updated: 21.03.2026, 23:16

Фарғонада ноқонуний сақланаётган юзлаб газ баллонлари топилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган бункерлар топилди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Улашиш:

Fargʻonada noqonuniy saqlanayotgan yuzlab gaz ballonlari topildi

Fargʻonada noqonuniy saqlanayotgan yuzlab gaz ballonlari topildi

Айтилишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Комплаенс назорат тузилмалари, "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган. 

Тадбир давомида Фарғона вилояти Бувайда туманининг "Деҳқонобод" ва "Дўстлик" МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган бункерлар борлиги аниқланган. 

Хусусан, "Деҳқонобод" МФЙда фуқаро А.Т.га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган.

Шунингдек, фуқаро А.К. ҳам маҳалладаги нотурар жойда бункер ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони сақланаётгани маълум бўлган. 

Бундан ташқари, "Дўстлик" МФЙда жойлашган фуқаро А.Т. га тегишли нотурар жойда ҳам Т.Ҳ. томонидан бункер ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланган.

"Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-торож қилинишининг олди олинди", дейилади хабарда.

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

мавзуга оид янгиликлар

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.

Спорт

25.09.2026, 08:36

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Bolalar maydonchasi oʻrniga "dom" qurilmoqda

Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда

Фарғона шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган болалар майдончасига тадбиркор "дом" қурмоқчи. Бунга қарши чиққан маҳаллий аҳолига дастлаб пул таклиф қилинган сўнгра, "обончи" аёллар ҳамда бегоналар томонидан қўрқитилиб, уларга босим қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон

16.05.2025, 17:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →