"Эшак гўштига ем бўлган қонун". Халқни қўзғатган лойиҳа ижро этиладими?
Бир кунлик тўй ўтади кетади дейилганидек, кеча 17 сентябрь куни ўзбек сегменти "Inbazar"даги "самасуд"лар мавзусини расман тўхтатди. Энди одамлар Қонунчилик палатасининг "Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасидаги қовун туширишларни муҳокамага кўтариб, тармоқларда бисотидаги бор "яхши" сўзлар билан изоҳлар қолдирмоқда. Гап нима ҳақида кетаётганини юқорида келтирилган ҳайвон номидан тушунган бўлсангиз керак. Бугун PARADIGMA.UZ кечадан буён тўхтамаётган можаро сабабини батафсил эътиборингизга ҳавола этади.
Ўзбекистон
18.09.2024, 12:27
Улашиш:

"Eshak goʻshtiga yem boʻlgan qonun". Xalqni qoʻzgʻatgan loyiha ijro etiladimi?
Кеча, 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлардан олинадиган қорамол, қўй, эчки, чўчқа, от, эшак ва туя каби ҳайвон турларига касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ит, мушукларни идентификатсия қилиш таклиф этилди ва бу лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мазкур лойиҳада чорва ҳайвонларини идентификатсия қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилган. Хўш, шундай бўлса нима бўлибди, бу яхши эмасми, дейишингиз мумкин. Бироқ унда келтирилган истеъмол учун ишлатиладиган ҳайвонлар орасида эшакни қайд этилгани муаммонинг асл ўчоғи бўлди. Йиғилиш юқори кайфиятда тугаб лойиҳа ҳеч қандай эътирозларсиз биринчи ўқилишда қўллаб қувватлангани масъулларга татимади. "Ижтимоий тармоқларда энди эшак гўштини истеъмол қиламизми?", деган норози кайфият шаклланди.
Мавзу етарлича муҳокама қилинаётганда мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев муносабат билдирди. Унга кўра, қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
"Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фраксияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификатсия қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган. Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган. Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган", дея ёзган у.
Шунингдек, Одилжон Тожиевнинг муносабатини қўллаб ҳамфикр бўлганлар ҳам йўқ эмас. Шулар қаторида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникатсиялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам бор. У Instagram саҳифасига пост жойлаб, кузатувчиларига муаммони йириклаштирмай тинчланишларини сўраган.
"Эшак гўшти бўйича ахборотни узатишда битта жумла нотўғри кетиб қолган. Тинч бўлинглар мўминлар!", дея пост қолдирган ректор.
Бундан ташқари, Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербоев ҳам Тожиевнинг муносабатини қўллаб-қувватлади.
"Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, эшак гўшти билан боғлиқ қонун лойиҳасида унинг гўштини истеъмол учун ишлатиладиган маҳсулот тоифасига киритиш назарда тутилмаган. Бу қонун "гўшт истеъмоли" ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", дейди вазир маслаҳатчиси.
Шунингдек, мазкур лойиҳани журналист, Gazeta.uz ўзбек нашрининг бош муҳаррири — Муҳрим Аъзамхожаев Telegram'даги саҳифасида "Эшак гўштига ем бўлган қонун", дея бу ҳолатни киноя остига олган.
"Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:54 да Интернет жаҳон тармоғининг ўзбек сегментида "Inbazar мавзуси" ўз ўрнини "Эшак гўшти мавзуси"га расман бўшатиб берди. “Эшак гўштига ем бўлган қонун!", дея фикр билдирган журналист.
Маълумот учун, "Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида" қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда маъқулланган бўлса ҳам, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланган. Спикер ўринбосари Одилжон Тожиев томонидан берилган биринчи хабар эса Тelegram-каналдан ўчириб ташланган.
Муаллиф: Жавоҳир Йўлдашов
Ўзбекистон
18.09.2024, 12:27
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00
сўнгги янгиликлар

Трамп санкциялари сабаб “Роснефть” ва “Лукойл” 5,2 млрд долларга арзонлади
Иқтисодиёт
25.10.2025, 18:44

Ўзбекистонда никоҳлар камаймоқда, ажримлар эса кўпаймоқда
Ўзбекистон
25.10.2025, 17:07

Сергей Миронов: "Тил билмасликни баҳона қилиб давлатдан чиқариб юбориш — бу ҳақиқий фашизм"
Жаҳон
25.10.2025, 14:51

Лондон суди “Вагнер” билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм чиқарди
Жаҳон
25.10.2025, 11:49

Канадалик хонанда Девид Керолл ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон
25.10.2025, 11:00

Ўзбекистон президенти Бельгияга ташрифини якунлади
Сиёсат
25.10.2025, 06:57

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди
Сиёсат
24.10.2025, 21:17

Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари янги стратегик босқичга кўтарилди
Сиёсат
24.10.2025, 16:59

Янгийўлда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Ўзбекистон
24.10.2025, 15:09

Тошкент судларида жорий йилда 7 мингга яқин никоҳдан ажратиш иши кўрилди
Ўзбекистон
24.10.2025, 14:08

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА
Спорт
24.10.2025, 11:03

Ўзбекистонда «яшил» энергия ҳажми 9 миллиард кВт·соатга етди
Иқтисодиёт
24.10.2025, 10:01
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00
