“Инсофсиз текширувчилар реестри” – тадбиркорлар учун янги ҳимоя тизими

1 июлдан “Ягона давлат назорати” тизими ишга тушади. Энди тадбиркор ва мансабдор шахс ўртасидаги мулоқотлар назорат қилинади. Қоидабузар текширувчи эса “Инсофсиз текширувчилар реестри”га киритилади.

Улашиш:

“Инсофсиз текширувчилар реестри” – тадбиркорлар учун янги ҳимоя тизими

2026 йил 1 июлдан “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.

Хусусан, тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудуддаги масъул мансабдор шахслар – туман (шаҳар) ҳокими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш ҳамда улар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади. 

Эндиликда давлат хизматчисининг тадбиркор фаолият юритаётган объектга назорат ёки профилактика тадбирисиз бориши ёки тадбиркорни бошқа жойга чақириши “назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқот” сифатида расмий қайд этилади. 

Хусусан, “норасмий ҳомийлик”, асоссиз илтимослар ёки бошқа қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар учун замин яратадиган яширин мулоқотлар эндиликда тизимли равишда назорат остига олинади. 

Бундай мулоқотлар ҳақидаги маълумотларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритиш давлат хизматчилари учун мажбурий.  

Энди ҳар қандай учрашув ҳужжатлаштирилади ва бу талабга амал қилинмаса, мансабдор шахсга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши мумкин. 

Бундан ташқари, бир йил давомида бир тадбиркор билан икки ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчиларига нисбатан қатъий чоралар белгиланди.  

Бундай ҳолатда уларга хизмат текшируви ўтказилиши, айнан шу тадбиркор фаолиятини текширишда 12 ой давомида чеклов қўйилиши ёки тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга ваколат берувчи махсус гувоҳноманинг вақтинча тўхтатилиши мумкин. 

Қоидаларни мунтазам бузган мансабдор шахсларнинг “Инсофсиз текширувчилар реестри”га киритилади.

 

“Бизнес ҳимоя” QR-коди жорий этилади

“Бизнес ҳимоя” тизими орқали тадбиркор зиммасидаги ортиқча бюрократик юклама – текширувларни рўйхатга олиш электрон китобини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинмоқда.  

Эндиликда назорат қилувчи орган вакили текширув бошлашдан олдин тадбиркордаги QR-кодни сканер қилиш орқали барча жараённи “Ягона давлат назорати” тизимида автоматик рўйхатдан ўтказади.  

Агар давлат хизматчиси QR-код орқали текширув ёки мулоқотни тизимга киритмаса, тадбиркор уни ўз ҳудудига киритмаслик ёки мулоқотга киришмаслик ҳуқуқига эга.  

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида улар учун “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида шахсий кабинет автоматик равишда очилиши белгиланган.  

Бу фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга алоҳида мурожаат ёки қўшимча ҳаракатларсиз назорат жараёнларини бошқариш, текширувлар тарихини кузатиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Фуқарога қўпол муносабати ортидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловга хизмат текшируви тайинланди.

Ўзбекистон

31.07.2026, 10:44

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда

Ташаббуснинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон

10.07.2026, 12:05

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Тошкент ҳокимлиги ходимлари учун қимор ва қиммат совғалар тақиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари учун янги одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди. Янги тартибга кўра, давлат хизматчилари учун қатор қатъий чеклов ва талаблар жорий этилди.

Ўзбекистон

21.05.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

«Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 09:58

«Дипломат Украина бўлиниши мумкинлигини айтди»

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go иловасидан фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўл ҳақини кўришда муаммоларга дуч келди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?

MrBeastнинг Самарқандга ташрифи, Регистонда тўпланган мухлислар ва блогернинг Ўзбекистондан жўнаб кетиши ҳақидаги хабарлар ҳамда ташкилотчилар изоҳи.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Унинг янги ваколатлари ва меҳнат фаолияти ҳақида.

Таълим

12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди

Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.

Жаҳон

09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Қирғизистонга кетаётган фуқаронинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди.

Ўзбекистон

09.10.2026, 14:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →