updated: 22.03.2026, 15:13

Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий керакми?

Дастлаб Йоахим Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақида ўқидик, сўнгра Славен Билич номзоди пайдо бўлди.

Спорт

19.07.2025, 08:51

Улашиш:

Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий керакми?

Охирги пайтларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига четдан мураббий келиши ҳақида кўп гаплар янграяпти. Championat.asia мухбири Хайрулла Холиқов шу мавзуда мақола ёзди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бугунги ахборот асрида бирор маълумотни бекитиш ниҳоятда қийин бўлиб қолди. Интернет сабаб кўп нарсани тезроқ билиб оляпмиз. Дастлаб Йоахим Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақида ўқидик, сўнгра Славен Билич номзоди пайдо бўлди.

Иккала мутахассис ҳам ўзига яраша кучли ва футбол оламида катта обрўга эга. Масалан, Йоахим Лёвни олайлик. 65 ёшли мураббий 2006-2021 йилларда Германия миллий терма жамоасини бошқариб, 2008 йил Европа чемпионатида қатнашган. Ўшанда немислар финалга қадар бориб, ҳал қилувчи ўйинда Испанияга 0:1 ҳисобида ютқазишганди.

Орадан икки йил ўтиб Германия Лёв қўл остида ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Қизиғи, Германия 1/2 финалда яна Испанияга мағлуб бўлиб, 3-ўрин учун баҳсда Уругвайни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Сўнгра терма жамоа Евро-2012да қатнашди ва яна 1/2 финалда Италияга ютқазиб қўяди.

Лёвнинг шубҳасиз энг катта ютуғи - 2014 йилги Жаҳон чемпионатида рўй берган. "Немис машинаси" ўша йил финалда Аргентинадан 1:0 ҳисобида устун келиб Жаҳон кубогини қўлга киритганди. Бу ютуқ табиийки жамоа бош мураббийи учун улкан шараф келтириб, Йоахим Лёв ФИФА томонидан "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилади.

Орадан икки йил ўтиб Европа чемпиони бўлиш мақсадида йўлга чиққан Лёв жамоасини бу сафар 1/2 финалда Франция тўхтатиб қолади. 2017 йил ўтказилган Конфедерациялар Кубогида эса Германия яхши ўйин намойиш этиб олтин медалларни қўлга киритади. Мусобақа финалида Лёв шогирдлари Чилини 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

2018 йил Россия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати Лёв учун учинчи мундиал бўлди. Лекин бу мусобақа Германия учун жуда омадсиз кечиб, терма жамоа гуруҳдан чиқа олмайди. Жамоа дастлаб Мексикага 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Кейинчалик Швеция 2:1 ҳисобида мағлуб этилгани билан гуруҳдаги учинчи ўйинда "немис машинаси" кутилмаганда Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўяди. Шу тариқа Германия ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлайди.

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокка қарамай, Йоахим Лёв терма жамоада қолиш истагини билдиради. Аммо натижалар ҳа деганда ўнгланмайди. Германия 2020-21 йилги УЕФА Миллатлар Лигасида Испанияга 0:6 ҳисоби билан шармандали тарзда имкониятни бой беради ва 1931 йилдан буён давом этган антирекордни такрорлайди. 1931 йил Германия ўз майдонида Австрияга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Лёв учун терма жамоадаги охирги иш Евро-2020 мусобақаси бўлди. Ковид сабаб 2021 йилга кўчирилган қитъа биринчилигида Германия Англияга ютқазиб мусобақани тарк этади ва шу билан Лёвнинг терма жамоадаги 15 йиллик миссияси тугайди. Ҳозирги пайтда ушбу мутахассис ишсиз.

Энди қисман Славен Биличга тўхталамиз. 56 ёшли хорватиялик мутахассис 2006-2012 йилларда миллий термага устозлик қилган. Аслида Славен Билич мураббийлик фаолиятини 2001 йил ўзининг севимли клуби "Хайлук Сплит"да бошлаган. Хорватия U-21 терма жамоасидаги ишидан сўнг 2006 йилга келиб миллий терма жамоани бошқариш таклифини қабул қилади. Ўшанда ЖЧ-2006даги муваффақиятсиз иштирок сабаб аввалги мураббий Златко Кранчар истеъфога чиқарилганди.

Билич учун 2008 йилги Европа чемпионати терма жамоа рулида биринчи катта мусобақа бўлди. Унинг қўл остида хорватлар чорак финалда Туркияга имкониятни бой бериб мусобақани тарк этади. Тўрт йилдан сўнг ўтказилган навбатдаги қитъа биринчилигида Хорватия гуруҳда Ирландия устидан зафар қучиб, Италия билан дуранг ўйнаб, Испанияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани гуруҳ босқичида якунлайди. Шундай қилиб мураббийнинг ҳам терма жамоадаги олти йиллик фаолиятига якун ясалади. 

Кейинчалик Славен Билич "Локомотив" Москва (2012-13), "Бешиктош" (2013-15), "Вест Хэм" (2015-17), "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони, 2018-19), "Вест Бромвич" (2019-20), "Бейжинг Гоан" (2021-22), "Уотфорд" (2022-23) каби клубларда фаолият олиб борди. Мураббийнинг охирги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клуби бўлди. 2024 йил 16 август куни Билич ва "Ал Фатеҳ" ўртасидаги шартномага якун ясалди ва шундан бери у ҳам ишсиз.

 

Бу гап ҳақиқатми?

Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий қидирилаётгани ростми? Интернетдаги янгиликларга қарасак, ҳақиқатга ўхшайди. Лекин ЎФА вакилининг айтишича, бу гаплардан мутлақо бехабар. Шу ўринда агар хорижлик мураббий келса, нималар ўзгаришини кўриб чиқамиз.

Биринчидан, кучли мураббий келиши терма жамоамиз имиджига жуда катта таъсир қилади. Фараз қилинг, Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу жаҳон футбол жамоатчилиги учун ҳам катта воқеа бўлади. Биз ҳақимизда нафақат Осиё, балки Европа гапиришни бошлайди. Футболимизга қизиқиш ортади. Футболчилар ҳам бунга бошқа назар билан қарайдилар. Ҳар ҳолда Йоахим Лёв - катта шахс.

Терма жамоамиз келаси йил Жаҳон чемпионатига дебютант сифатида боради. Ҳозирги шароитда бизга нисбатан қанчалик эътиборли бўлишади, буни билмаймиз. Ҳар ҳолда юқори бўлмаса керак. Чунки номдор ўйинчиларимиз йўқ. Лекин терма жамоа рули номдор мураббий қўлида бўлса, ташкилотчилар ҳам, ОАВ ҳам ўзгача муносабатда бўлади. Ўз пайтида Того терма жамоаси мундиалда қатнашганида таркибда Адебайордан бошқа ҳеч ким бўлмагани учун эътибор жуда кам бўлганди.

Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида Сречко Катанец катта ҳажмдаги ишни бажарди. Кейинчалик Тимур Кападзе охирги тўртта ўйинда унинг ишини муваффақиятли давом эттирди. Лекин энди яна бир поғона юқорига қадам ташлаш вақти келди. Биз Жаҳон чемпионатига шунчаки иштирок учун эмас, гуруҳдан чиқиш мақсадида боришимиз керак ва бунга имкониятимиз етарли.

Тарихда илк бор Жаҳон чемпионати 48та давлат иштирокида ўтказилади. Янги форматдаги Жаҳон чемпионатида жамоалар 4тадан 12 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган 8та 3-ўрин эгалари ҳам кейинги босқичга чиқади. Бу дегани биз "музқаймоқ ейиш" учун бормаймиз.

 

Париждаги натижа

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аввалги йил Олимпиадага чиқишни ажойиб тарзда уддалади. Лекин Парижда ўтган Олимпия ўйинларида футболчиларимиз биз кутган ўйинни намойиш қила олишмади. Гап Испания ва Мисрдан енгилиб, Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнаганимизда эмас. Гап бир очко билан гуруҳда охирги ўринни олганимизда ҳам эмас. Гап орадаги тафовутда, биз Осиё чемпионатида бошқача жамоа эдик. Аммо Парижда бу терма жамоа негадир ўзгариб қолди. Умуман ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.

Бу нимадан дарак беради? Терма жамоамизнинг кучи ҳаминқадар даражага етиб, кейинги поғонага чиқишда оқсоқланяпмиз. Балки хорижлик кучли мураббий ҳозирги даражамиздан битта тепага кўтарар. Чунки Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиш учун бемалол курашсак бўлади. Ҳатто учинчи ўринни олган 8та жамоа кейинги босқичга чиққанидан кейин нега энди курашмаслигимиз керак?

 

Хулоса ўрнида

Терма жамоамизнинг ҳозирги бош мураббийи Тимур Кападзе аввалги интервьюларидан бирида шартномам кузда тугайди, ундан кейин нима бўлишини билмайман деганди. Одатда кўп федерациялар мураббий вазифани бажариши биланоқ янги шартнома таклиф қилишади. Лекин ЎФА бундай қилишга шошилмаяпти ва бошқа режаси борга ўхшайди. Кападзега ҳалигача янги шартнома таклиф қилинмагани ЎФА бошқа мураббий қидираётганини англатадими? Шундай бўлиши ҳам мумкин.

Спорт

19.07.2025, 08:51

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда – манба

Италия футболи афсонаси, жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаcига мураббийлик қилиш имкониятидан бош тортди. 

Спорт

27.09.2025, 10:54

Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Паулу Бенту бўлиши тобора аниқ бўлиб бормоқда.

Спорт

28.08.2025, 15:34

Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин

Португалиялик Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ортидан Тимур Кападзенинг бош жамоадан кетиши кутилмоқда.

Спорт

28.08.2025, 13:24

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида кучли жамоаларга қарши ўйнайди.

Спорт

30.07.2025, 13:04

Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади

"Пахтакор" ёзги трансфер ойнасида яна бир Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади.

Спорт

29.07.2025, 20:04

Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин

"Сивасспор" билан хайрлашган ярим ҳимоячига "Нефтчи" ва "Пахтакор" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Спорт

23.07.2025, 13:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Инсон нейронлари ва компьютер чипи бирлаштирилмоқда

Дунё бўйлаб компаниялар сунъий интеллект  моделларини таъминлаш учун катта-катта маълумот марказларини қуришга интилаётган бир пайтда, баъзи тадқиқотчилар тирик инсон ҳужайраларини компьютер тизимларида қўллаш имкониятини ўрганмоқда. Авваллари ойлар ёки йиллар давом этадиган махсус лаборатория ишларини интеграциялашган платформа ёрдамида бир неча соат ёки кун ичида бажариш мумкин.

Фан-технология

04.04.2026, 15:48

Хитойда 11 нафар болани ўғирлаб сотган жиноятчи қатл этилди

Хитойда бир неча йил давомида болаларни ўғирлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноятчига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди.

Жаҳон

04.04.2026, 15:47

Трамп 1,5 трлн долларлик ҳарбий бюджетни сўради: Конгрессда баҳслар кучаймоқда

Доналд Трамп маъмурияти 2027 молиявий йил учун мудофаа харажатларини кескин оширишни таклиф қилди.

Жаҳон

04.04.2026, 15:29

Ҳормуз бўғозида янги тартиб: кемалар қандай назорат қилинади?

Ҳормуз бўғозида кема қатнови атрофидаги вазият тобора мураккаблашмоқда. Манбага кўра, кема эгалари транзит хавфсизлигини таъминлаш учун Эрон билан боғлиқ брокерлар орқали ёпиқ музокаралар олиб боришга мажбур.

Жаҳон

04.04.2026, 13:28

Исроилни қум бўрони қоплади: ҳаво кескин ифлосланди

Исроил ҳудудида кучли қум бўрони кузатилиб, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво сифатининг кескин ёмонлашувига олиб келди.

Жаҳон

04.04.2026, 12:35

Футбол тарихидаги энг қиммат чипталар АҚШда!

Шу йил 19–20 июль кунлари Нью-Жерсида бўлиб ўтадиган финал ўйини учун чипта нархлари рекорд даражага етди ва футбол тарихидаги энг қиммат билетлардан бирига айланди.

Спорт

04.04.2026, 12:00

Куба маҳбусларни оммавий озод қилишни бошлади

Куба ҳукумати жума куни қамоқхоналардан маҳбусларни озод қилиш жараёнини бошлади. Бу сўнгги 10 йилдаги энг йирик амнистиялардан бири бўлиб, расмийлар уни “суверен ва инсонпарварлик қадами” деб аташмоқда.

Жаҳон

04.04.2026, 11:51

Хитой шимолида оқсил касаллиги авж олди: вакциналар самара бермаяпти

Хитойнинг шимолий ҳудудларида чорва моллари орасида оқсил касаллиги тарқалиши кучаймоқда. 

Жаҳон

04.04.2026, 09:46

Дональд Трампнинг Саудияга қатъий баёноти

Доналд Трамп Майамидаги инвестиция форумидан сўнг Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан очиқ ва кескин баёнотлар берди.

Жаҳон

03.04.2026, 18:24

Навоий ҳибсхоналарида нималар содир бўлмоқда? Омбудсман назорати

Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш колониялари ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги овқатланиш, тиббий хизмат, таълим ва меҳнат шароитлари ўрганилди. 

Ўзбекистон

03.04.2026, 17:47

Ҳормуздаги вазият: 670 та кема кутиб турибди

Сўнгги 48 соатда Ҳормуз бўғозининг ғарбий томонида 670 та юк кемаси тўхтаб қолди. БАА, Греция, Хитой ва бошқа Осиё давлатлари катта зарар кўрмоқда. Бўғоздан ўтишга уринганлар ҳам мавжуд.

Иқтисодиёт

03.04.2026, 17:17

Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилиши мумкин

Россия ҳудудида жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини Ватанга ўтказиш имконияти бор. Бу ҳақда Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова маълум қилди.

Ўзбекистон

03.04.2026, 16:30

Эрон йирик нефть қувурига зарба берди

Сўнгги хабарларга кўра, Эрон дунёдаги муҳим нефть инфратузилмаларидан бирига зарба бергани айтилмоқда.  Гап Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Ҳабшан–Фужайра нефть қувури ҳақида кетмоқда.

Жаҳон

03.04.2026, 14:56

Apple ва Samsung: Жаҳон смартфон бозорининг етакчилари

Apple смартфон ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи ўринда турибди. Дунёдаги барча фаол телефонларнинг чорак қисмини iPhone ташкил этади. Яъни, дунёдаги ҳар тўртинчи смартфон эгаси iPhone'дан фойдаланади. Samsung эса бозорнинг сал кам 20 фоизига эгалик қилмоқда.

Иқтисодиёт

03.04.2026, 12:37

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда Тайванга онлайн виза олишлари мумкин

Энди Ўзбекистон, Қозоғистон ва Арманистон фуқаролари Шенген ёки АҚШ визаси (180 кундан узоқ муддатли) билан Тайванга электрон виза олиши мумкин.

Жаҳон

03.04.2026, 12:18

Трамп АҚШ бош прокурорини алмаштирди

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат Бош прокурори Пэм Бондининг лавозимидан кетганини расман эълон қилди. 

Жаҳон

03.04.2026, 11:41

Энди банк картаси ва телефон рақами бир эгага тегишли бўлиши шарт

Марказий банк қарорига кўра, 2026 йил 22 апрелдан бошлаб фойдаланувчининг телефон рақами ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ўзаро мослиги мажбурий тарзда текширилади.

Иқтисодиёт

03.04.2026, 09:37

Трамп разведка раҳбарини алмаштиришни кўриб чиқмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Миллий разведка директори Тулси Габбардни лавозимидан озод этиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Жаҳон

03.04.2026, 08:49

Угандада фожиа: болалар боғчасида пичоқли ҳужум, 4 нафар бола ҳалок бўлди

Кампала шаҳрида жойлашган болалар боғчасида мудҳиш ҳодиса содир бўлди. Номаълум шахс муассасага кириб, болаларга пичоқ билан ҳужум қилди.

Жаҳон

02.04.2026, 17:49

50 йилдан сўнг инсоният яна Ойга парвоз қилди

NASA 2026 йил 1 апрелда Ойга экипаж жўнатди. Унда аёл ва қора танли астронавт ҳам бор.

Фан-технология

02.04.2026, 17:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →