Президент Янги Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Янги шаҳар қурилиши 2023 йилда бошланган. Британиянинг Cross Works архитектура компанияси ишлаб чиққан лойиҳа доирасида Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 19,7 минг гектар ер ажратилган.

Фото: Пресс-служба президента Республики Узбекистан

1-босқичда 6 минг гектар майдон қамраб олинган бўлиб, бу ерда 600 минг нафар аҳоли учун замонавий шарт-шароит яратилиши режалаштирилган. Кейинчалик шаҳарда аҳоли сони 2 миллион кишига етиши мумкин.

Ҳозирда ерости инженерлик инфратузилмалари – иссиқлик, сув таъминоти, электр тармоқлари ва телекоммуникация учун коллекторлар қурилмоқда. Шунингдек, тоннеллар ва ер ости автотураргоҳлари барпо этилмоқда.

Шаҳарсозлик ечимлари доирасида экологик барқарор транспорт тизими – метро, электробуслар, шунингдек, пиёдалар ва велойўллар учун шароит яратиш назарда тутилган.

Маъмурий қисмида давлат муассасалари учун 60 дан ортиқ иншоот қурилиши режалаштирилган. Айрим вазирлик ва идоралар учун вақтинчалик бинолар аллақачон фойдаланишга топширилган.

Президентга ҳудудни янада ривожлантириш режалари ҳам тақдим этилди. Аукционлар якунига кўра, 13 та тижорат йўналишида 554 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция шартномалари имзоланди. Бу лойиҳалар доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар ва жамоат объектлари қурилиши назарда тутилган.

Қурилиш босқичида тахминан 160 минг иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Кейинчалик Янги Тошкентда таълим, соғлиқни сақлаш ва инновация инфратузилмаси, жумладан IT соҳаси ва технопарклар ривожлантирилади.

Давлат раҳбари ташриф давомида инвестиция жалб этиш, шаҳар муҳитини шакллантириш ва жамоат хизматлари инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича тавсиялар берди.

 

Ўзбекистон

21.08.2025, 09:56

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сиёсат

20.08.2025, 12:05

Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев жойлардаги бунёдкорлик билан танишуви чоғида Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуасини ҳам кўздан кечирди.

Сиёсат

19.08.2025, 13:24

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

Мактубларда Ўзбекистон президенти раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.

Ўзбекистон

24.07.2025, 11:24

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи. 

Сиёсат

04.07.2025, 16:28

Шавкат Мирзиёев Ағдамдаги мажмуага ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.

Ўзбекистон

04.07.2025, 10:40

сўнгги янгиликлар

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги буткул бузиб ташланди

Ҳайкалнинг ўзи 2023 йилда бузиб ташланган эди, энди эса аллома ҳақида маълумот битилган деворлар ҳам қулатилди. Воқеа “Толибон” ҳокимиятга келганининг 4 йиллигини нишонлаган куни рўй берди. Афғонистон томони расмий Тошкентнинг сўровига жавобан маълум қилишича, бузиш ишлари маҳаллий ҳокимият томонидан, ҳукумат ва жамоатчилик билан келишмасдан қилинган. Янги ёдгорлик қурилиши ваъда қилинмоқда.

Жаҳон

21.08.2025, 16:22

Ўзбекистонлик эркак Туркияда рашк сабаб рафиқасини пичоқлаб ўлдирилди

19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 15:18

Ҳабиб "Йил мураббийи" бўлиши мумкин

Ҳар йили ўтказиладиган World MMA Awards ташкилотчилари "Йил мураббийи" мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Спорт

21.08.2025, 14:16

Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом этмоқда

2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 13:12

Исроил Ғазони тўлиқ босиб олиш операциясини бошлади

Исроил армияси 360 квадрат километр майдонга эга ва 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Ғазо сектори ҳудудининг тахминан 75 фоизини босиб олди.

Жаҳон

21.08.2025, 12:05

Сурхондарёда мансабдор ходимга, Фарғонада эса масъул ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 11:03

Трамп ХЖС айбловларига қарамасдан Нетаньяҳуни «уруш қаҳрамони» деб атади

АҚШ президенти Ғазодаги уруш жиноятларига қарамай, Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлади. «Уни қамоққа ташлашмоқчи», — деб қўшимча қилди Трамп.

Жаҳон

21.08.2025, 10:03

Тошкентда ота 2,4 млрд сўмлик алиментни тўлаб берди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ота 4 нафар фарзанди таъминоти учун 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 09:01

Энди "Афросиёб" тезюрар поездларининг ҳар бир вагонида Wi-Fi хизмати мавжуд

Интернетдан фойдаланиш — дастлабки 30 дақиқа мутлақо бепул.

Ўзбекистон

20.08.2025, 19:21

Жанжалкаш оилалар ҳолидан камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади

Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ўзбекистон

20.08.2025, 18:22

2,6 миллиард сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

Қайд этилган ҳолат юзасидан агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 17:14