Толиблар россиялик этнографни ҳибсга олди
Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти ходими этнограф Святослав Каверин Афғонистонга қилган сафар чоғида Қундуз шаҳрида толиблар томонидан қўлга олинди.
Жаҳон
21.07.2025, 10:10
Улашиш:

Foto: Svyatoslava Kaverina/theins.ru
"Мени Қундузда "тақинчоқлар контрабандаси"га уринишда айблаб ҳибсга олишди, ҳозир мени Кобулга, разведка бошқармасига олиб кетишмоқда. Умид қиламанки, бу ерда иш фақат сўроқ ва тақинчоқлар ҳужжатини расмийлаштириш билан якунланади. Смартфонни вақти-вақти билан олишимга рухсат беришяпти", — деб ёзган олим.
"Осторожно, новости" Телеграм-каналининг ёзишича, Каверин 20 июль тонгига қадар Кобулга етиб бориши керак эди, аммо ҳозиргача у билан алоқа ўрнатилмаган. Унинг танишлари Кавериннинг жиноятга алоқаси йўқлигига ишонч билдирмоқда, унга қарши далил сифатида тақдим этилган буюмлар эса фақат дўстлари ва обуначиларига олиб кетмоқчи бўлган оддий сувенирлар бўлган.
Ҳибсга олиниши арафасида, тахминан бир ҳафта олдин, у Телеграм-каналида Кобулдаги "Gholghola Gallery"дан суратлар билан пост жойлаган эди — суратларда санъат буюмлари, тақинчоқлар ва идиш-товоқлар акс этган. Каверин улардан "нимадир олиб келишни" таклиф қилган. 18 июль куни у Кобулдан Қундузга йўл олган.
Каверин "Толибон" ҳокимият тепасига келишидан аввал ҳам, кейин ҳам Афғонистонга бир неча бор борган. У 2020 йилда Лента.ру нашрига берган интервьюсида Россия Гуманитар фанлар университетида Афғонистонга хос анъанавий бош кийим — пакол ҳақида диссертация ёзаётгани, шунингдек, Афғонистонда рус тилидан дарс беришни орзу қилаётгани ҳақида сўзлаган — бу орқали у мамлакатда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Россия Федерацияси дунёда биринчилардан бўлиб, Афғонистондаги Толибон ҳукуматини, яъни Афғонистон Ислом амирлигини тан олган ҳақида хабар берган эдик.
Жаҳон
21.07.2025, 10:10
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
Ўзбекистон
21.07.2025, 18:22

Навоийда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат ўрганилди
Ўзбекистон
21.07.2025, 17:21

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди
Спорт
21.07.2025, 16:20

Кореядаги ёмғир оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.07.2025, 15:07

Аббосбек Файзуллаев Туркия клубига ўтди
Спорт
21.07.2025, 15:06

Тошкент темирйўл вокзалига автомобилда кириб-чиқиш шароити яратилди
Ўзбекистон
21.07.2025, 14:15

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Исроил ҳарбийлар овқат излаётган фаластинликларни ўққа тутди
Жаҳон
21.07.2025, 11:11

Олмазор туманидаги омбордан водород пероксиди сизиб чиқиб, ҳавони ифлослантирмоқда
Ўзбекистон
21.07.2025, 09:50

Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон
21.07.2025, 09:20

Бугун ҳам жарзирама давом этади
Ўзбекистон
21.07.2025, 09:12
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20