Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Улашиш:

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб мобил алоқа орқали реклама тарқатишга доир янги талаблар кучга кирди. Унга кўра, фуқароларга товар ва хизматларни SMS орқали таклиф қилиш учун уларнинг олдиндан ёзма ёки электрон розилигини олиш шарт. Шунингдек, реклама қўнғироқлари ва хабарларини кечки соат 18:00 дан эрталаб 09:00 гача юбориш тақиқланди.

Янги тартиб Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарорида белгиланган. Ҳужжат аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ва фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

Реклама юбориш учун розилик талаб этилади

Янги қоидаларга мувофиқ, мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарлар ёрдамида товар, иш ёки хизматларни реклама қилувчи юридик ва жисмоний шахслар фақат фуқаронинг олдиндан ёзма ёки электрон розилигини олганидан кейин реклама тарқатиши мумкин.

Бу талаб турли компаниялар, савдо ташкилотлари, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва бошқа реклама берувчиларга тааллуқли.
Бошқача айтганда, бирор ташкилот фуқаронинг телефон рақамига эга эканининг ўзи унга исталганча реклама SMS-хабарларини юбориш ҳуқуқини бермайди. Бунинг учун абонентнинг розилиги бўлиши керак.

Шу билан бирга, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддасида телекоммуникация хизматларини кўрсатишда рекламани тарқатишга абонентнинг олдиндан розилиги бўлиши шарти белгиланган.

Кечаси реклама қўнғироқлари қилиш мумкин эмас

Янги тартибнинг яна бир муҳим жиҳати — реклама тарқатиш вақти чекланганидир.
Эндиликда мобил алоқа тармоқлари орқали реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларини соат 18:00 дан 09:00 гача тарқатиш тақиқланади.

Демак, реклама берувчилар ва уни тарқатувчи ташкилотлар ўз фаолиятини белгиланган вақт оралиғига мослаштириши керак. Бу чеклов фуқароларнинг шахсий вақти ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Абонент рекламани блоклашни талаб қилиши мумкин

Қарор билан мобил алоқа операторларига ҳам қўшимча мажбурият юклатилди.
Энди абонентнинг сўровига кўра операторлар ўзлари тарқатадиган реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларини тўлиқ ёки қисман блоклаши шарт.

Бу фуқароларга кераксиз рекламаларни чеклаш имконини беради. Масалан, абонент реклама SMS-хабарларини қабул қилишни истамаса, уларни блоклашни сўраши мумкин.

Реклама тарқатувчи компанияларга ҳам талаб кучайтирилди

Янги қоидалар фақат реклама берувчилар билан чекланмайди. Мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларини юбориш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказганидан кейингина ушбу хизматларни кўрсатиши мумкин.

Бу талаб шахсий маълумотлардан фойдаланиш жараёнини тартибга солиш ва реклама тарқатишда масъулиятни оширишга қаратилган.

Қоидалар бузилса, қандай чора кўрилади?

ПҚ-265-сон қарорда белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддасида қонунчилик талабларини бузганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши назарда тутилган. Бунда реклама берувчи, ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчининг масъулияти уларнинг фаолияти ва қоидабузарлик хусусиятига қараб белгиланади.

Шу сабабли янги тартиб нафақат телефон орқали кераксиз рекламаларни камайтириш, балки фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Муҳим жиҳат: янги талаблар рекламани умуман тақиқламайди. У рекламани фуқаронинг розилиги, белгиланган вақт ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ тарқатишни назарда тутади.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларнинг махсус электрон реестри юритилади. Ушбу реестрга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор ҳуқуқий чекловлар қўлланилади.

Ўзбекистон

17.06.2026, 08:25

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →