Ўзбекистон 6 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон ҳукумати 21 октябрь куни қабул қилинган қарор билан олтита давлат фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди, шунингдек, Хитой фуқаролари учун визасиз қолиш муддатини 30 кунгача узайтирди.

Улашиш:

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, визасиз тартиб жорий этилган мамлакатлар рўйхатига яна 6 та давлат қўшилди:

Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания.

Бу давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари учун визасиз тарзда қолиш муддати 30 кунга узайтирилди. Гонконг аҳолиси учун эса аввалги каби 7 кунлик визасиз кириш ҳуқуқи сақланиб қолди.

Қарор билан бирга 15 давлат фуқаролари учун бизнес визаларини бериш тартиби ҳам соддалаштирилди. Улар қуйидагилар:

Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Чехия, Швейцария, Япония, БАА, Эрон ва Покистон.

Эрон ва Покистон фуқароларига бизнес визалар ишбилармонлик ва академик доиралар ҳамда туристик гуруҳлар учун соддалаштирилган тартибда берилади. Қўшимча текширув зарур бўлган ҳолларда виза расмийлаштириш муддати 10 кунгача узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон

23.10.2025, 17:21

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ 75 давлат фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди

Виза бериш вақтинча тўхтатилган давлатлар рўйхатига Сомали, Россия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа мамлакатлар киритилган. Чекловлар 21 январдан кучга киради.

Жаҳон

15.01.2026, 08:46

АҚШ виза учун гаров пули талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ виза олиш жараёнида 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаш талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Янгиланган рўйхатдан Туркманистон ҳам ўрин олган.

Жаҳон

06.01.2026, 18:06

«Green Card» лотереяси дастури тўхтатилди

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ ҳолатдан сўнг «Green Card» (DV-1) лотерея дастури вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Жаҳон

19.12.2025, 15:51

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди

АҚШ ҳукумати 2025 йил 2 декабр куни хавфсизликка оид хавотирлар туфайли Европага кирмайдиган 19 давлат фуқароларининг барча иммиграция аризаларини, жумладан яшил карта ва фуқаролик учун мурожаатларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Жаҳон

04.12.2025, 09:23

АҚШ соғлиғи ёмон бўлган шахсларга виза беришни тўхтатади

АҚШ ҳукумати айрим касалликларга чалинган хорижлик фуқароларга виза беришни чеклаш ҳақидаги янги сиёсатни жорий этишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, янги тартибга биноан семизлик, диабет, саратон ва юрак-қон томир касалликларига чалинган шахслар «ижтимоий юк» («public charge») деб баҳоланиши мумкин ва уларнинг виза олиш эҳтимоли кескин пасаяди. 

Жаҳон

10.11.2025, 09:44

Афғонистон тадбиркорларининг Ўзбекистон визаси олиши енгиллаштирилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари жаноб Ариян Азимий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 15:06

сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21