Учта банкнинг 148 нафар ходими тартибга чақирилди
"Микрокредитбанк", "Бизнесни ривожлантириш банки" ҳамда "Туронбанк" АТБларида ишлаётган давлат хизматчилари манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
18.09.2024, 15:02
Улашиш:
Uchta bankning 148 nafar xodimi tartibga chaqirildi
Қайд этилишича, юқорида номи келтирилган банкларнинг айрим ходимлари Ўзбекистон қонунчилигида тақиқлаган бўлса ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб юрган. Мазкур уч банкда ишлайдиган 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Жумладан, "Микрокредитбанк" АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда "Туронбанк" АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.
"Банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда", дейилади хабарда.
Аммо уларга мазкур ҳолат юзасидан огоҳлантириш хати бериш билан чекланган халос. Ёки агентлик тақдим этган маълумотларда бу келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, агентлик томонидан Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида ишловчи 107 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунларида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Ўзбекистон
18.09.2024, 15:02
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Тошкентда илк бор Жордан Питерсон ва Марк Бартон иштирокида "Тафаккур трансформацияси" бўйича конференсия бўлиб ўтади
Маданий
26.08.2024, 11:29
Телеграм асосчиси нега қамалди?
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Сурхондарёда ноқонуний дарахт кесган фуқарога 9 миллионга яқин жарима белгиланди
Ўзбекистон
28.08.2024, 10:13
Путиннинг оммага ошкор қилинмаган ўғиллари аниқланди
Жаҳон
05.09.2024, 13:44
Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Иккинчи синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаш талаб этилди
Таълим
05.09.2024, 13:23
сўнгги янгиликлар
Ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади — "Ўзгидромет"
Ўзбекистон
19.09.2024, 14:24
Кейинги йилдан жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
Ўзбекистон
19.09.2024, 12:31
Ўзбекистонда одамлар гўштдан заҳарланяптими?
Ўзбекистон
19.09.2024, 11:48
Камқонликни қандай енгиш мумкин? Шифокор тавсия берди
Фан-технология
19.09.2024, 11:18
Солиқ қўмитаси иккита банкка огоҳлантириш берди
Ўзбекистон
19.09.2024, 10:37
Нодир Ганиев Франция Президентига ишонч ёрлиғини топширди
Сиёсат
19.09.2024, 10:05
Сурхондарёда юз берган катта ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
18.09.2024, 16:20
Навоийда эллик ёшли "миришкор" гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди
Ўзбекистон
18.09.2024, 14:28
"Эшак гўштига ем бўлган қонун". Халқни қўзғатган лойиҳа ижро этиладими?
Ўзбекистон
18.09.2024, 12:27
Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 11:38
Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 11:05
машҳур янгиликлар
Тошкентда илк бор Жордан Питерсон ва Марк Бартон иштирокида "Тафаккур трансформацияси" бўйича конференсия бўлиб ўтади
Маданий
26.08.2024, 11:29
Телеграм асосчиси нега қамалди?
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Сурхондарёда ноқонуний дарахт кесган фуқарога 9 миллионга яқин жарима белгиланди
Ўзбекистон
28.08.2024, 10:13
Путиннинг оммага ошкор қилинмаган ўғиллари аниқланди
Жаҳон
05.09.2024, 13:44
Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Иккинчи синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаш талаб этилди
Таълим
05.09.2024, 13:23