Россия ОАВлари Мирзиёев самолётини “АҚШ ҳарбий самалёти” деб талқин қилди

Россиянинг айрим Telegram каналлари ва қатор йирик ОАВлари АҚШдан учиб келган “номаълум Boeing 787” Россия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

Улашиш:

Айрим нашрлар самалётни “ҳарбий самолёт” ёки “АҚШ ҲҲК самолёти” бўлиши мумкин, дея тахминларни илгари сурган.

Flightradar маълумотларига асосланган хабарларда самолёт Вашингтон яқинидаги Эндрюс авиабазасидан учгани, Мурманск вилояти устидан Россия ҳаво ҳудудига киргани ва маълум бир вақтдан сўнг кузатувдан йўқолгани айтилган. Баъзи манбалар эса самолёт Қозоғистон чегараси томон йўл олганини ёзган.

Маълум бўлишича, шов-шувга сабаб бўлган лайнер Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий самолёти бўлган. Давлат раҳбари АҚШга ташрифидан сўнг “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтган.

Ҳукумат ва махсус рейслар ҳақидаги маълумотлар очиқ кузатув сервисларида доим ҳам тўлиқ акс этмайди. Очиқ манбаларга кўра, самолёт Вашингтондан Тошкент вақти билан 00:12 да учиб чиққан ва Канада, Гренландия, Европа давлатлари, Россия ҳамда Қозоғистон устидан парвоз қилиб, 12:14 да Тошкентга етиб келган.

мавзуга оид янгиликлар

Туркияда қулагaн ҳарбий самолёт 57 йиллик бўлгани маълум бўлди — ОАВ

20 нафар ҳарбий хизматчи ва экипаж аъзолари бўлган Турк Ҳаво Кучларига тегишли самолёт Грузия ҳудудида қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, қулагaн ҳарбий-транспорт самолёти 1968 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, аввал Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Бу ҳақда турк нашри Sözcü хабар берди.

Жаҳон

12.11.2025, 13:05

Yil boshidan buyon samolyotlarda 5 ta oʻlim holati qayd etilgan

Йил бошидан буён самолётларда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган

Ўзбекистонда 2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар самолётда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

31.07.2025, 12:22

Россиянинг Амур областида йўловчи самолёт йўқолиб қолди

Самолёт бортида жами 49 киши бўлган. Шундан 43 нафари йўловчи (беш нафари ёш болалар), 6 нафари экипаж аъзоларидир.

Жаҳон

24.07.2025, 13:17

Фарғонада самолёт ғилдираги чиқиб кетгани сабабли аэропорт ёпилди

Фарғонада самолёт ғилдираги чиқиб кетгани сабабли аэропорт ёпилди

12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Новосибирск S7-5561 рейси билан учиб келган Boeing 737-800 (РА-73669) самолёти учиш-қўниш йўлагида тўхтаб қолди. Бу ҳақда "Авиаторщина" хабар берди.

Жаҳон

13.03.2025, 10:31

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26