Қува туман ИИБ ходимлари ошхонадаги қарзларини тўлаш ўрнига тадбиркорга босим ўтказмоқда
Kun.uz нашрининг маълум қилишича, Фарғона вилояти Қува туман ИИБ ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада мунтазам равишда овқатланиб, пулини тўламай келган (видео). Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.
Ўзбекистон
23.10.2025, 16:36
Улашиш:

Мактаб директори бўлган аёлни солиқ идораси раҳбарига қарши кўрсатма беришга мажбурлаб, рози бўлмагач, калтаклаган ва тазйиқ ўтказган Фарғона вилояти Қува туман ИИБ ходимлари энди тадбиркорга босим ўтказиб, унинг ҳисобидан еб-ичишни одат қилишгани аёл бўлди. Kun.uz тадбиркорларнинг мурожаатини эълон қилди.
Таъкидланишича, ИИБ ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада мунтазам равишда овқатланиб, пулини тўламай келган. Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.
Тадбиркор Аҳмадали Юнусовнинг айтишича, ҳаммаси Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Ҳамробоевнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига 3 та “коробка” қилиб берасан, деган топшириғи бажарилмаганидан кейин бошланган.
“Қува тумани Ифтихор маҳалласида жойлашган “Улфатлар” номли ошхонани юритаман. Шу пайтгача ички ишлар ходимлари ошхонамизга келиб, еб-ичиб пулини бермай кетар эди. Акам Москвадан келиб, қарз дафтарни кўрди ва “Насия кўпайиб кетибди, бировга насия қилма, қарзларни тезроқ йиғ”, деб қатъий тайинлади. Аввало Қува туман ИИБ бошлиғига қўнғироқ қилдим. “Бераман, бераман, оласан”, деб ваъда берди. Ундан кейин бошқа ички ишлар тизимидаги қарзи борларга бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқдим. Натижа бўлмагач, иложсизликдан 1102 ишонч телефонига алоқага чиқиб, бор гапни айтдим. Шундан кейин айрим ходимлар қарзини бериб кетишди, айримлари эса йўқ. Кейин эса бизга қарши ишлашни бошлашди. Акамга “статя” қўйиб, 5 суткага қамашди.
Ички ишлар билан низо бошланишига сабаб Қува туман ИИБ ходими Бахтиёр Ҳамробоевнинг “Устоз ва мураббийлар кунига “каробка” қилиб беринг”, деган топшириғини бажармаганим бўлди. Нархини билсам ҳар бир “каробка” 1 млн сўм экан. 3 млн сўмлик топшириқ оғирлик қилди тўғриси.
Топшириқ бажарилмаганидан кейин бизга қарши ҳар хил режалар тузишди, амалиётлар олиб боришди. Ошхонамни ҳар хил баҳоналар билан беркитмоқчи бўлишди. Қувада бошқа ошхоналар ишлаб турса, нега айнан менинг ошхонам соат 22:00 да беркилиши керак? Ҳайрон қоласан киши.
Ходимлар таҳдидлар қилиб, “кўчада юришингни ўйла, ошхона очишингни ўйла, тадбиркорлик қилишингни ўйла”га тушишди. Президент “тадбиркорларни қўллаб-қувватла”, “тадбиркорга тегма”, деяптику.
Одатда ИИБ ходимлари 200 минг сўм “счёт” бўлса, 100 минг сўм, 100 минг сўм “счёт” бўлса, 50 минг сўм беради. Бермай чиқиб кетгани ҳам бўлади. Шунда ҳам рози бўламан. Нега? Раҳматли отам ана шу тизимда ишлаган, шу тизимнинг нонини еб, бизни вояга етказган. Тизимнинг, отамнинг ҳурматидан ходимларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилдим. Лекин улар ҳаддидан ошиб кетишди. Тизим менга қарши ишлашни бошлади. Ходимларни формада келиб ароқ ичиб, оёқда тура олмай йиқилгидек бўлиб чиқиб кетишларининг кўп гувоҳи бўлганман. Лекин бирор марта сотмадим. Акамни қаматгандан кейин кўзим очилди. Ҳалол ишлаб топган ҳаққимни сўраганимдан кейин балога қолдим”, дейди тадбиркор Аҳмадали Юнусов.
“Ейди, ичади, болалар бериб кетади, деб кетаверади”
“Бахтиёр ака бор Қува ИИБ бошлиғининг ўринбосари, 1,8 млн сўм қарзи бор. Бир марта пул бермаган. Келади, ейди, ичади, болалар бериб кетади, деб чиқиб кетади. Хўп, хўпдан бошқа гап айта олмаймиз. Охири насия тўлиб кетганда ҳисоблаб чиқсак, 10 млн сўмдан ўтиб кетибди. “Началник ГАИ” Фарруҳ аканинг ҳам қарзи бўлган. Унинг ходими Ўткир ака ҳам қарз бўлган. “Началник милиция”нинг ҳайдовчиси Зиёд ака ҳам қарз бўлган. Султон ака ҳам қарз бўлган. Достон ака “участкавой”нинг ҳам 500 минг сўм қарзи бор. Қарзлар тўлиб-тошгандан кейин ишонч телефонига чиқишга қарор қилдик.
Бунга жавобан биз билан олишишни бошлабсанларми, деб 15 октябр куни акамни 5 суткага олиб кириб қўйишди. Аваз ака, ЖТСБнинг бошлиғи. Скутерда кетаётган болани айнан жиянимизлигини билиб туриб, атай тўхтатган. Тўхтатиб, қўлини қайириб турган акам боргунича. Акам воқеа жойига етиб бориб, тортишиб кетган. Ўзлари атай жанжал чиқаришди. Бунинг ортидан акамни 5 суткага қамаб қўйишди.
Акамнинг 1,5 млрд сўм кредити бор. Кредит олиб, мана шу чойхонамизни юритяпмиз. ИИБнинг совға олиб бер, деган топшириқларини бизга ортиқчалик қилади.
Айрим ИИБ ходимлари формада ошхонамизга келади-да, спиртли ичимликлар ичади. Оёқда тура олмайдиган даражада ичганидан кейин ноилож бир икки марта уйига ташлаб қўйганман. Қилган ишимни тана қилмайман, лекин шунга мажбур қилишди булар.
150 минг сўмдан қўй гўшти, 135 минг сўмдан ҳалол мол гўшти олиб ишлатамиз. Булар келиб еб-ичиб кетадиган бўлса, пулини қаердан олиб қоплайман?! Кредитларим, солиғим, светим, газим бор, ишчиларим бор. Бу кетишда ошхонамни ёпишим керак. Ишлашдан фойда қолмади. Фақат шуларга ишлаб беришим керак.
Акамни 5 суткага қамаб қўйишганидан кейин вилоятга ёздик, апелляцияга бердик. 15 октябр куни кирган бўлса, 17 октябр куни чиқди”, дейди Машҳурбек Юнусов.
“Қарзни тўланглар десак дўқ-пўписага ўтишди”
“Сафардан Қувага қайтиб келиб, қарз дафтарни очсам, қарздорлик тўлиб-тошиб кетибди. “Участковой”ларнинг бошлиғи 400 минг сўм, 12-бошлиқни 1,8 млн сўм, ИИБ бошлиғи ҳайдовчиси 260 минг сўм... Укам қарзни қайтаринглар, деганида ИИБ бошлиғининг ҳайдовчиси келиб, дўқ-пўписа қилиб, сенларга рейд бошлаймиз, деб кетибди. ЖТСБ бошлиғи Авазбек ака бизга ниҳоятда кўп босим ўтказди. Келиб ошхонани беркитасан, деб овқатланиб ўтирганларни ҳайдади, бошқа қилди. Хўп дедик, кўзимизни юмдик. Бўпти дедик.
Жияним номерсиз скутер ҳайдагини учун ИИБ ходими уни ушлаб, қўлини қайирибди. Воқеа жойига етиб бориб жаримасини тўлайман десам ҳам тортишув тўхтамади. Спиртли ичимлик ичгансан, деб 5 суткага олиб кириб қўйишди. Лекин ароқ ичмагандим. Худога шукур, адолат бор экан, суд оқлаб, қамоқдан чиқариб берди. Бизнинг айбимиз ички ишлар ходимларидан ҳаққимизни сўраб қўйганимиз бўлди.
Давлатга ҳар ой 12,8 млн сўм солиқ тўлайман. Давлатга зиён келтирмаганман. Президентимиз тадбиркорларга кенг йўл очиб беряпти. Лекин Қувада бунинг акси бўляпти: “участкавой”лар ўз вазифасини суистеъмол қилиб, давлат берган формасидан фойдаланган ҳолда бизга тазйиқ, босимлар ўтказяпти,” дейди тадбиркор Аброр Содиқов.
ЖИБ Қува туман судининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори билан Аброр Содиқов ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳуқуқбузарликларини содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд қарорида Аброр Содиқов ҳеч қандай ҳужжатларсиз скутер бошқариб кетаётган вояга етмаган жиянини тўхтатган ИИБ ходимларининг олдига Malibu машинасида келиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда машинасини йўлнинг қарама-қарши томонига тўхтатгани, ИИБ ходимларининг машинани йўлнинг қатнов қисмидан олиши ҳақидаги қонуний талабларини бажармагани келтирилган. Тадбиркор эса судда ИИБ ходимлари суҳбат давомида қаттиқ гапиргани учун тортишганини маълум қилган.
Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 октябрдаги қарори билан дастлабки суд қарори бекор қилинган ва иш қўшимча ўрганиш учун Қува туман ИИБга юборилган. Аммо бу орада Аброр Содиқов 3 кун умрини қамоқда ўтказиб бўлганди. Суриштирувга қайтган ишнинг тақдири эса ҳозирча номаълум.
Ўзбекистон
23.10.2025, 16:36
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон 6 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
Ўзбекистон
23.10.2025, 17:21

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга чақирди
Жаҳон
23.10.2025, 16:27

Ўзбекистонда АЭС қурилишига Италия томони ҳам кўмаклашади
Ўзбекистон
23.10.2025, 15:26

Сентябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди
Иқтисодиёт
23.10.2025, 14:23

Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик ҳақида ягона электрон гувоҳнома жорий этилади
Ўзбекистон
23.10.2025, 13:24

Ғазо ССВ: Исроил топширган 30 нафар фаластинлик жасадида қийноқ белгилари бор
Жаҳон
23.10.2025, 12:24

Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
Таълим
23.10.2025, 11:05

Путин ядровий кучлар бошқаруви бўйича режали машқлар ўтказилганини маълум қилди
Жаҳон
23.10.2025, 10:02

Расмий муносабат: “Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлилиги рад этилди
Ўзбекистон
23.10.2025, 09:01

Ўзбекистон президенти ташриф билан Брюсселда бўлади
Сиёсат
22.10.2025, 21:54

Ўзбекистонда сохта рақамлар орқали қилинаётган қўнғироқлар автоматик блокланади
Фан-технология
22.10.2025, 16:44
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00