Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи яна оширилди

2025 йил 1 февралидан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездининг чипта нархлари 25 фоизга, "Шарқ", "Насаф", "Ўзбекистон" поездларининг чипта нархи эса 30 фоизга қимматлашмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди. 

Улашиш:

Oʻzbekistonda temiryoʻl chiptalari narxi yana oshirildi

Oʻzbekistonda temiryoʻl chiptalari narxi yana oshirildi

Унга кўра, "Афросиёб" электропоездларнинг Тошкент – Бухоро йўналишида энг арзон чипта нархи 484 минг сўм, Тошкент – Қарши йўналишида энг арзон чипта 406 минг сўм, Тошкент –Самарқанд йўналишида ҳаракатланадиган "Афросиёб" поездининг энг арзон чипта нархи эса 294 минг сўмни ташкил этади.

"Ташкилот оширилган чипта нархларининг пулига темир йўл инфратузилмаси, электр энергия, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темирйўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларга мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёз ойларида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда ҳаракатланаётган поездларининг талабга жавоб бермаслигини, электрон чиптани сотиб олишдаги муаммолар ва поездлар ҳақида сайтда берилган маълумотлар аслиятга тўғри келмаслигини бир неча бора айтиб чиққан эди.

Маълумот учун, 2024 йилнинг ўзида Ўзбекистон темир йўл чипталарининг нархларига 3 маротаба ўзгартиришлар киритилган. Охирги ўзгартириш ўтган йилнинг 1 июлида маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — "Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилган эди. 

Ўзбекистон

06.01.2025, 10:31

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48