Исроил Ғазони тўлиқ босиб олиш операциясини бошлади
Исроил армияси 360 квадрат километр майдонга эга ва 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Ғазо сектори ҳудудининг тахминан 75 фоизини босиб олди.
Жаҳон
21.08.2025, 12:05
Улашиш:

Исроил армияси матбуот котиби Эффи Дефрин кечки матбуот анжуманида, Мудофаа вазирлиги томонидан Ғазони босиб олиш режаси тасдиқлангач, «Гидеон арабалари 2» деб номланган операцияга тайёргарлик бошланганини билдирди.
Унинг айтишича, армия сентябрь ойи бошида хизматга чақириладиган 60 минг нафар захирадаги аскарга чақириқ юборган, шунингдек 20 минг нафар захирадаги аскарга хизмат муддатини узайтириш буйруғи берилган. Шу билан бирга, армия Ғазо атрофида жойлашган Зайтун туманида ҳужумлар ўтказаётгани айтилди.
Дефринга нисбатан Ғазода асир олинган исроилликларнинг оилалари томонидан «асирларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда» деган эъироз билдирилмоқда. У «асирлар оилалари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда ва улар устувор аҳамиятга эга», дея таъкидлади.
Ғазога 10 мингдан ортиқ ҳужум
Армиянинг иккинчи баёнотига кўра, 18 март куни тузилган ўқ очишни тўхтатиш келишувини бузган ҳолда, Исроил Ғазога ҳаводан ва денгиздан 10 мингдан зиёд зарба берган.
Исроил армияси Ғазо сектори ҳудудининг тахминан 75 фоизини босиб олганини билдирди. Бу ҳудудда 2 миллиондан зиёд аҳоли яшайди ва улар геноцидга учрагани айтилмоқда.
Исроилнинг маълумотига кўра, 18 мартдан буён Ғазода тахминан 2 минг ҲАМАС аъзоси ўлдирилган, операцияларда бешта рота бир вақтнинг ўзида иштирок этган.
Армия маълумотида 18 мартдан буён дунёда энг зич аҳоли яшайдиган ҳудудда фаластинликлар мажбурий равишда денгиз бўйи ҳудудининг 25 фоизига кўчирилгани кўрсатилган.
20 февралда мудофаа вазири ҳужум режасини маъқуллади
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац 20 феврал куни бош штаб раиси Эяль Замир тақдим этган Ғазога босқин режасини маъқуллади.
Ғазо шаҳрига қилинган ҳужум операцияси «Гидеоннинг жанг арабалари II» деб номланди.
Исроил Ғазога босқин киритиш ҳақида қарор қабул қилди
8 август куни Исроил хавфсизлик кабинети Ғазо шаҳрига босқин режасини маъқуллади.
Йиғилишдан олдин Бош вазир Биньямин Нетаняҳу: «Биз Ғазо сектори ҳудудининг барчасини эгаллаб олишни мақсад қилганмиз», — деди.
Исроил матбуоти хабар беришича, армия қолган ҳудудни ҳам босиб олиш буйруғини олган, бироқ бу қадам сентябргача амалга оширилмаслиги мумкин.
Режага кўра, биринчи босқичда тахминан бир миллион фаластинлик жанубга кўчирилади, шаҳар қоршовга олиниб, қаттиқ ҳужумлардан сўнг босиб олинади.
Иккинчи босқичда эса марказий Ғазода жойлашган қочқинлар лагерлари босиб олинади, ўша пайтга келиб ҳудуднинг катта қисми вайрон бўлиши кутилаяпти.
Исроил 1967 йилдан 2005 йилгача 38 йил давомида Ғазо секторида ишғолчи куч сифатида бўлган. Ҳозирда эса тахминан 2,3 миллион аҳоли яшайдиган Ғазо сектори 18 йилдан буён қаттиқ қамал ҳолатида.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп ХЖС айбловларига қарамасдан Нетаньяҳуни «уруш қаҳрамони» деб атади
Жаҳон
21.08.2025, 10:03

Нетанъяҳу ғазоликларни Африкага кўчирмоқчи
Жаҳон
15.08.2025, 15:32

Исроил бош штаби Ғазога босқин режасини маъқуллади
Жаҳон
14.08.2025, 18:45

Эрдўған: “Биз Ғазодаги ваҳшийликларни тўхтатиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширяпмиз”
Жаҳон
12.08.2025, 15:08

Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 6 нафарга етди
Жаҳон
11.08.2025, 18:17

АҚШ Нетаньяҳунинг “Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси” борасида сукут сақламоқда
Жаҳон
06.08.2025, 14:42
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт юзага келган носозлик туфайли ортга қайтарилди
Ўзбекистон
29.07.2025, 01:05

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Таълим
26.07.2025, 10:16
сўнгги янгиликлар

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги буткул бузиб ташланди
Жаҳон
21.08.2025, 16:22

Ўзбекистонлик эркак Туркияда рашк сабаб рафиқасини пичоқлаб ўлдирилди
Ўзбекистон
21.08.2025, 15:18

Ҳабиб "Йил мураббийи" бўлиши мумкин
Спорт
21.08.2025, 14:16

Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом этмоқда
Ўзбекистон
21.08.2025, 13:12

Сурхондарёда мансабдор ходимга, Фарғонада эса масъул ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
21.08.2025, 11:03

Трамп ХЖС айбловларига қарамасдан Нетаньяҳуни «уруш қаҳрамони» деб атади
Жаҳон
21.08.2025, 10:03

Президент Янги Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Ўзбекистон
21.08.2025, 09:56

Тошкентда ота 2,4 млрд сўмлик алиментни тўлаб берди
Ўзбекистон
21.08.2025, 09:01

Энди "Афросиёб" тезюрар поездларининг ҳар бир вагонида Wi-Fi хизмати мавжуд
Ўзбекистон
20.08.2025, 19:21

Жанжалкаш оилалар ҳолидан камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади
Ўзбекистон
20.08.2025, 18:22

2,6 миллиард сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди
Ўзбекистон
20.08.2025, 17:14
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт юзага келган носозлик туфайли ортга қайтарилди
Ўзбекистон
29.07.2025, 01:05

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Таълим
26.07.2025, 10:16