Тошкентда тунги клуб олдида жанжал кўтарган эркак Қозоғистонда ушланди

Тошкент шаҳридаги тунги клублардан бирининг олдида эркак ва аёлга нисбатан куч ишлатиб, улардан бирига оғир жароҳат етказган гумонланувчи Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тошкентда тунги клуб олдида жанжал кўтарган эркак Қозоғистонда ушланди

Фото: ГУВД Ташкента

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 мартга ўтар кечаси "12" тунги клуби олдида икки киши — Акмал Шукуров ва унинг таниши Хуршид А. ўртасида жанжал келиб чиққан ва бу муштлашувга айланган.

Борис Авакян уларни ажратмоқчи бўлган, аммо бошидан икки марта зарба еб, ҳушидан кетган. У бош суяги жароҳати, ўнг ёноқ терисининг йиртилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. 

1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А. Шукуров Қозоғистон Республикасида ушланилган. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда аёллар учун иш вақти қисқариши мумкин

Қозоғистонда парламент депутатлари болалар, касал ёки кекса қариндошларига қараётган аёллар учун иш соатини қисқартириш таклифини илгари сурди. Қозоғистонда аёллар ҳар куни ўртача 480 дақиқа иш вақтини, қўшимча равишда эса 246 дақиқа уй юмушлари ва қариндошларга ғамхўрлик қилишга сарфлаяпти.

Жаҳон

20.11.2025, 15:03

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда

Қўшни Қозоғистонда 2026 йил учун диний байрамлар тақвими тасдиқланди. Унда Рамазон, Қадр кечаси, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунлари акс этган.

Маданий

11.11.2025, 09:23

Қозоғистон "Иброҳим келишувлари"га қўшилмоқчи

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатнинг асосий мавзуси Қозоғистоннинг «Иброҳим келишувлари»га қўшилиш нияти бўлди. Тоқаевнинг таъкидлашича, ушбу қарор мамлакатнинг халқаро тинчлик ва мулоқотни ривожлантириш, БМТ Низоми асосида халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишини кўрсатади.

Сиёсат

07.11.2025, 11:25

Қозоғистонда кўпхотинлилик қонунийлаштирилиши мумкин

Қозоғистон парламенти депутати Абзал Куспан мамлакатда «токал» — иккинчи ёки «кичик хотин» институтини қонунийлаштириш масаласини жамоатчилик муҳокамасига қўйишни таклиф этди. «Мен қарши бўлай, сиз қарши бўлинг ёки қонун тақиқласин — барибир одамлар бу ишни давом эттираверади», - деган у журналист билан суҳбатда.

Жаҳон

06.11.2025, 10:26

Қозоғистонда 100 дан ортиқ ўлик Каспий тюленлари топилди

Қозоғистоннинг Мангистау вилояти Тупкарағон туманида, Асан қишлоғидан Баутиногача бўлган соҳил бўйлаб 112 та ўлик Каспий тюлени аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология департаменти хабар берди.

Жаҳон

04.11.2025, 10:50

Россия нефтидан воз кечаётган Туркия энди Қозоғистонга юзланди

Туркиянинг йирик нефть қайта ишлаш корхоналари халқаро санкциялар фонида Россия нефтини сотиб олишни қисқартириб, унинг ўрнига Қозоғистон ва Эрондан нефть харидини кўпайтирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Жаҳон

03.11.2025, 16:23

сўнгги янгиликлар

Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунни бузган фуқарога жарима тайинланди

Иш материалларига кўра, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган «Miss Earth — 2025» танловида Ўзбекистон давлат рамзлари акс этган либосда иштирок этган.

Ўзбекистон

21.01.2026, 15:02

Онлайн кредит фирибгарлигига учраган фуқаролардан қарз ундириш тўхтатилади

Агар фуқаро номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатади.

Иқтисодиёт

21.01.2026, 12:06

Европа АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?

2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати атрофида сиёсий муҳокамалар кескинлашди. АҚШ, Канада ва Мексика қўшма мезбонлик қиладиган мазкур турнир айрим Европа мамлакатларида бойкот қилиниши мумкинлиги ҳақида очиқ баҳслар пайдо бўлди.

Жаҳон

21.01.2026, 11:22

Трамп Гренландия бўйича даъволарини кучайтирди

Трамп 21 январь куни Швейцарияда бўлиб ўтадиган форумда иштирок этиб, Гренландия билан боғлиқ масалани бир қатор “манфаатдор томонлар” билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Жаҳон

21.01.2026, 08:36

«Антикоррупция» сайти мухбири 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фарғона вилоятида «Антикоррупция» сайтида мухбир бўлиб ишлаган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Ўзбекистон

20.01.2026, 17:59

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

Қобилжоннинг ўлимидан сўнг, онаси ва укаси қандай яшамоқда?

10 ёшли тожикистонлик Қобилжон Алиевнинг фожиали ўлими жамоатчиликни ларзага солганига бир ой тўлди. Бу вақт ичида унинг онаси Нилуфар Сафарова оғир руҳий зарбани енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, Қобилжоннинг укаси эса ҳозирда Душанбе шаҳридаги лицейлардан бирида таҳсил олаётгани маълум қилинди.

Жаҳон

20.01.2026, 10:35

Молдова МДҲ аъзолигини тугатиш сари қадам қўйди

Молдова Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибидан тўлиқ чиқиши жараёнини бошлади.

Жаҳон

20.01.2026, 09:14

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди

Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

19.01.2026, 18:06

АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги базасини тарк этди

Ироқ ҳукумати 18 январь куни АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг федерал ҳудудларида жойлашган барча ҳарбий объектларни тарк этганини расман эълон қилди.

Жаҳон

19.01.2026, 16:26

Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди

Маълум қилинишича, объект «Миллий банк» томонидан бир неча маротаба ўтказилган аукционлардан сўнг сотувга чиқарилган. Дор йўли аввал «NBU Invest Group» балансида бўлган.

Иқтисодиёт

19.01.2026, 15:11

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади

Бу, айниқса, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал, паррандачилик, қора ва рангли металлургия каби энергия талабчан тармоқларда фаолият юритаётган корхоналарга тааллуқлидир.

Ўзбекистон

19.01.2026, 13:20