Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади.
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23
Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда йўл ҳаракатини бошқариш тизими модернизация қилинмоқда. Ҳозирги вақтда 125 та чорраҳа тизимга уланган, 2026 йилга қадар яна 545 та объект уланиши режалаштирилган.
Сингапур, Копенгаген ва Нью-Йорк каби шаҳарларда жорий этилган сунъий интеллектли светофорлар камера ва сенсорлар орқали транспорт ва пиёдалар ҳаракатини реал вақтда таҳлил қилади. Машиналар оқими ва тирбандлик даражасига қараб сигналлар вақти автоматик ўзгаради, бу сафар вақтини ўртача 20% қисқартиради.
Тез ёрдам ва фавқулодда ҳолатларда тизим автоматик устуворлик беради: “яшил йўлак” яратиб, махсус транспорт тўхтамасдан ҳаракат қилади, бу эса инсон ҳаётини сақлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳисоб-китоблар асосида тизим йўл полосалари бўйича транспорт оқимини таҳлил қилади. Тошкентда 5 дақиқа ичида асосий ҳаракат полосасидан 300 та, бурилиш полосасидан 120 та автомобиль ўтса, сунъий интеллект бу маълумотга қараб сигнал вақтларини тақсимлайди.
Ўзбекистон инфратузилмасида тизим жорий этиш осон: видеокамералар, сенсорлар ва оптик интернет тармоқлари мавжуд. Бу ечим иқтисодий ва самарали бўлиб, йўл инфратузилмасини тўлиқ қайта қуриш талаб этилмайди.
Шунга кўра, Тошкентда 2026 йил якунига қадар 545 та замонавий “ақлли” светофор ўрнатилиши режалаштирилган, бу эса йўл ҳаракати тартибини яхшилаш ва тирбандликларни камайтиришда катта аҳамиятга эга.
Муаллиф: Гули Аҳмадова
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
