updated: 22.03.2026, 04:52

Тошкент вилоятида йўл ҳаракати қоидасини бузган 10 нафар шахс қамалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида бир гуруҳ ёшлар мазкур ҳудуддан ўтувчи автомобиль йўлини эгаллаб, шовқин-сурон кўтаргани тасвирланган видео тарқалган эди. Ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилиб, ҳуқуқбузарларнинг иши судга оширилган. Суд қарори билан уларга нисбатан 10 суткалик қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди

Улашиш:

Toshkent viloyatida yoʻl harakati qoidasini buzgan 10 nafar shaxs qamaldi

Toshkent viloyatida yoʻl harakati qoidasini buzgan 10 nafar shaxs qamaldi

Қайд этилишича, юқоридаги ҳолат Бўстонлиқ туманида кузатилган. 10 нафар ёш 6 та автомобилда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, ушбу йўлдан кетаётган бошқа ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишига халақит берган. Бундан ташқари, видеотасвирда машина ичида бўлган шахсларнинг автомобиль ойнасидан танасини чиқариб кетаётганини ҳам кўриш мумкин. 

Ушбу ҳолат тармоқларда тарқалганидан сўнг Бўстонлиқ тумани йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилган. Суриштирув давомида қоидабузарларнинг 5 та транспорт воситаси Тошкент вилоятида, 1 та транспорт воситаси эса Қашқадарё вилояти ҳудудида экани аниқланиб, мазкур автомобиль ҳайдовчиларининг барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

"Қолган ҳаракат иштирокчиларига қўшилиб мен ҳам "аваренка"ни ёқиб, секин гуруҳ бўлиб ҳаракатланганман. Қилган айбимни тан оламан, бундай ҳолатлар бошқа қайтарилмайди. Ушбу бепарволигим оқибатида бошқа иштирокчиларга халақит берган бўлсам, улардан узр сўрайман", дейди қоидабузарлардан бири.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган бошқа бир ўсмир эса туғилган куни бўлгани сабабли, шўхлик ортидан ушбу ҳолат юзага келганини билдирган.

"Туғилган куним эди. Шу муносабат билан ўртоқларим ва қариндошларим билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган кунимни нишонладик ҳамда озгина шўхлик қилиб қўйдик. Катта трассаларда, кўчаларда нотўғри ҳаракатларни юзага келтирдик. Бир оғайнимиз видеога олганди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлабди. Биз бу видео бундай тарқалиб кетишини кутмаган эдик. Қилган ишимиздан афсусдамиз. Шахсан мен пушаймонман. Тенгқурларимдан бундай қоида бузарликларни қилмасликларини сўраб қоламан. Қилган ишимдан роса пушаймонман", дейди боша бир қоидабузар.

Шундан сўнг ушбу фуқароларнинг фикрлари билан Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари мазкур видеони тасвирга олган яна бир қоидабузарларни ҳам аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берган.

"Олиб борилган суриштирувлар давомида қоидабузарларнинг шахсларига ойдинлик киритилиб, ҳолат юзасидан бир нечта ҳужжатлар тўпланган. Ушбу ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судига жўнатилган. Аммо номаълум сабабларга кўра, суд мажлисида тасвирга олишга рухсат берилмади", дейилади манбада.

Сўнг 10 нафар қоидабузарнинг иши судда кўриб чиқилган. Суд қарорида уларнинг 9 нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Бир нафарига эса фарзанди борлиги учун жарима жазоси қўлланган. Бундан ташқари, барча қоидабузарларни йиғиб, профилактик суҳбатлар ҳам олиб борилган. Суҳбат давомида улар бундай хатти-ҳаракатларни бошқа амалга оширмасликка чақирилган.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24

Тошкентда Leapmotor билан тўқнашган Lacetti иккига бўлинди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

Ўзбекистон

16.02.2026, 08:44

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди ишни қайта кўриб, материаллар қўшимча текширув учун тегишли органга юборилди. Судга кўра, айрим ҳолатлар етарлича тўлиқ ўрганилмаган.

Ўзбекистон

14.02.2026, 14:19

Ўзбекистонда автомобиль бозори ўсмоқда: электромобиллар савдоси 40 мингдан ошди

2025 йил якуни бўйича Ўзбекистонда янги электромобиллар савдоси сезиларли даражада ошди. Йил давомида ушбу сегментдаги сотувлар 35 фоизга ўсиб, 40,7 минг донани ташкил этди.

Иқтисодиёт

17.01.2026, 17:07

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45