Андижон воқеалари: 21 йил олдинги қонли кун

2005 йил ҳибсга олинган андижонлик 23 акромийлар аъзоси дея гумон қилинган шахсларнинг яқинлари ва ҳамкасблари бошлаган намойишлар пировардида 13 май кунги қонли воқеаларига олиб келди.

Улашиш:

Андижон воқеалари: 21 йил олдинги қонли кун

2005 йилнинг апрель-май ойларида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида “Акромийлар” гуруҳига аъзо деб айб қўйилган 23 нафар шахс бўйича суд жараёни бўлаётганди. 

2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига “Андижон воқеалари” номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланди. 

Ўзбекистон телевидениеси томонидан эълон қилинган махсус кўрсатувга кўра, террорчилар дастлаб 12 май соат 23:45 да Андижон шаҳридаги соқчи-патруль хизматига ҳужум қилишади. 

Соқчилик қилаётган 4 нафар милиция ходимини ўлдириб, қурол-яроғ омборини бузишади ва ўнлаб автоматлар, тўппонча, граната ва бошқа қуролларни қўлга киритишади. 

Орадан бир соат ўтгач, қуролларини кўпайтириб, сафларини кенгайтириб олган жиноятчилар тўдаси Республика Мудофаа вазирлигига қарашли 34-ҳарбий қисм ҳудудида пайдо бўлади. 

Бу ерда ҳам жиноятчилар томонидан 4-5 соқчи ўлдирилиб, кўплаб қурол-яроғлар ўғирланади. 

Шундан сўнг жиноий тўда тезкорлик билан ЗИЛ-130 ва бир қатор енгил автомобилларда Андижон шаҳри яқинида жойлашган қамоқхона томон йўл оладилар. 

Қамоқхона эшигини ЗИЛ машинаси ёрдамида бузиб, ичкарига киришади. 600 га яқин маҳбусларни, шу жумладан, 23 нафар “Акромийлар” ҳамда шу турмада сақланаётган ўта хавфли рецидивистларни чиқариб юборишди, дейилади кўрсатувда. 

Вазиятдан хабар топган Ислом Каримов 13 май куни соат 7:30 да Андижонга етиб келиб, зудлик билан штаб ташкил этади. 

Ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокиржон Алматов Кun.uz'га берган интервьюсида Андижон воқеаларини шундай хотирлаган:

“Мени Андижон воқеаларида айбдор деб кўп гапиришади. Ҳа, мен ўшанда штаб бошлиғи бўлганман, қарорни мен қабул қилганман, аммо ким ўшанда Андижонга қурол кўтариб келди?  

Ким чегарадан қурол билан ўтди? Ким Ички ишлар вазирлигига қарашли ППСга қуролли ҳужум қилди, ким ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қурол-яроғ олди?  

Ким тергов ҳибсхонасига ҳужум қилиб, 500 дан ортиқ ашаддий жиноятчиларни чиқариб юборди? Ким ҳокимият биносини эгаллаб, унга ўт қўйди?  

Ким юзга яқин суд-ҳуқуқ тизимидаги ходимларни тутқунда ушлаб, баъзиларини қатл этди? Ҳукумат нима, қараб туриши керакмиди?  

Биз уларга чиқиб кетинглар, дедик. Адашмасам, милиция ва прокуратура ходимларидан 34 нафари ҳалок бўлганди. Тез ёрдам ходимлари отиб ташланган”, деган собиқ вазир.

Исёнчилар бирин-кетин маҳаллий маъмурий идоралар, хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги биносига ҳужум қилишади. 

Бу уч объектдан фақатгина вилоят ҳокимлиги биноси ишғол қилинади. 

Расмийлар исёнчилар билан музокара олиб боришга ҳаракат қилингани, бироқ музокаралардан ҳеч қандай натижа бўлмаганини айтишади. 

Тушдан сўнг эса қуролланган исёнчилар ва ҳарбийлар ўртасида отишма юзага келади. 

Расмий маълумотларга кўра, Андижон воқеалари давомида 73 та автомобилга, 20 та бинога ўт қўйилган.

“Террорчилик ҳаракатлари оқибатида жами 187 киши ҳалок бўлган, улардан 60 нафари тинч аҳоли бўлиб, уларнинг иккитаси вояга етмаган бола ва биттаси аёлдир.  

Террорчилар томонидан 31 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими ва ҳарбий хизматчи ўлдирилган. 

Жиноятчилар 70 кишини гаровга олиб, улардан 15 нафарини ваҳшиёна ўлдирган”, - дейилади идоранинг 2005 йил сентябридаги ҳисоботида.

Яна 287 киши (уларнинг 91 нафари тинч аҳоли, 49 нафари орган ходимлари) яраланган. 

Қурбонлар сонига доир расмий рақамлар халқаро жамоатчилик томонидан кўп марта шубҳа остига олинган. Бу шубҳалар ва танқидлар Ўзбекистон расмийлари томонидан рад этилган. 

“Андижонда 500 та, 1000 га яқин одам ҳалок бўлди деган гаплар – нотўғри”, – деган Андижон воқеалари вақтида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан тузилган штабга бошчилик қилган ва қуролланган шахслар билан музокаралар олиб борган ИИВнинг ўша вақтдаги раҳбари Зокиржон Алматов.   

 

Акром Йўлдошев ким? 

2004 йил июнидан бошлаб Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган андижонлик 23 нафар Акромийлар аъзоси дея гумон қилинган шахсларнинг яқинлари, ҳамкасблари бошлаган намойишлар пировардида 13 май воқеаларига олиб келди. 

Акром Йўлдошев 1963 йил 25 июнда Андижон шаҳрида туғилган. У “Акромийлар”ни тузишдан олдин математика ўқитувчиси бўлиши билан бир қаторда Андижондаги мебель фирмасида ишлаган. 

Ўзбекистон милицияси Йўлдошевни 1998 йил апрель ойида гиёҳванд моддаларни сақлаганликда айблаб ҳибсга олди. 

Суд уни 30 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилади, бироқ 1998 йилнинг декабрида амнистия туфайли озод этилади. 

Кўп ўтмай 1999 йил февралдаги 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган Йўлдошев Акромийлар раҳбарлик қилгани учун 17 йилга озодликдан маҳрум қилинади. 

2005 йилдаги қуролли қўзғолоннинг талабларидан бири Акром Йўлдошевни озод этиш эди. 

2005 йил охиридаги суддаги чиқиши Йўлдошевнинг жамоатчиликка сўнгги кўриниши бўлди. Унинг тақдири 2016 йилгача сир бўлиб қолган.

2016 йил январь ойида Акрам Йўлдошевни 2010—2011 йилларда қамоқда сил касаллигидан вафот этгани маълум қилинди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →