Самарқандда профилактика инспекторини урган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилоятида 35 ва 19 ёшли йигитлар ҳамда 45-50 ёшлар атрофидаги аёл профилактика инспекторини уриб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.  

Улашиш:

Samarqandda profilaktika inspektorini urgan shaxslarga jinoiy ish qoʻzgʻatildi

Samarqandda profilaktika inspektorini urgan shaxslarga jinoiy ish qoʻzgʻatildi

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июль куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар “Сиёб” маҳалласида яшовчи фуқаро навбатчилик қисмининг “102” қисқа рақамига мурожаат қилган. У Оқдарё тумани “Наврўз” маҳалласи Зарафшон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида нотаниш фуқаролар унга тегишли “Nexia-3” русумли автомашинасининг ойналарини синдириб, ўзини уриб, тан жароҳати етказганлигини айтган.

Шундан сўнг, Оқдарё тумани ички ишлар бўлими инспектори воқеа жойига етиб бориб, жанжал қилган фуқароларни “Наврўз” маҳалласида жойлашган хизмат хонасига олиб борган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилган фуқаро билан суҳбатлашиб турган вақтида 35 ва 19 ёшли йигитлар ҳамда 45-50 ёшлар атрофидаги аёл “нима учун хизмат хонасига биринчи бизни киритмайсан, биз ҳам “102” рақамига мурожаат қилганмиз”, дея жанжал кўтарган.

Инспектор уларга ишига халал бермай туришини, навбат билан гаплашишини айтган вақтида фукаролар ходимни ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, хонадан чиқиб кетган. Инспектор уларга кетиб қолмаслигини, ҳолат бўйича тушунтириш хатлари олиши лозимлигини айтган вақтида, аёл киши келиб ходимнинг кийимидан тортиб қаттиқ ҳақоратлайди. Буни кўрган икки эркак ҳам профилактика инспекторини уриб-тепган ва йиқитиб танасининг турли жойларига тан жароҳати етказган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган”,

 дейилади хабарда.

мавзуга оид янгиликлар

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 15:06

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.

Ўзбекистон

13.10.2025, 15:52

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган фуқарога нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:19

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45