АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди
Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.
Сиёсат
24.08.2026, 09:36
Улашиш:

Судья Жаннетт Варгас Давлат котиби Марко Рубио ушбу чекловни жорий этишда ўз ваколатларидан ошган, деган хулосага келган. Суд қарорда мазкур сиёсат қонунга зид эканини қайд этиб, уни бекор қилган.
Шунингдек, суд визани рад этишга фақат ушбу сиёсат асос бўлган ҳолатларни ҳам бекор қилган.
Бироқ АҚШ ҳукумати қарор устидан апелляция бериши мумкин. Шу сабабли қарорнинг амалиётда қандай тартибда ва қачон тўлиқ қўлланиши ҳали аниқ эмас.
Нима ўзгарган эди?
АҚШ Давлат департаменти 2026 йил 21 январдан бошлаб 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни вақтинча тўхтатган эди. Рўйхатга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Грузия ва Молдова каби давлатлар ҳам киритилган.
АҚШ маъмурияти чекловни мигрантларнинг ижтимоий нафақалардан фойдаланиши ёки жамият учун молиявий юкка айланиши эҳтимолини камайтириш зарурати билан изоҳлаган.
Муҳими, чеклов иммиграцион визаларга тааллуқли бўлган. Туристик, талабалик ва бошқа ноиммиграцион визалар бу қарор доирасига кирмаган. Давлат департаментининг маълумотига кўра, таъсирланган давлатлар фуқаролари ариза топшириши ва суҳбатдан ўтиши мумкин бўлган, аммо визаларни бериш тўхтатилган эди.
Энди суд қарори ушбу сиёсатнинг ҳуқуқий асосини бекор қилди. Бироқ ҳукумат апелляция бериши мумкинлиги сабабли, Ўзбекистон фуқаролари учун иммиграцион визалар бериш жараёнининг қачон тўлиқ тикланиши ҳозирча очиқ қолмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ дунё бўйлаб виза бўйича қабулларни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
26.08.2026, 11:43

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?
Иқтисодиёт
20.10.2026, 10:27
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
