Покистон ҳукумати Ҳиндистонга нисбатан кескин жавоб чораларини эълон қилди. Ҳиндистон бу воқеани ўзи уюштирган бўлиши мумкин, сабаб нима?

Жорий йилнинг 24 апрель куни Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият кескин кучайиб, Покистон ҳукумати Ҳиндистонга қарши бир қатор кескин чораларни ишлаб чиқди. Эндиликда Ҳиндистоннинг ҳар қандай авиакомпаниялари Покистон ҳаво ҳудудидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу Ҳиндистоннинг Кашмирдаги қонли ҳужум ортидан Покистонга қарши бошланган жавоб ҳаракатларига жавобан қилинди. Бу ҳақда "New York Times" маълум қилди.

Сиёсат

25.04.2025, 11:11

Улашиш:

Foto: Associated Press

Қайд этилишича, 24 апрель Пайшанба куни Покистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг юқори даражадаги йиғилишидан сўнг ҳукумат Ҳиндистон юкларининг ўз ҳудуди орқали ўтишини тўхтатишини, Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик вакиллик сонини камайтиришни ва Ҳиндистон билан савдони тўхтатишини маълум қилган.

Шу кунда Покистоннинг энг юқори даражадаги фуқаролик ва ҳарбий раҳбарияти Ҳиндистон ҳаракатларини "бир томонлама, сиёсий сабабли ва ҳуқуқий жиҳатдан асоссиз" деб атади. Бу ҳаракатларга покистонликлар учун визаларни бекор қилиш ва дипломатик муносабатларни пасайтириш киради.

 

Ҳиндистоннинг сув шартномасини тўхтатиб қўйишига жавобан кескин баёнот берган Покистон, агар Ҳиндистон сув оқимларини тўсишга ёки йўналишини ўзгартиришга уринса, бу "уруш ҳаракати" сифатида қабул қилинишини айтди. Покистоннинг деҳқончилигининг 90 фоизи Ҳиндистон орқали ўтадиган Инд дарёси тизимига боғлиқ ҳисобланади.

 

1960 йилда Жаҳон банки воситачилигида тузилган сув шартномаси Жанубий Осиёдаги кам сонли барқарорлик пойдеворларидан бири деб қаралган, у тўлиқ миқёсдаги урушлар вақтида ҳам ўз кучини сақлаб қолган эди. Унинг ҳозирда бузилиши рамзий ва стратегик жиҳатдан катта дарз деб баҳоланмоқда.

 

Пайшанба кунги хавфсизлик йиғилишидан аввал, Покистон ҳукумати ҳушёр оҳангда чиққан эди. Сешанба куни жангарилар Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида 20 дан ортиқ тинч фуқарони ўлдирганига қарамай, Покистон зиддият кучайишини истамаслигини билдирган эди.

 

Ҳиндистон расмийлари ҳарбий зарбалар эҳтимоли ҳақида ишора қилмоқда, телеканаллар эса ҳарбий таҳлилчилар билан тўлиб-тошган, улар ядровий қуролга эга қўшнилар ўртасида зиддият кучайишининг кутилмаган оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

 

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари, асосан Бош вазир Нарендра Модининг ҳукумати тарафдори, зудлик билан ҳужумда Покистонни айблади. Покистон эса бу айбловларни рад этди ва Ҳиндистонни беқарор ҳудуддаги хавфсизликдаги заифликлардан эътиборни чалғитишда айблади.

 

Бундай миқёсдаги охирги ҳужум 2019 йилда Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда бўлиб ўтган эди. Ўшанда ўнлаб ҳинд хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган ва Ҳиндистон Покистон ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштириб, тўлиқ уруш ёқасигача борган эди.

 

Баъзи покистонлик таҳлилчилар ҳозирги қарама-қаршилик 2019 йилдагидан ҳам кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

"Ҳиндистоннинг эскалацияси аллақачон кечаси бошланди ва бу 2019 йил февралидагидан ҳам кенгроқ бўлади",  деган хавфсизлик бўйича таҳлилчиси Саид Муҳаммад Али.

Унинг айтишича, Ҳиндистон бу ҳужумдан АҚШ билан бирдамликни кучайтириш ва Президент Трампнинг бож тарифлари таҳдидини юмшатиш учун фойдаланмоқда. Шунингдек, Кашмирдаги мустақиллик ҳаракатини террорчилик ҳаракати сифатида кўрсатишга уринмоқда.

Чоршанба кунги баёнотида Покистон расмийлари Ҳиндистоннинг ҳарбий ҳаракатларига оид ҳеч қандай далил кўрмаганини билдирди. Улар Покистон армияси Кашмирнинг икки давлат назоратидаги қисмларини ажратиб турувчи назорат чизиғи бўйлаб огоҳ ҳолда турганини айтди.

Нашрнинг ёзишича, исмини ошкор қилишни истамаган юқори мартабали покистонлик хавфсизлик расмийси дипломатик ва ҳарбий масалаларнинг нозиклиги боис Покистон ҳар қандай ҳаракатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишини, бироқ Ҳиндистон томонидан амалга оширилган босқинларга қарши туришини айтган.

"New York Times"га кўра, Ҳиндистондаги вазият Ҳиндистон ҳукумати томонидан амалга оширилиши мумкинлиги айтилмоқда. Чунки шу вақтда бу воқеа АҚШ витсе-президенти Ж.Д. Венс Ҳиндистонга ташриф буюрган пайтга тўғри келган.

 "Улар Покистонга ҳеч қандай далилсиз айб қўймоқда",  деган истеъфодаги бригада генерали Аҳмад Саид Minhas Гео News телеканалида.

 Ҳозирги зиддият 2019 йилги воқеаларни эслатмоқда.

Ўша йилнинг февраль ойида Пулвама шаҳрида содир бўлган худкушлик ҳужуми Ҳиндистон томонидан Покистон ичкарисига ҳаво ҳужумини юзага келтирди, бу эса ҳаво жангига сабаб бўлди. Ҳиндистон самолёти уриб туширилди, учувчи Абхинандан Вартаман қўлга олиниб, кейинроқ озод қилинди — бу ҳаракат, гарчи қисқа муддатга бўлса-да, зиддиятни пасайтирди.

Расмийларнинг айтишича, ҳозирги ҳолат 2019 йилдагидан фарқ қилади. Ўшандаги ҳужумни "Жайш-э-Муҳаммад" радикал гуруҳи ўз зиммасига олган ва нишонга хавфсизлик ходимлари олинган эди. Бу гал эса тинч фуқаролар ўлдирилган ва ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким аниқ ўз зиммасига олмаган.

 

мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият авжга чиқди

2025-йил 22-апрель куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Пахалгам шаҳрида жойлашган Байсаран водийсида содир бўлган террорчилик ҳужуми Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятларни яна кучайтирди. Бу ҳужумда 28 нафар сайёҳ ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ҳиндистонликлар.

Сиёсат

24.04.2025, 18:26

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири

Халқаро муносабатлар бугунги кунда бир нечта чуқур ўзгаришлар таъсирида шаклланмоқда - бу эса сиёсатчилар учун жараённи англаш ва зарур чораларни кўришда жиддий синов бўлиб қолмоқда. Жаҳон сиёсати барқарорлик доирасидан чиқиб, тобора кўпроқ тартибсизлик сари ҳаракатланмоқда, хусусан, Трамп маъмуриятининг Оқ Уйга қайтиши билан бу янада яққол кўзга ташланмоқда. Айни ўзгаришлардан бири - технологик марказларнинг анъанавий ҳудудлардан чеккароқ, ноанъанавий минтақаларга силжиши бўлиб, бу глобал тенглик ва куч мувозанатини ўзгартириб юбормоқда. Шу билан бирга, ўта ўнг ва ўта чап сиёсий кучлар ўртасидаги тафовут кескин ортиб бормоқда - бу эса сиёсий тизимларда радикаллашув хавфини кучайтиради.

Сиёсат

24.04.2025, 15:36

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42