Россиядаги мигрантлар ва фуқароларга “А.У.Е.” таҳидиди. У нима учун хавф?

Ўзбекистон расмийлари ёшлар ва чет элда меҳнат қилаётган фуқароларини “А.У.Э” номли жиноий тузилманинг хавфли тарғиботидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш ёки унда иштирок этиш озодликдан маҳрум қилиш ёки депортатсия олиб келиши мумкин.

Rossiyadagi migrantlar va fuqarolarga “A.U.Ye.” tahididi. U nima uchun xavf?

Сўнгги йилларда ёшлар орасида турли жиноий гуруҳ ва субмаданиятларнинг таъсири кескин ошмоқда. Шулардан бири – “А.У.Е.” деб аталувчи жиноий ҳаракат бўлиб, у нафақат ўсмирларни, балки чет элга, айниқса Россияга бориб ишлаётган фуқароларимизни ҳам ўз домига тортаётгани билан жиддий хавотир уйғотмоқда.

 

Бу ҳаракат 20220-йилда Россия Федератсияси томонидан расман экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган.

 

 Бу орқали нафақат ота-оналар, балки меҳнат муҳожирларини ҳам огоҳликка, ҳаёти ва эркинлигига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

 

“А.У.Е.” ўзи нима ва у қаерда шаклланган?

 “А.У.Е.” (“Арестантский уклад един” — “Маҳбуслар қоидаси ягона”) — Россия Федератсиясида пайдо бўлган бўлиб, у ерда жиноятчиликнинг алоҳида шакли сифатида эътироф этилган хавфли ҳаракатдир. У “ўғрилар қонунлари”ни идеаллаштириб, қамоқхона маданиятини оддий ҳаётга сингдиришни мақсад қилган.

 

Бу тузилма таъсири Россияда вақтинчалик ишлаб юрган айрим Ўзбекистон фуқароларига ҳам етиб бормоқда. Оммавий ахборот воситаларида ва расмий манбаларда қайд этилишича, сўнгги йилларда бир нечта юртдошларимиз А.У.Е. ҳаракатини қўллаб-қувватлагани ёки унда иштирок этгани учун Россия қонунчилигига асосан жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Бу ҳолат нафақат уларнинг эркинлигига, балки Ўзбекистон фуқаролари имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

А.У.Е. қандай тарғиб қилинади?

Гуруҳ аъзолари асосан интернет орқали — ижтимоий тармоқлар, чатлар ва видеоплатформаларда ўз сафларига одам жалб қилишади. Шунингдек, улар меҳнат муҳожирлари орасида ҳам “братва”, “обшак”, “закон по понятиям” каби иборалар орқали таъсир ўтказишга ҳаракат қилишади.

 

А.У.Е. сафида юриш шунчаки “ишдан кейинги дўстона гуруҳ” эмас — бу ҳаракат билан боғланиш инсонни жиноий фаолиятга тортади.

 

Бу ҳаракатига алоқадорлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Россия Федератсияси қонунчилигига мувофиқ, А.У.Е. ҳаракатларига алоқадорлик учун 300 минг рублдан 600 минг рублгача жарима, ёки 1-йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 1-йилдан 4-йилгача мажбурий меҳнат (ахлоқ тузатиш) ишларига жалб этиш, ёхуд 2-йилдан 6-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ишсизлик, депортатсия, инсоннинг ҳуқуқий мақоми, эркин ҳаракат қилиш ва оила келажагини хавф остига қўяди.

 

Ота-оналар ва фуқароларга мурожаат:

Фарзандларингиз кимлар билан гаплашмоқда?

Россияда меҳнат қилаётган танишларингиз, қариндошларингиз атрофида кимлар бор?

“Закон по понятиям”, “обшак”, “смотряший” каби атамаларни эшитдингизми?

 

Бу каби белгиларни жиддий қабул қилинг. Ҳар бир кечиктирилган сўз — эртага фожиага айланиши мумкин.

 

А.У.Е. — бу фақат Россияда эмас, балки хорижда меҳнат қилиб юрган юртдошларимиз учун ҳам реал таҳдид. Жиноят ёки “ўғрилар қонуни” орқали ҳурмат қозонишни эмас, ҳалол меҳнат ва оилавий бахтни қадрлаш керак. Нафақат фарзандларингизни, балки ўз келажагингизни ҳам жиноий асранг. Огоҳ бўлинг!

 

мавзуга оид янгиликлар

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди

Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

19.01.2026, 18:06

Яна бир россиялик мафкурачи Марказий Осиё суверенитети борасида кескин фикр билдирди

Россиялик сиёсий мафкурачи Александр Дугиннинг миллий давлатлар суверенитети тугагани ҳақидаги баёноти Россия сиёсий доираларида постимпериал тафаккур ҳануз мавжудлиги ҳақидаги баҳсларни янада жонлантирди.

Сиёсат

19.01.2026, 10:17

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади

Уларга таклиф этилаётган ойлик маош 475–950 еврони ташкил этмоқда, айрим ҳолларда эса 100 минг рублгача етади. Яшаш жойи, овқат ва рус тили курслари ҳам таъминланмоқда.

Жаҳон

17.01.2026, 09:47

Марказий Осиё ва Арманистон нишонда: Туркиядан қатъий жавоб

Россиялик телебошловчи ва Кремль пропагандачиси Владимир Соловьёв Россиянинг «махсус ҳарбий операцияси» фақат Украина билан чекланиб қолмаслиги, балки Москва ўзининг «таъсир зоналари» деб ҳисоблайдиган бошқа ҳудудларга — хусусан, Арманистон ва Марказий Осиё мамлакатларига ҳам кенгайиши мумкинлигини очиқ айтди.

Жаҳон

12.01.2026, 12:26

АҚШ харбийлари икки рус танкерини қўлга олди

 Америка ҳарбийлари икки нефть танкерини қўлга олди. Улардан бири бир неча ҳафта давомида қочишга уринган йирик рус танкери эди. 

Жаҳон

09.01.2026, 09:33

Украина: Беларус Россия дронларига ҳаво ҳужумидан мудофаани четлаб ўтишда ёрдам бермоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Беларус ҳудуди орқали Россия дронларининг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтишига кўмак берилаётганини маълум қилди.

Жаҳон

27.12.2025, 16:39

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон нима сабабдан «Тинчлик кенгаши»га қўшилди?

Таъкидланишича, кенгаш фаолиятининг асосий вазифаси Яқин Шарқда давом этаётган можароларни бартараф этиш ва минтақада барқарор тинчликни таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон

24.01.2026, 15:33

Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит миқдори оширилади

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш доирасида имтиёзли кредитларнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмга етказилади.

Иқтисодиёт

24.01.2026, 12:13

Ўзбекистонда онлайн иш ниқоби остидаги молиявий пирамида аниқланди

Бу сафар Pioneer Global Media номи остида фаолият юритган платформа атиги 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган.

Ўзбекистон

24.01.2026, 11:44

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

Давлатлар ва уларнинг ҳарбий салоҳиятини баҳолаб борадиган Global Firepower портали 2026 йил учун рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

24.01.2026, 09:57

Дубайда жанжалга алоқадор олти ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

Очиқ суд мажлисида судланувчилардан олти нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган, яна бир кишига умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистон

24.01.2026, 08:50

АҚШ ЖССТдан расман чиқди

22 январь куни Америка Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) тўлиқ чиқди. 

Жаҳон

23.01.2026, 18:10

«Оскар–2026»: энг яхши фильм учун асосий даъвогар аниқ

Америка Киноакадемиясининг 98-«Оскар» мукофоти учун номзодлар эълон қилинди. Дунё бўйлаб кино ишқибозлари кутиб олган ушбу тадбир бу йил ҳам энг яхши фильм, режиссёр, актёр ва актрисалар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Маданий

23.01.2026, 15:20

Руслан Чагаев Валуев баёнотига муносабат билдирди: “Керак бўлса, рингга чиқишга тайёрман”

Россия Давлат Думаси депутати Николай Валуевнинг сўнгги баёнотларига уни рингда мағлуб этган машҳур боксчи Руслан Чагаев муносабат билдирди.

Ўзбекистон

23.01.2026, 11:22

Тажовузкор риторика давом этмоқда: навбат Валуевга

Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв бошлаб берган тажовузкор риторикани аввалроқ файласуф Александр Дугин давом эттирган эди.

Жаҳон

23.01.2026, 10:32

Lactalis Ўзбекистонда сотилган айрим чақалоқлар сут маҳсулотларини қайтариб олмоқда

Lactalis дорихоналар ва супермаркетларда сотилган Picot брендига мансуб 6 та партия чақалоқлар сут маҳсулотини хомашёда сереулид токсини аниқлангани сабаб қайтариб олмоқда.

Ўзбекистон

23.01.2026, 10:07

Тошкентда ЙПХ инспекторини хизмат пайтида машина уриб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз ва Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 

Ўзбекистон

23.01.2026, 08:52

Тошкентда 40 йилдан ошган 52 мингдан ортиқ автомобиль аниқланди

Экологик талабларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг ҳаракати босқичма-босқич чекланади.

Ўзбекистон

22.01.2026, 17:27