Жазирама давом этади: Қуёш нури аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин
Муаммолардан сақланиш учун, аввало, соат 10:00 дан 16:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.
Ўзбекистон
23.07.2025, 18:01
Улашиш:

Ёзнинг айни чилласидамиз. Шу кунларда юртимиз бўйлаб аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Жазирама ҳафта давомида сақланиб туриши прогноз қилиняпти.
Албатта, бундай пайтда қуёшдан ҳимояланиш муҳим. Айниқса, юқори даражадаги ультрабинафша нурлари аллергик реакцияларни келтириб чиқариши билан хавфли.
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.
— Бундай шароитда терининг қуёш нурига таъсирчанлиги ошади, — дейди мутахассис. — Шу туфайли фотодерматоз касаллиги юзага келиши мумкин. Яъни ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришиб, аллергик реакция пайдо қилиши эҳтимоли юқори.
Фотодерматоз кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар, баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар юзага келиши билан намоён бўлади.
Тошмалар қуёш нури таъсир қила бошлаган илк соатлардан то бир ҳафта мобайнида ҳосил бўлади.
Бу хасталик аломатлари, одатда, муолажалардан сўнг йўқолади. Бироқ у сурункали тус олиши ҳам мумкин.
Шундай муаммолардан сақланиш учун, аввало, соат 10:00 дан 16:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади. Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш зарур.
Таъсирчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши кузатилади. Шу боис препаратни қўллашдан олдин кўрсатмаларни диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Шунингдек, Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини тортиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморларга иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари тавсия этилмайди.
Агар сизда фотодерматоз белгилари пайдо бўлса, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон
23.07.2025, 18:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Аномал иссиқ: айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, чекловлар жорий этилди
Ўзбекистон
14.07.2026, 16:25
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
