«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб «экологик ҳудуд»га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган мазмундаги нотўғри хабарлар тарқалди.

Улашиш:

Расмий манбалар бу маълумотларни инкор этди.

Маълум қилинишича, «Экологик транспорт» тизими доирасида жарималар 2026 йилдан эмас, балки 2028 йилдан бошлаб жорий этилади. 2026–2027 йиллар эса тизимни босқичма-босқич йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади.

Тизимнинг асосий мақсади

Мутахассислар таъкидлашича, автомобиль ва юк машиналаридан чиқадиган зарарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг ошиши ҳамда кислота ёмғирларига сабаб бўлмоқда. «Экостикер» тизимининг асосий мақсади жарима қўллаш эмас, балки аҳоли ўртасида экологик тоза транспортдан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш ва шаҳар ҳавосининг сифатини яхшилашдан иборат.

 

Ҳайдовчилар учун яратилган имкониятлар

Тизим ҳайдовчиларга қулайлик яратиш тамойили асосида ишлайди. Хусусан:

  • Стикер рангини ўзгартириш имконияти — агар автомобиль сариқ ёки қизил стикер олган бўлса, техник созлаш орқали уни «яшил» тоифага ўтказиш мумкин;
  • Диагностика марказлари — республика бўйлаб замонавий техник кўрик марказлари фаолият юритмоқда;
  • Электрон огоҳлантириш тизими — йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ва камералар орқали ҳайдовчиларга қайси ҳудудга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан маълумот берилади.

Расмийларга кўра, 2026 йилда ҳеч ким жаримага тортилмайди. Бу давр мобайнида ҳар бир ҳайдовчи ўз автомобилнинг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Автомобилларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва сифатли ёқилғидан фойдаланиш нафақат табиатни асраш, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим. Экологик тоза транспорт — келажак авлод олдидаги масъулиятдир.

мавзуга оид янгиликлар

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

Транспорт воситаларини экологик тоифа ва синфларга ажратиш ҳамда шу асосда эко-стикерлар бериш тартиби белгиланди. 

Ўзбекистон

20.12.2025, 10:22

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон

06.02.2026, 08:01

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган

Чорвоқ сув омбори бўйида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курортининг экологик лойиҳаси ҳали Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этилмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон

26.01.2026, 17:12

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01