Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги буткул бузиб ташланди
Ҳайкалнинг ўзи 2023 йилда бузиб ташланган эди, энди эса аллома ҳақида маълумот битилган деворлар ҳам қулатилди. Воқеа “Толибон” ҳокимиятга келганининг 4 йиллигини нишонлаган куни рўй берди. Афғонистон томони расмий Тошкентнинг сўровига жавобан маълум қилишича, бузиш ишлари маҳаллий ҳокимият томонидан, ҳукумат ва жамоатчилик билан келишмасдан қилинган. Янги ёдгорлик қурилиши ваъда қилинмоқда.
Жаҳон
21.08.2025, 16:22
Улашиш:

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлигининг аллома ҳақидаги маълумотлар ёзилган девор қисми бузиб ташланди. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мажмуада бўлган Навоий ҳайкали 2023 йил феврал ойида қулатилган эди. Энди эса, “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганининг 4 йиллигини байрам қилган куни, ҳайкалнинг икки ёнида жойлашган, мутафаккир ҳақидаги маълумотлар битилган девор ҳам қулатилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, вазирлик ҳолат юзасидан расмий Кобулдан изоҳ сўраган. Афғонистон томони берган изоҳга кўра, Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган жой “буюк аллома хотирасига етарлича муносиб эмаслиги”, шоир ва мутафаккир учун “янада кўркам мажмуа қурилиши лозимлиги” боис маҳаллий ҳокимият томонидан “олиб ташланган”.
Шу билан бирга, бу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмагани алоҳида таъкидланиб, афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.
“Афғонистон ҳукумати вакиллари нафақат Ўзбекистон, балки Афғонистон халқи учун мўътабар бўлган Алишер Навоий хотирасининг муносиб тарзда абадийлаштирилишини тасдиқлаб, буюк шоир ва мутафаккир шарафига алоҳида ёдгорлик барпо этишга ваъда берди. Жумладан, ҳудудни ободонлаштириш, шоир ҳаёти ва ижодий меросига оид маълумотларни ўз ичига олган ёзувларни тиклаш ҳамда амалдаги қарорларга мувофиқ янги ёдгорлик барпо этиш ҳамда у жойлашган майдонга буюк шоир Алишер Навоий номи қўйилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Афғонистон томони бутун минтақа учун бирдек қадрли бўлган буюк мутафаккир хотирасини асраб-авайлаш борасидаги қатъий содиқлигини билдирган ҳолда, унинг номини муносиб эъзозлаш учун барча зарур чоралар кўрилишини таъкидлади”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.
Куни кеча Ўзбекистон Афғонистонда 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларини амалга ошириши мумкинлиги хабар қилинганди.
Жаҳон
21.08.2025, 16:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Афғонистонда Жаҳон банки фаолияти қайта тикланди — «Толибон»
Жаҳон
24.11.2025, 09:16

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?
Жаҳон
06.11.2025, 12:11

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди
Жаҳон
31.10.2025, 09:17

Афғонистон тадбиркорларининг Ўзбекистон визаси олиши енгиллаштирилади
Ўзбекистон
15.10.2025, 15:06

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор
Жаҳон
15.10.2025, 11:31
Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди
Жаҳон
13.10.2025, 10:01
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32
сўнгги янгиликлар

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Ўзбекистон
07.03.2026, 12:53
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32
