Ноқонуний қурилишга алданиб қолманг!
Сўнгги пайтларда уй-жой бозорида қонунбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётгани ортидан фуқароларни ҳушёр бўлишга чақириқлар ҳам кучаймоқда.
Ўзбекистон
21.12.2025, 13:09
Улашиш:

Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов аҳолини уй ёки квартира сотиб олишдан олдин объектнинг қонунийлигини албатта текширишга чақирди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қурилиш вазирлиги фаолиятидаги барча 24 та йўналиш тўлиқ рақамлаштирилган ва “Шаффоф қурилиш” марказига уланган. Айни пайтда назорат инспекторлари жойларга чиққан ҳолда барча қурилиш объектларидаги жараёнларни фото ва видео орқали қайд этиб бормоқда.
— Аҳолига мурожаат қилмоқчиман: агар уй-жой сотиб олмоқчи бўлсангиз, объект Қурилиш назорати инспекциясида рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текширинг. Агар рўйхатдан ўтган бўлса, бу қурилиш ишлари қонун-қоидалар асосида олиб борилаётганини англатади, — дея таъкидлади вазир.
Шунингдек, у фуқаролар “Шаффоф қурилиш” онлайн платформаси орқали қурилиш жараёнларини ҳар куни ёки ҳафталик кесимида кузатиб бориш имкониятига эга эканини қайд этди.
Қайси сайт орқали текшириш мумкин?
Қурилиш объектларини текшириш имконияти dshk.shaffofqurilish.uz расмий веб-сайти орқали яратилган.
Ушбу платформа орқали нафақат кўп қаватли турар жойлар, балки ҳар қандай қурилаётган бино-иншоот ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, объектга оид барча қурилиш ҳужжатлари билан танишиб чиқиш мумкин.
“Шаффоф қурилиш” тизими қандай ишлайди?
Тизимдан фойдаланиш учун аввало dshk.shaffofqurilish.uz сайтига кириб, керакли вилоятни танлаш лозим. Шундан сўнг ҳудуд харитасида турли рангдаги нуқталар пайдо бўлади:
- кўк ранг — қурилиши давом этаётган объектлар;
- қизил ранг — қурилиши вақтинча тўхтатилган объектлар;
- қора ранг — қурилиши бекор қилинган объектлар.
Керакли объект устига босилганда унинг номи, манзили ва буюртмачиси ҳақидаги маълумотлар акс этади.
“QR-паспортни кўриш” тугмаси орқали эса объектга оид ҳужжатлар билан танишиш, бинoнинг қаватлар сони, умумий майдони ҳамда сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Ўзбекистон
21.12.2025, 13:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қурилиш вазири: 2018 йилдан бери 38 минг хоналик кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган
Ўзбекистон
18.12.2025, 12:47

Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда
Ўзбекистон
16.05.2025, 17:10

Ўзбекистонда 130 та объект маданий мерос рўйхатига кириши мумкин
Ўзбекистон
12.05.2025, 10:43

Тошкентда тарихий бино олдидаги қурилиш тўхтатилди
Ўзбекистон
10.03.2025, 11:10
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
сўнгги янгиликлар

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади
Спорт
21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Маданий
21.07.2026, 10:43

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди
Ўзбекистон
21.07.2026, 10:02

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Жаҳон
20.07.2026, 16:05

Food City чорраҳасида кўприк қурилиши сабаб Тошкентда бир қатор йўллар ёпилади
Ўзбекистон
20.07.2026, 15:45

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди
Жаҳон
20.07.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
