updated: 22.03.2026, 12:22

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Улашиш:

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

АҚШ пойтахтида жойлашган Дональд Трамп номидаги Тинчлик институтида “Тинчлик кенгаши”нинг инаугурация саммити бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон раҳбари глобал хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик масалаларига тўхталиб, Ғазо секторини тиклаш бўйича Ўзбекистоннинг қатъий позициясини билдирди.

Президент ўз нутқида мазкур мулоқот майдонини ташкил этгани учун АҚШ Президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, саммитнинг ўтказилиши юксак сиёсий ирода ва халқаро муаммоларга прагматик ёндашув самарасидир.

Шавкат Мирзиёев Ғазони ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, ҳудудни бошқариш бўйича ҳар қандай ташқи механизм, аввало, маҳаллий аҳолининг қўллаб-қувватловига таянишини қайд этди. Барча томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари можародан кейинги жараёнларни барқарорлаштиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши таъкидланди.

Президент Ўзбекистон Ғазо ҳудудида ҳаётий муҳим объектлар қурилишига амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилди. Жумладан, қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • замонавий турар жой мажмуалари;
  • мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар;
  • тиббиёт муассасалари ва шифохоналар.

“Ғазонинг ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг сўзсиз ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозим. Барча томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари ҳудудни тез фурсатда қайта тиклаш ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон ушбу жараёнда турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёр”, — деди давлат раҳбари.

Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги масъулиятли ва тинчликпарвар давлат сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. Вайрон бўлган ижтимоий инфратузилмани тиклаш эса минглаб инсонлар ҳаётини барқарор изга солиш ва узоқ муддатли тинчликни таъминлашга хизмат қилади.

мавзуга оид янгиликлар

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

Нетаняҳу Трамп таклиф қилган Ғазо режасини рад этди

Нетаняху ўрталарида келишмовчиликлар кучайиб бораётган Трампни “Оқ уйдаги энг буюк дўстимиз” деб атади, шу билан бирга унга қарши чиқишга тайёрлигини ҳам очиқ айтди.

Сиёсат

10.08.2026, 11:14

Зеленский Вашингтонда Трамп билан учрашди

Трамп ва Зеленский "Патриот" келишуви ҳамда Россия билан музокараларни қайта тиклаш масалаcини муҳокама қилди. Уларнинг муносабати яхшиланмоқда.

Сиёсат

29.07.2026, 11:38

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кичик бизнес текширувларига уч йиллик мораторий жорий этилади

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилиши кутилмоқда. Мазкур чора инсон саломатлиги ёки бошқа тадбиркорларнинг мулкий манфаатларига зарар етказиш хавфи билан боғлиқ текширувларга татбиқ этилмайди.

Иқтисодиёт

18.08.2026, 16:10

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 карра қисқаради.

Ўзбекистон

18.08.2026, 14:53

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқдан шифохонага ўтказилмоқда

Покистон Олий суди қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хонни тиббий кўрик учун шифохонага ўтказиш ҳақида буйруқ берди. Айтишларича, у ўнг кўзининг кўриш қобилиятини деярли йўқотган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:20

Россияда мухолифатга босим кучайди: «Яблоко» сайловдан четлатилди

Россия Олий суди урушга қарши позицияси билан танилган «Яблоко» партиясининг сентябрь ойидаги парламент сайловларида иштирок этишини тақиқлаш ҳақидаги қарор устидан берилган апелляцияни рад этди.

Сиёсат

18.08.2026, 13:40

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас

Эрон ва АҚШ ўртасидаги англашув меморандуми самарасиз якунланди. Теҳрон Ҳормуз бўғозида ҳарбий позицияни эгалламоқда, Вашингтон эса музокараларни узайтиришни истамаяпти.

Сиёсат

18.08.2026, 11:50

Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди

Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–июль ойларида хориждан 710 минг тонна автомобиль бензини импорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 248,3 минг тоннага ёки 54 фоизга кўп.

Иқтисодиёт

17.08.2026, 17:25

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

15 август куни соат 03:41 да Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Қуйи Дархон» маҳалласида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон

Эрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳурмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди.

Сиёсат

15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг шарқий қисмида, Флорес ороли яқинида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Жаҳон

15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда

Эрон АҚШни мағлубиятни тан олишга чақирди. Трамп эса Теҳронни “ўта ёвуз” деб атаб, америкаликларни ёқилғи нархи кўтарилишига тайёр туришга ундади.

Сиёсат

15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 9,3 миллиард долларга етди.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг тўланмай қолган маош ва компенсациялари бўйича мурожаатлари асосида 570 минг доллар ундириб берилди.

Ўзбекистон

14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди

Москвадаги барча аэропортларда парвозлар вақтинча чекланган. Минтақавий хатар ортгани учун Латвия ва Финляндия ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирди. 

Жаҳон

14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди

Маҳсулот етказиб беришнинг асосий ҳажми Хитой ҳиссасига тўғри келди: 37 минг 560 та электромобиль.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 14:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →