Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш ниятида бўлган фуқаролар учун йўриқнома эълон қилди. Унда шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар берилган.
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52
Улашиш:

Аввало, қурилиш объектига ўрнатилган QR-кодни сканер қилиш ва dshk.shaffofqurilish.uz сайти орқали объект ҳақидаги маълумотларни олиш керак. Унда объект номи, буюртмачи, лойиҳачи ва қурувчи ташкилотлар, манзил, архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси, лойиҳа ҳужжатларининг экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун берилган рухсатнома ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Объектнинг мақсадини ҳам текшириш лозим. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси ва экспертиза ҳужжатларида бинонинг турар жой ёки нотурар жой экани, қаватлар сони, қурилиш материаллари ва бошқа муҳим маълумотлар акс этади. Масалан, сотувчи уйни 16 қаватли турар жой сифатида тақдим этса, ҳужжатларда ҳам айнан шу маълумот бўлиши керак.
Сотиб олинаётган хонадоннинг лойиҳада мавжудлигини солиштириш зарур. Шартномада кўрсатилган блок, қават, хонадон рақами ва майдон тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларидаги маълумотларга мос келиши керак.
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома мавжудлигини текшириш керак. Объект ҳудудий назорат инспекциясида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ёки тегишли рухсатномага эга бўлиши лозим. Агар қурилиш объекти назорат инспекциясида рўйхатдан ўтмаган бўлса, бундай қурилиш ноқонуний ҳисобланади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам ўрганилиши керак. Харидор қурувчидан ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишни сўраши мумкин. Ерга бўлган ҳуқуқ тасдиқланмаган бўлса, пул тўлашга шошилмаслик тавсия этилади.

Лойиҳа ҳужжатларининг ижобий экспертиза хулосаси мавжудлигини текшириш ҳам муҳим. Унда объектнинг қаватлари, конструкцияси, лойиҳавий ечимлари ва бошқа муҳим маълумотларни кўриш мумкин.
Шартномани расмийлаштириш тартибига алоҳида эътибор бериш керак. Қурилаётган уйдан улуш асосида хонадон олинаётган бўлса, шартнома нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак. Фақат қурувчининг офисида имзоланган оддий шартнома билан чекланмаслик лозим.
Тўлов қандай амалга оширилишига ҳам эътибор бериш зарур. 2026 йилда улушдор маблағлари белгиланган тартибда эскроу ҳисобварағи орқали тўланиши керак. Пулни қурувчининг шахсий банк картасига ёки шубҳали ҳисоб рақамларига ўтказмаслик тавсия этилади.
Уй фойдаланишга қабул қилинган-қилинмаганини ҳам текшириш керак. Қурилиш якунлангач, объектдан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши лозим. Қурувчининг «калит тайёр, кўчиб кираверинг» деган гапи расмий ҳужжат ўрнини боса олмайди.
Хонадон топширилгач, қабул-топшириш далолатномаси имзоланади, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва кадастр хонадон эгаси номига расмийлаштирилади.
Шаҳар ҳокимлиги фуқароларга хонадон сотиб олишдан олдин ерга бўлган ҳуқуқ, QR-код, қурилиш рухсатномаси, тасдиқланган лойиҳа, экспертиза хулосаси, хонадоннинг лойиҳадаги мавжудлиги, шартнома, эскроу орқали тўлов, фойдаланишга қабул қилиш ва кадастр билан боғлиқ ҳужжатларни синчиклаб текширишни тавсия қилмоқда.
Агар ҳужжатларнинг бирортасида шубҳа туғилса, шартнома имзолаш ёки пул тўлашга шошилмаслик керак.
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади
Ўзбекистон
10.09.2026, 11:50

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди
Ўзбекистон
09.09.2026, 10:53

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади
Ўзбекистон
18.08.2026, 14:53

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди
Ўзбекистон
15.08.2026, 17:21

Тошкентда меҳмонхона учун қазилган жой ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
03.08.2026, 11:19
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Баҳсли харита: Хитойнинг қўшниларига ҳудудий даъволари
Жаҳон
15.09.2026, 17:16

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
15.09.2026, 16:57

Қамашида 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга меҳроб ва остодон топилди
Маданий
15.09.2026, 12:32

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Жаҳон
14.09.2026, 16:56

Ходимларни мажбуран ишлатган масъулга 41,2 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон
14.09.2026, 16:12

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Жаҳон
14.09.2026, 15:54

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди
Жаҳон
14.09.2026, 10:20

Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ётоқхона ёки бир йиллик ижара харажатлари ваучер орқали қопланади
Ўзбекистон
14.09.2026, 09:51

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?
Жаҳон
12.09.2026, 14:39

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»
Спорт
12.09.2026, 13:56

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Душанба кунида ҳам қатор хорижий валюталар тушади
Иқтисодиёт
12.09.2026, 12:19

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Адвокат ChatGPT сабаб жаримага тортилди
Жаҳон
12.09.2026, 09:53

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди
Спорт
11.09.2026, 15:51

Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти
Сиёсат
11.09.2026, 15:47

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди
Сиёсат
11.09.2026, 14:53
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
