Қўшни Афғонистонда 3,5 миллиондан ортиқ бола тўйиб овқатланмаганлиги учун касалликка чалинмоқда

Афғонистонда беш ёшгача бўлган 3,5 миллиондан ортиқ бола тўйиб овқатланолмаяпти. Улардан 1,4 миллиони тўйиб овқатланмаслик бўйича оғир даражадаги касалликларга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда UNICEF'га таяниб Афғонистоннинг “Tolo news” нашри хабар қилди.

Жаҳон

12.08.2025, 09:47

Улашиш:

Qoʻshni Afgʻonistonda 3,5 milliondan ortiq bola toʻyib ovqatlanmaganligi uchun kasallikka chalinmoqda

Foto: Atlas Press

Қайд этилишича ушбу инқироз инқироз мигрантларнинг мамлакатга қайтиш сонинг кўпайиши ва мавжуд ресурсларнинг камайиши туфайли кундан-кунга чуқурлашиб бормоқда.

 

"Овқатланиш ахборот тизими маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, оғир даражадаги ўткир тўйиб овқатланмасликка чалинган 28 мингдан ортиқ бола касалхонага ётқизилган. Улар олти ойгача бўлган ёшда бўлиб, уларнинг 30 фоизи фақат она сути истеъмол қилиши лозим бўлган ёшдадир. Шу боис, эмизиш тўйиб овқатланмасликнинг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга",  —  деди УНИCЕФънинг Афғонистондаги овқатланиш бўлими бошлиғи Амирҳоссеин Ярпарвар

 

Жамоат саломатлиги вазирлиги чақалоқни дастлабки олти ой давомида фақат она сути билан озиқлантириш гўдаклар ўлимининг 50 фоизигача камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини айтмоқда.

 

Жамоат соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик тиббиёт бўйича директори Ҳайдархон Ҳайдар иқтисодиёт, савдо ва молия вазирликлари ўзларининг оммавий кампанияларида бошқа сут маҳсулотларини реклама қилиш ўрнига эмизишни тарғиб қилишлари кераклигини айтмоқда.

 

Унинг айтишича, бундай ҳамкорлик соғлом жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Вазирлик вакилларининг маълумотларига кўра, ҳозиргача оғир ва ўртача даражадаги тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган икки миллиондан ортиқ бола мамлакат шифохоналарида даволанган. Эрон ва Покистондан афғон муҳожирларининг ҳар доимгидан кўпроқ мамлакатга қайтиши соғлиқни сақлаш ва овқатланиш хизматларига бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда.

 

мавзуга оид янгиликлар

Афғонистонда Жаҳон банки фаолияти қайта тикланди — «Толибон»

«Толибон» ҳаракати Молия вазирлиги 22 ноябр куни Афғонистонда Жаҳон банки қайта очилгани ва унинг фаолияти тикланганини маълум қилди. Афғонистон Ислом Республикаси қулаганидан ва ҳукумат «Толибон» қўлига ўтганидан кейин Жаҳон банки мамлакатдаги фаолият шаклини ўзгартирган. Шу вақтдан бери у «Толибон» назоратидаги давлат идоралари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилмаётган эди.

Жаҳон

24.11.2025, 09:16

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?

Афғонистон —  дунёда энг оғир тарихий изтиробларни бошдан кечириб, шунга қарамай келажакка интилаётган давлат. 40 йиллик урушлар, санкциялар ва яккалашувдан кейин мамлакат ҳозир Марказий Осиёдаги энг катта сув канали — Қўштепа, янги мегаполис — Kabul New City ва бир неча йирик гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Жаҳон

06.11.2025, 12:11

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

Жаҳон

31.10.2025, 09:17

Афғонистон тадбиркорларининг Ўзбекистон визаси олиши енгиллаштирилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари жаноб Ариян Азимий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 15:06

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор

15 октябрга ўтар кечаси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Кўрамм туманида Покистон қўшинлари билан Афғонистон томонидаги тузилмалар ўртасида янги отишмалар кузатилди. Покистон давлат ОАВлари «афғон хизматлари ва ТТП (Tehreek-e-Taliban Pakistan) гуруҳлари провокация учун ўт очди» дея хабар берди; Покистон армияси «қатъий зарба билан» жавоб қайтарганини, бир қатор постлар ва танклар зарарланганини билдирди, дея хабар берди AP News.

Жаҳон

15.10.2025, 11:31

Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди

Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Пактия вилоятида икки мамлакат чегара қўшинлари ўртасида оғир тўқнашувлар юз берди.

Жаҳон

13.10.2025, 10:01

сўнгги янгиликлар

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда

1–5 мартда Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 9 361 нафар, Қозоғистондан эса 4 700дан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди. Эвакуация авиарейслар ва назорат йўллари орқали тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда. 

Сиёсат

07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Emirates Airlines

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли тўхтаб қолган парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда. Emirates авиакомпанияси яқин кунларда рейсларни тўлиқ ҳажмда қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Жаҳон

07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Nemolchi.uz ижтимоий лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенкони мамлакатда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва фаол жамоатчилик ишлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон

07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда

7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабабли айрим ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин.

Ўзбекистон

07.03.2026, 12:53