Вояга етмаган қиз билан турмуш қурганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Улашиш:

Лойиҳада қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш назарда тутилмоқда. Хусусан, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ҳамда холаваччалар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, никоҳ ёшини камайтириш тартибига ҳам аниқлик киритилмоқда. Никоҳга киришни истаган шахсларнинг аризасига кўра, ҳомиладорлик ёки бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, етарли ёшга тўлмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш, агар ушбу қилмиш учун аввал маъмурий жавобгарлик қўлланилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, яъни 20 миллион 600 минг сўмдан 41 миллион 200 минг сўмгача жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу қилмиш учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача, яъни 8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48