Россиялик депутат "Сибир ўзбеклар тарихий ватани" деган гаплари учун кескин танқидга учради

Россиянинг Ханти-Манси мухтор округи (ХМАО) Думаси депутати Халид Таги-Заде томонидан айтилган "ўзбекларнинг тарихий ватани ХМАО" деган баёнот Россия коммунистлари томонидан қаттиқ танқид қилинди. Бу фикр Компартия Марказий Қўмитаси (КПРФ) раҳбарияти томонидан мутлақо рад этилди ва сиёсий масъулиятсизлик деб баҳоланди. 

Жаҳон

03.06.2025, 12:40

Улашиш:

Rossiyalik deputat "Sibir oʻzbeklar tarixiy vatani" degan gaplari uchun keskin tanqidga uchrad

КПРФ Марказий Қўмитаси раис ўринбосари Юрий Афониннинг URA.RU ахборот агентлигига билдиришича, Таги-Заде партия сафларидан аллақачон ҳайдалган ва партиянинг ҳозирги сиёсий йўналишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

"У партия интизоми ва этикаси бузилгани учун бир неча йил олдин КПРФдан чиқарилган. Биз энди уни ҳеч қачон номзод сифатида кўрсатмаймиз. Унинг бу фикрлари партиянинг позициясига мос келмайди ва бу шахсий нуқтаи назар", — деди Юрий Афонин журналистлар билан суҳбатда.

 

Шунингдек, Давлат Думаси депутати, КПРФ аъзоси Михаил Матвеев ҳам Таги-Заде баёнотига кескин муносабат билдирди:

 

"Бу провокатор КПРФдан чиқарилган ва партиямизга алоқаси йўқ. Унинг бемаъни гаплари партиямиз позициясини ифодаламайди. У бундай гапларни шунчаки айтган эмас – бу аслида Россияга қарши ҳужум. Бу маҳаллий аҳолининг туғилиш даражаси ва ўлим кўрсаткичи муҳокама қилинаётган пайтда айтилган. Яъни у мигрантлар орқали туб аҳолининг ўрнини босиш ғоясини илгари сурмоқда. Ўзбекларнинг ушбу ҳудудда ътарихий ҳуқуқлариъ бор деган иддаоси эса, кўп ҳолларда махсус тайёрланган методикага ўхшайди. ФСБ бунга эътибор қаратиши лозим – бу яширин сепаратизм белгисидир", — деб ёзди Матвеев ўзининг Телеграм-каналида.

 

Аввалроқ, Челябинск вилоятидан Давлат Думаси депутати Станислав Наумов ҳам Таги-Задени танқид қилган эди. У депутатнинг "ўзбек мигрантлари ХМАОга тарихий ватани сифатида қайтиши мумкин" деган сўзларини парламентдан четлатиш учун асос бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Таги-Заде ушбу фикрларини ХМАО Думаси йиғилишида баён этган. У ўз чиқишида Сибир хони Қучум ва Шайбонийлар сулоласига мурожаат қилиб, ХМАО ҳудудини ўзбекларнинг тарихий юрти деб атаган. Бу эса ҳамкасблари ва жамоатчилик орасида кескин норозиликка сабаб бўлди.

сўнгги янгиликлар

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган эди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди

Намойишчилар Эрон байроғини кўтариб, Оятуллоҳ Хоминаийни назарда тутган ҳолда “Диктаторга ўлим!” шиори билан чиқишган.

Жаҳон

23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Жаҳон

23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?

2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Шу сабабли қўшимча дам олиш куни 9 март (душанба)га кўчирилади.

Ўзбекистон

23.02.2026, 11:38

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Иқтисодиёт

22.02.2026, 14:36

Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди

Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Ўзбекистон

22.02.2026, 11:17

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08