Тошкент темирйўл вокзалига автомобилда кириб-чиқиш шароити яратилди

Йўлакнинг кириш ва чиқиш қисмларида назорат шлагбаумлари ва видео кузатув камералари ҳамда йўл белгилари ўрнатилиб, йўловчиларнинг кириб-чиқиш хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.

Улашиш:

OʻzA

“Тошкент-марказий” темир йўл вокзалидан бир кунда 5 минг нафаргача йўловчи фойдаланади. Шуни ҳисобга олиб вокзал ҳудудида автомобилларнинг вокзалнинг кириш қисмига қадар кириб-чиқиши йўлга қўйилди

Шунингдек, вокзал атрофидаги темир панжарали тўсиқлар ҳам олиб ташланди. Вокзалга кириш ҳудуди ободонлаштирилиб, автомобиллар учун йўлаклар қилинди. Сифатли асфальт ётқизилди, йўловчи ва фуқаролар учун йўлаклар тайёрланди. Айни пайтда янги қурилган вокзал олди йўлаги синов тариқасида ишга туширилди. Шунингдек, йўлакнинг кириш ва чиқиш қисмларида назорат шлагбаумлари ва видео кузатув камералари ҳамда йўл белгилари ўрнатилиб, йўловчиларнинг кириб-чиқиш хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.

Эндиликда вокзалга ташриф буюрувчи йўловчилар шахсий автомашиналари, таксилар ҳамда туристларга хизмат кўрсатаётган турли транспорт воситалари вокзалнинг кириш эшигига қадар автомобилларда келиб, юк ва йўловчиларини тушириб, чиқиб кетишлари мумкин. Бунда автомобиль вокзал олди йўлагига келиб тўхтайди, юк ва йўловчиларини туширади ёки қабул қилиб олади. 

Агарда ушбу жараён (авомобиль келиб тўхтагандан юриб кетгунга қадар) 5 дақиқани ташкиш этса – бепул, 5 дақиқадан 10 дақиқагача бўлган вақт оралиғида белгиланган тўлов асосида, 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг тегишли бандларига мувофиқ, жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Жарималар инсон омили иштирокисиз қоидабузарликларни аниқловчи махсус камералар орқали расмийлаштирилади.

Айни пайтда республиканинг барча темирйўл вокзалларига йўловчи ва фуқаролар кириб-чиқишини янада қулайлаштириш учун барча вокзалларда ўрнатилган панжарали тўсиқлар олиб ташланди. 

Вокзаллар ҳудудига кириш ва чиқишлар босқичма-босқич тарзда “Тошкент-марказий” темир йўл вокзалидек бўлиши режалаштирилиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди.

 

Ўзбекистон

21.07.2025, 14:15

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

Когон туманининг «Сиёзпоён» маҳалласида жойлашган 49 йиллик ижара шартномаси асосида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланишга мўлжалланган 25 сотих ер майдонини сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон

21.07.2025, 20:17

Mirabror Usmonov nomidagi xotira turniri ertadan start oladi

Мираброр Усмонов номидаги хотира турнири эртадан старт олади

Эртага "Мираброр Усмонов кубоги–2025" мусобақасининг илк учрашувидан ўрин олган Ўзбекистон – Саудия Арабистони баҳси бўлиб ўтади.

Спорт

21.07.2025, 19:43

Чилонзор туманида жойлашган кўчада энди фақат бир томонлама ҳаракатланиш мумкин

Бу ўзгаришлар олдиндан огоҳлантирилмасдан амалга оширилгани аҳоли ва ҳайдовчилар ўртасида норозиликка сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон

21.07.2025, 19:23

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Ўтган давр мобайнида вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган расмий ҳисоботлар 110 тадан 64 тага туширилди, статистик маълумотлар рақамлаштирилди. 

Ўзбекистон

21.07.2025, 18:22

Навоийда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат ўрганилди

“Навоийазот” АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сульфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланди.

Ўзбекистон

21.07.2025, 17:21

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди

8 раундлик беллашув тўлиқ давом этди. Якунда барча ҳакамлар бир овоздан Дўсматовнинг ғалабасини эълон қилди.

Спорт

21.07.2025, 16:20

Koreyadagi yomgʻir oqibatida 17 kishi halok boʻldi

Кореядаги ёмғир оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёмғир туфайли камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши шиддатли ёғингарчилик оқибатида бедарак йўқолди. Бу ҳақда "Тhе Guardin" нашри хабар қилди.

Жаҳон

21.07.2025, 15:07

Аббосбек Файзуллаев Туркия клубига ўтди

Маълумотларга кўра, турк клуби Файзуллаев учун ЦСКАга 7,5 миллион евро таклиф қилган, бонуслар билан бу сумма 10 миллион долларга етиши мумкин.

Спорт

21.07.2025, 15:06

"Mufassa" Sodiqovaga 25 million soʻm toʻlaydigan boʻldi

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди

Блогер Муфаса журналист Анора Содиқовадан узр сўраб, 25 миллион сўм маънавий зарар ва бошқа харажатлар учун яна 5 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

Ўзбекистон

21.07.2025, 11:41

Isroil harbiylar ovqat izlayotgan falastinliklarni oʻqqa tutdi

Исроил ҳарбийлар овқат излаётган фаластинликларни ўққа тутди

Исроил ҳарбийлари Ғазо шимолида БМТ ёрдами учун юк машиналарини кутаётган оч фаластинликларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Ҳудуднинг ХАМАС бошқараётган соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жаҳон

21.07.2025, 11:11

Toliblar rossiyalik etnografni hibsga oldi

Толиблар россиялик этнографни ҳибсга олди

Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти ходими этнограф Святослав Каверин Афғонистонга қилган сафар чоғида Қундуз шаҳрида толиблар томонидан қўлга олинди.

Жаҳон

21.07.2025, 10:10