1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда радар жарималари, нақдсиз тўловлар, tax free ва тиббиёт тизимида муҳим ўзгаришлар жорий этилади. Шу билан бирга чиқинди тарифлари ҳам ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

28.03.2026, 10:01

Улашиш:

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Давлат шифохоналари 5 кунлик иш тартибига ўтади

2025 йил 9 ноябрда президентнинг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда узилиш бўлмаслиги учун байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик тизими йўлга қўйилади. Бу орқали шифохоналар ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари зарур ҳолатларда фаолиятини давом эттиради.

Мазкур тартиб тиббиёт муассасаларида иш жараёнини самарали ташкил этиш, ходимларнинг меҳнат юкини мақбуллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган. Шунингдек, бу ўзгариш аҳоли учун тиббий ёрдам олиш имкониятларини чекламаслиги таъкидланади.

Ҳужжатда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган. Қайд этилишича, давлат тиббиёт муассасалари ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

Радарлар ҳам жарима баллари ёзади

2026 йил 1 апрелдан эътиборан радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам ҳайдовчиларга жарима баллари ёзилади.

Ҳукумат қарори билан жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида фойдаланувчи бошқа ҳайдовчилар ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланди.

Унга кўра, ўз автомобилини бошқа шахсга берган мулкдорлар шахсий электрон кабинет очиб, машинани кимга топшираётганини кўрсатиши керак. Ушбу шахс эса транспортни қабул қилиб олганини тасдиқлаши лозим. Агар қабул қилувчи буни тасдиқламаса, радарлар қайд этган жарима баллари ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда машина эгасининг ҳисобига ёзилади.

Агар қабул қилувчи шахс буни тасдиқламаса ва транспорт воситаси мулкдорида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошганда, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби 2025 йил 1 июндан жорий этилган. Ҳозиргача бу тизим фақат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қайд этилган ҳолатларга нисбатан қўлланиб келинган.

Тизимда қоидабузарликларнинг қарийб 20 тури учун 0,2 баллдан 2 баллгача жарима белгиланган. Масалан, тезликни соатига 20 километргача ошириш 0,5 баллга тенг. 12 ой ичида 12 балл тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Нақдсиз савдо даври бошланади

Ўзбекистонда бир қатор тўловлар фақат нақд пулсиз шаклда қабул қилина бошлайди. Бу президентнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:

* давлат хизматлари;
* электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловлар;
* алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
* ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали нефть-газ маҳсулотлари ва электромобилларни зарядлаш хизматлари;
* қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
* кўчмас мулк, 10 йилдан ошмаган транспорт воситалари ва махсус техника савдоси.

Фармонга кўра, ялпи ички маҳсулотга нисбатан яширин иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш ҳамда 2030 йилга қадар нақдсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, барча савдо ва хизмат кўрсатувчи субъектлар учун ягона QR-код тизими жорий этилади.

Чет элликлар учун tax free тизими ишга тушади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун ҚҚСни қайтариш — tax free тизими жорий этилади.
Ушбу тизим барча халқаро аэропортларда амал қилади. Чет эл фуқароларига ҚҚСни нақд пулда ёки банк картаси орқали қайтариб олиш имконияти берилади.

ҚҚСнинг 85 фоизи харидорга қайтарилади, 15 фоизи эса хизмат учун ушлаб қолинади. Банк картасига қайтариш 3 иш куни ичида амалга оширилади.

Минимал харид суммаси 300 минг сўм этиб белгиланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу тизимга кирмайди.

Бошқа муҳим ўзгаришлар

2026 йил 1 апрелдан бошлаб:

* давлат органлари киберхавфсизликка бюджет маблағлари ажратади;
* пилла етиштирувчиларга 35 фоизгача субсидия берилади;
* косметика ва БАД ишлаб чиқарувчилар учун божхона имтиёзлари жорий этилади;
* зўравонликдан жабрланган аёллар учун “SOS” мобил тизими ўрнатилади;
* айрим ҳудудларда боғча тўловлари 50%га камайтирилади;
* сувни тежамаслик молиявий жаримага сабаб бўлади;
* В1 даражада ўзбек тилини билган чет элликлар имтиҳондан озод қилинади;
* нотариуслар учун ёш чегараси 70 ёшгача оширилади;
* экология қонунбузарликлари учун молиявий санкциялар жорий этилади;
* IT стартаплар учун имтиёзлар берилади;
* давлат ташкилотларида молиявий назорат кучайтирилади.

Қўшимча қарорлар

* 2026–2029 йилларда Суперлига ва Про лига футболчилари даромад солиғидан озод қилинади.

Чиқинди тарифлари ошади

Тошкент вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш нархи:

* аҳоли учун — ҚҚСсиз 9 700 сўм, ҚҚС билан 10 864 сўм;
* ташкилотлар учун — ҚҚСсиз 86 890 сўм, ҚҚС билан 97 316 сўм.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →