобланади.
“What Car?” нашрининг 2024 йилда ўтказган тадқиқотига кўра, ҳаво ҳарорати 32–44°C атрофида бўлганда электромобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган юриш масофасининг тахминан 44 фоизигача қисмини йўқотиши мумкин.
Спорт электромобиллари ишлаб чиқарувчи Polestar компанияси таъкидлашича, юқори ҳарорат аккумулятор ичидаги кимёвий реакцияларга таъсир қилиб, батареянинг тезроқ эскиришига сабаб бўлади. Совуқ ҳарорат реакцияларни секинлаштиргани каби, юқори ҳарорат эса аксинча, уларни тезлаштиради ва батареянинг ишлаш муддатига салбий таъсир кўрсатади.
Янги батарея технологиялари муаммони енгиллаштириши мумкин
Бироқ Мичиган университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот электромобиль батарея технологиясидаги сўнгги ютуқлар иқлим ўзгариши таъсирини маълум даражада камайтиришини кўрсатди.
Тадқиқотчилар 2010–2018 йилларда ишлаб чиқарилган электромобиль аккумуляторларини 2019–2023 йилларда тайёрланган янги батареялар билан солиштириб таҳлил қилди.
Натижаларга кўра, агар сайёра ҳарорати ўртача 2°C га ошса, 2010–2018 йилларда ишлаб чиқарилган батареяларга эга электромобилларнинг хизмат муддати 30 фоизгача қисқариши мумкин.
Бироқ янги авлод батареялари учун ўртача хизмат муддати атиги 3 фоизга қисқаради, энг юқори пасайиш эса тахминан 10 фоизни ташкил этиши мумкин.
Электромобилларга ишонч барча ҳудудларда бир хил эмас
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Ҳаочи Ву таъкидлашича, технологиялар ривожи туфайли истеъмолчилар келажакдаги иссиқ иқлим шароитида ҳам электромобиль батареяларига кўпроқ ишонч билдириши мумкин.
Бироқ тадқиқотда айрим чекловлар ҳам мавжуд. Олимлар таҳлил учун фақат икки модел — Tesla Model 3 ва Volkswagen ID.3 электромобилларидан фойдаланган.
Муаллифлардан бири Майкл Крейгнинг айтишича, Европа ва АҚШ каби ҳудудларда батарея технологияси яхши ўрганилган. Бироқ Ҳиндистон ёки Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларидаги автопарклар бутунлай бошқача бўлиши мумкин.
Бу ҳудудлар иқлим ўзгаришидан кўпроқ зарар кўриши мумкин. Шу сабабли глобал исиш келажакда транспорт соҳасидаги тенгсизликларни янада кучайтириши эҳтимоли бор.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 17:19

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади
Фан-технология
04.08.2026, 11:48

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда
Ўзбекистон
10.07.2026, 12:05

Чирчиқ ва Қорадарё балиқларидан микропластик топилди
Маданий
06.07.2026, 14:45

1 августдан камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
Ўзбекистон
01.07.2026, 15:36
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
сўнгги янгиликлар

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди
Ўзбекистон
15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон
Сиёсат
15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди
Жаҳон
15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?
Иқтисодиёт
14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди
Ўзбекистон
14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди
Жаҳон
14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди
Иқтисодиёт
14.08.2026, 14:14

Россия ва Украина 15 нафар фуқаросини алмашди
Жаҳон
14.08.2026, 13:51

Қамчи президент бўларди, мен нафақага чиқардим — Садир Жапаров
Сиёсат
14.08.2026, 11:49

Россия иқтисодиётида босим кучаймоқда: Путин қандай йўл тутади?
Иқтисодиёт
14.08.2026, 10:20

Россияда мигрантлар патенти автоматик бекор қилинади
Жаҳон
13.08.2026, 17:15

Путин Япония даъво қиладиган оролга ташриф буюрди. Токио бундан норози
Сиёсат
13.08.2026, 17:04

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган
Сиёсат
13.08.2026, 14:21

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

АҚШда бир кунда уч маҳкумга ўлим жазоси ижро этилади
Жаҳон
13.08.2026, 10:50

Миллий алифбода [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф керак(ми?)
Фан-технология
13.08.2026, 10:37
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
