Қурилиш вазирлиги биноси 182,5 млрд сўмга сотилди

16 декабрда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шайхонтоҳур туманидаги маъмурий биноси аукционда 182,5 млрд сўмга сотилди. 

Улашиш:

Савдо 130,3 млрд сўм бошланғич нарх билан бошланиб, 8 қадамда, 1 соат 7 дақиқа давом этди. Якунда энг юқори таклиф билан “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ ғолиб бўлди.

Сотилган бинo Абай кўчаси 6-уйда, 0,5 гектар ер майдонида жойлашган ва умумий майдони 11 725 кв.м. Лот шартларига кўра, харидор бинода офис ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиши лозим.

Қурилиш вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб, Транспорт ва Сув хўжалиги вазирликлари билан битта янги бинода жойлашиши аввалроқ маълум қилинган эди.

"O‘zshahar qurilish invest" ҳақида:
Корхона 2017 йилда давлат томонидан ташкил этилган ва турар жой биноларини қуриш билан шуғулланади. 2024 йилга қадар компаниянинг 90% улушига Давлат активларини бошқариш агентлиги, 10% улушига “Qurilish Invest Development” МЧЖ эгалик қилган. 

Кейинчалик хусусийлаштирилган ва 2025 йил 16 декабр ҳолатига Қодиров Нуриддин Тўйиевич корхонанинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.

сўнгги янгиликлар

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18