updated: 22.03.2026, 19:11

Маҳалла раислари 5 минг кв м гача давлат мулкларини аукционга чиқариши мумкин бўлади

Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг кв м гача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади. Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.

Улашиш:

Маҳалла раислари 5 минг кв м гача давлат мулкларини аукционга чиқариши мумкин бўлади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, бунга қадар маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилган. Масалан, Самарқанд шаҳар Шодлик маҳалласи 1,5 минг квадратли бино сотувидан маҳалла бюджетига 5 миллиард сўм туширган.

“Кўряпсизларми, қолган маҳаллаларда ҳам “еттилик” изланса, 3 мингга яқин бундай биноларни сотиш орқали анча масалани ҳал қилса бўлади”,  – деди Президент. 

Маҳаллаларга маблағ ажратилиб, шароит яратилгани учун шу йилнинг ўзида 237 минг оила камбағалликдан чиққан. Бироқ йимғилишда 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чора кўрилмаётгани қайд этилди.

Маҳалла тизими учун масъул раҳбарларга бугунданоқ ишчи гуруҳи тузиш ва ушбу 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

мавзуга оид янгиликлар

“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-паркга ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 13:12

Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Тошкентда Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбоут хизмати хабар қилди.

Сиёсат

15.10.2025, 14:36

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сиёсат

14.10.2025, 16:51

Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон

14.10.2025, 16:18

Маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш важойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида шу масала илгари сурилди.

Ўзбекистон

14.10.2025, 16:07

Shavkat Mirziyoyev “Markaziy Osiyo–Rossiya” sammitida qanday tashabbuslarni ilgari surdi?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” форматидаги иккинчи саммитда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган 10 дан ортиқ ташаббусни илгари сурди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Сиёсат

10.10.2025, 13:00

сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20