Тошкентда МИБ ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг мансабдор шахслари ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаши ортидан 202,9 млрд сўмлик жами 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Улашиш:

Toshkentda MIB xodimlariga jinoyat ishi qoʻzgʻatildi

Toshkentda MIB xodimlariga jinoyat ishi qoʻzgʻatildi

Қайд этилишича, агентлик Шайхонтоҳур туман  Мажбурий ижро бюросини текширган. Ўрганишлар давомида мазкур бюрода ишлайдиган мансабдор шахслар иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида ижро ишларида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани маълум бўлган. 

Жумладан, бюронинг туман бўлими иш юритувчиси "С.Б." МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, "П.П." МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилган. Бунинг оқибатида ушбу солиқчининг қарздорлиги бугунги кунга қадар ундирилмаган. 

Шунингдек, "С.C.Г." МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, "Р.Ф.П." МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва "Я.М.С.Э.Т" МЧЖдан 1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган. 

Шу каби "П.Э.Э.С." МЧЖдан ундирувчи "Б.П.Т." МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, "М.С." МЧЖдан ундирувчи "С." АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликларни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят ортидан етказилган зарарни, қарздор  "М.Т." МЧЖдан  давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон

08.11.2024, 10:26

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation (IIAC) компанияси Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган янги халқаро аэропорт учун аэропортлар эксплуатацияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўзбекистон

17.10.2025, 13:25

Fabio Kannavaro Toshkentga keldi

Фабио Каннаваро Тошкентга келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод италиялик Фабио Каннаваро  мураббийлар штаби билан биргаликда Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Спорт

06.10.2025, 09:42

Тошкент йўлларида тирбандликларни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон

25.09.2025, 15:04

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Ўзбекистон

11.08.2025, 14:41

Qozogʻistonliklar Jennifer Lopes Toshkentdan Instagram sahifasida post qoʻyib, Ostana haqida gapirmaganidan norozi

Қозоғистонликлар Женнифер Лопес Тошкентдан Instagram саҳифасида пост қўйиб, Остана ҳақида гапирмаганидан норози

Дунё юлдузи Женнифер Лопеснинг август ойидаги Up ALL Night тури доирасида Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда чиқиш қилди. У Тур давомида яна 19 та шаҳарга сафар қилган хонанданинг энг ёрқин ва ижтимоий тармоқларда фаол акс этган туташ нуқтаси Тошкент бўлди деб ёзмоқда Orda.kz нашри.

Ўзбекистон

09.08.2025, 14:57

сўнгги янгиликлар

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 08:56

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?

Кўрфаз давлатлари ва Ироқ Курдистонидан фарқли равишда, Озарбайжон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари мавжудлиги ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Жаҳон

06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун камбағаллик чегараси сифатида қўлланиладиган минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 11:20

Rodrygo

Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди

Бразилиялик вингер Родриго оғир жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолиши мумкин.

Спорт

06.03.2026, 10:12

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23