Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Экологик назоратни кучайтириш ва шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида эко-стикер тизими жорий этилмоқда. Қизил тоифага кирувчи автомобиллар айрим марказий ҳудудларга умуман киритилмайди, сариқ тоифадаги транспорт воситалари учун экологик ҳолатдан келиб чиқиб қисман чекловлар жорий этилади. Яшил тоифадаги автомобиллар эса белгиланган ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01
Улашиш:

Бу ҳақда Давлат экологик экспертизаси маркази "Paradigma" нашрига маълум қилди.
Эко-стикер тизими қачон кучга киради?
Вазирлар Маҳкамасининг 750-сон қарорига мувофиқ, эко-стикерлар тўғрисидаги низом 2025 йил 29 ноябрдан амал қилишни бошлаган. Амалда стикерларни бериш жараёни эса 2026 йил 1 январдан старт олади.
Тизим бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич жорий этилса-да, энг қатъий чекловлар аввало Тошкент шаҳридаги экологик зоналарда қўлланилади.
Автомобиллар қай тарзда тоифалаштирилади?
2026 йилдан бошлаб ҳар бир автомобилнинг экологик аҳволи текширилиб, унга махсус стикер берилади. Стикерлар уч хил рангда бўлади:
- Яшил — экологик тоза, Евро-5/6 стандартларига мос
- Сариқ — ўрта даражада ифлослантирувчи
- Қизил — чиқиндиси юқори, экологик хавф даражаси юқори
Тоифалаштириш Автомобиль Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) томонидан ўтказиладиган техник диагностика натижасида амалга оширилади.
Экологик зоналар: кимга чеклов, кимга рухсат?
Яқин йилларда Тошкентда махсус экологик зоналар ташкил этилади. Бу зоналарга кириш автомобилнинг стикерига қараб белгиланади:
- Қизил тоифа автомобилларига айрим марказий ҳудудларга кириш тақиқланади;
- Сариқ тоифа учун қисман чекловлар жорий қилиниши мумкин;
- Яшил тоифа автомобиллари эркин ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Таъкидланишича, бу чекловлар аҳоли саломатлиги ва ҳаво сифати учун жуда муҳим.
Халқаро тажриба: Ўзбекистонда нималар кутилмоқда?
Европа ва Корея тажрибасига таянилган ҳолда келгусида қуйидаги имкониятлар жорий этилиши мумкин:
- яшил стикерга эга ҳайдовчилар учун арзонроқ парковка;
- муайян кунларда фақат “яшил” тоифага рухсат бериш;
- “қизил” автомобилларга қўшимча чекловлар;
- регионларда ҳам экологик зоналар ташкил этиш.
Бу чоралар транспорт ҳаракатини экологик тамойиллар асосида қайта ташкил этишга хизмат қилади.
Эко-стикерни қандай тартибда олиш мумкин?
2026 йилдан бошлаб:
- автомобиль рўйхатга олинса ёки қайта рўйхатдан ўтса,
- ҳайдовчи my.gov.uz орқали ариза топширса,
- ДЙҲХХ ташхисдан ўтказади ва стикер турини белгилайди.
Стикерни ҳайдовчи ўз хоҳишига кўра ДЙҲХХ бўлимидан олиши ёки етказиб беришга буюртма қилиши мумкин.
Тизимнинг асосий мақсади нима?
Эко-стикер — бу шунчаки рангига қараб белгиланадиган белги эмас. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:
- автомобил чиқиндиларини аниқ ҳисоблаш;
- шаҳарлар ҳавосини яхшилаш;
- экологик маданиятни ошириш;
- “ифлос” автомобиллар улушини қисқартириш.
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Экологик стикерни онлайн тартибда расмийлаштириш мумкин
Ўзбекистон
09.01.2026, 08:24

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди
Ўзбекистон
26.12.2025, 10:13

Экостикер талабини бузган ҳайдовчилар қачон жаримага тортилади?
Ўзбекистон
23.12.2025, 15:40

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?
Ўзбекистон
20.12.2025, 10:22

Энди автомобиллар «қизил», «сариқ», «яшил» стикерлар орқали экологик тоифаларга ажратилади
Ўзбекистон
09.03.2024, 12:27
машҳур янгиликлар

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди
Сиёсат
19.01.2026, 18:06

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?
Сиёсат
13.01.2026, 09:49

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52
сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди
Маданий
09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида
Спорт
09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди
Спорт
09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда
Ўзбекистон
09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди
Жаҳон
09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда
Маданий
09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари
Таълим
09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди
Ўзбекистон
07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди
Жаҳон
06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин
Жаҳон
06.02.2026, 16:00
машҳур янгиликлар

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди
Сиёсат
19.01.2026, 18:06

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?
Сиёсат
13.01.2026, 09:49

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52
