updated: 22.03.2026, 16:51

Мутахассис шарҳи: Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи саммитидан қандай янгиликлар кутилмоқда?

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари ўтказилаётган саммит тарихий аҳамиятга эга бўлиб, халқаро муносабатларда жиддий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. Саммит доирасида Европа Кенгаши раиси — Шарль Мишель, Антониу Кошта, шунингдек, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ташриф буюрди. Бундан ташқари, бир қатор бизнес вакиллари ва Европа тараққиёт ва тикланиш банки раиси ҳам иштирок этмоқда. Ушбу саммитда товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, “яшил” энергетика, тоғ-конь, қишлоқ хўжалиги, ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалалари диққат марказида бўлиши кутилмоқда. Асосий масала эса камёб минерал ресурслар, энергия ва транспорт логистик имкониятлар бўлиши кутилмоқда.

Сиёсат

04.04.2025, 12:48

Улашиш:

Mutaxassis sharhi: Markaziy Osiyo va Yevropa Ittifoqi sammitidan qanday yangiliklar kutilmoqda?

Mutaxassis sharhi: Markaziy Osiyo va Yevropa Ittifoqi sammitidan qanday yangiliklar kutilmoqda?

Марказий Осиё ва ЙИ савдо ҳамкорлигига эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу кўрсатгич 54 млрд еврони ташкил этган. Биргина Ўзбекистон билан 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 6,4 миллиард долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан 5,2 фоизга кўпдир. 

Мамлакатда Европа капитали иштирокидаги 1 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, инвестиция лойиҳалари ҳажми эса 30 миллиард еврога етган. ЙТТБ банки томонидан мамлакат иқтисодиётига киритган жами инвестициялари 5 миллиард евродан ошди, жумладан, ўтган йил якунларига кўра қарийб 1 миллиард еврони ташкил этди. 

Молиявий кўмакнинг асосий ҳажми хусусий секторга тўғри келмоқда. Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Euronews каналига берган интервьюсида, Ўзбекистон Европа талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни етказиб беришга тайёрлигини таъкидлади.

Иккинчи муҳим йўналишлардан бири бу — энергия, Марказий Осиё ва Европада энергия хавфсизлиги. Қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш учун муҳим институционал платформа сифатида, тоза энергетика бўйича Марказий Осиё — ЙИ шериклигини ташкил этилиши мумкин. 

Бу водород ва аммиак каби "яшил" ёқилғи, шунингдек, биоёқилғи ишлаб чиқариш ва қазилма ёқилғи ўрнига улардан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистон тарафи "ЙИ – Марказий Осиё яшил шериклиги" дастурини ривожлантиришни таклиф этмоқда. Унинг доирасида қайта тикланадиган энергия манбалари, экотизимларни тиклаш ва иқлимни рақамли мониторинг қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги сўралмоқда. 

Маълумки, Ўзбекистон – Париж келишувига биноан 2030 йилга қадар мамлакатда яшил энергия улушини 54 фоизга етказишни кўзлаган. Бу натижага эришишда Европа инвестициялари катта аҳамият касб этиши мумкин. 

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда учинчи муҳим соҳа бу - Транспорт логистика имкониятлари бўлиб, Европа иттифоқи “Глобал дарвоза” стратегиясини минтақадаги асосий транспорт лойиҳалари ривожлантиришни кўзламоқда. Ушбу лойиҳани Транскаспий транспорт йўлаги лойиҳаси билан бирлаштирилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) 2023 йилда Марказий Осиё давлатларида ушбу йўлак учун зарур инфратузилма лойиҳаларини якунлаш учун 18,5 миллиард евро миқдорида инвестиция талаб этилишини ҳисоблаб чиқди ва ушбу сумма саммит доирасидаги музокараларда аниқ келишиб олиниши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи – Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида амалга оширилаётган Каспий ва Қора денгиз орқали Европага "яшил стратегик йўлак" барпо этиш лойиҳасида ҳамкорлик учун истак билдирмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ўзаро манфаатли энергетик боғлиқликнинг мустаҳкам асосини яратиши мумкин. 

Шунингдек, Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди. 1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтларидан бири ҳисобланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан яқин ҳамкорлик қилиши, минтақа ташқи сиёсатининг кўп векторли тамойилининг исботи ва геосиёсий мустақиллигинг ошиши сифатида талқин қилиш мумкин. Россия ва Украина можароси давом этаётган ва Европа Иттифоқининг Россия билан қарама-қаршилиги фонида, ушбу тарихий саммит жаҳон ҳамжамиятини ижобий томондан Марказий Осиёга қаратгани кузатилмоқда.

Шамсиев Саидакбар

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →