Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.
Сиёсат
25.08.2026, 15:19
Улашиш:

Бу ҳақда АҚШ Федерал реестрида эълон қилинган ҳужжатга таяниб, Reuters хабар берди.
Таклиф АҚШ Миллий хавфсизлик департаменти томонидан 24 август куни эълон қилинган. Агар қоида тасдиқланса, мазкур тўлов йиллик квота доирасидаги янги H-1B петицияларига қўлланади. Департамент ҳисоб-китобига кўра, йиллик 85 мингта шундай петиция бўлиши мумкин ва янги йиғим йилига қарийб 8,8 миллиард доллар тушум келтириши кутилмоқда.
Илгариги тўловдан фарқи нимада?
Трамп маъмурияти 2025 йил сентябрь ойида H-1B дастури бўйича айрим хорижий ишчилар учун АҚШга киришни 100 минг долларлик тўлов билан боғлаган эди. Ушбу чора 2026 йил сентябрда ўз кучини йўқотиши керак. Бироқ Массачусетс федерал суди 2026 йил июнь ойида тўловни жорий этишга асос бўлган маъмурий чорани бекор қилган. Ҳукумат бу қарор устидан апелляция берган.
Янги таклиф эса аввалги 100 минг долларлик тўловдан ҳуқуқий жиҳатдан фарқ қилади. DHS уни H-1B дастури доирасидаги алоҳида йиғим сифатида жорий этишни таклиф қилмоқда.
Кимларга татбиқ этилмайди?
103 265 долларлик янги йиғим барча H-1B аризаларига тааллуқли эмас. Таклифга кўра, у асосан йиллик квота доирасидаги янги H-1B петицияларига қўлланади.
Жумладан, АҚШда талаба визаси билан бўлиб, кейин H-1B мақомига ўтаётган чет эл фуқаролари ҳамда амалдаги H-1B мақомини узайтириш билан боғлиқ аризалар янги 103 265 долларлик тўловга киритилмайди.
H-1B дастури АҚШ компанияларига технология, муҳандислик, таълим ва бошқа ихтисослашган соҳаларда малакали хорижлик мутахассисларни ёллаш имконини беради. Дастур бўйича ҳар йили 65 мингта асосий виза ва АҚШда магистр ёки ундан юқори даража олганлар учун қўшимча 20 мингта виза ажратилади.
Ҳозирча 103 265 долларлик йиғим якуний жорий этилгани йўқ. Бу — таклиф қилинган қоида бўлиб, унинг кучга кириши учун белгиланган тартиб-таомиллардан ўтиши керак. Reuters маълумотига кўра, қоида йил охиригача якунланиши мумкин.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди
Жаҳон
20.08.2026, 11:25

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади
Жаҳон
23.09.2026, 10:20

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
