АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШ ва Эрон ўртасида бир ойлик нисбий сукутдан сўнг ҳарбий тўқнашувлар яна кучайди. Вашингтон Эрондаги ҳарбий объектларга зарбалар берган бўлса, Теҳрон жавобан АҚШ кучлари жойлашган Яқин Шарқ давлатларига ракета ва дронлар йўллаган. Эрон жанубидаги Сирик ҳудудида тўй маросими пайтида зарба оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сиёсат

02.09.2026, 16:44

Улашиш:

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШнинг Эронга зарбалари

2026 йил 2 сентябрь куни АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик яна кескин босқичга ўтди. Reuters хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари Эрондаги ҳаво мудофааси тизимлари, радарлар ва денгиз имкониятларига алоқадор ҳарбий объектларга зарбалар берган.

Вашингтон ўз ҳаракатларини Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги ҳаракатлари ва АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужумларига жавоб сифатида изоҳлаган. АҚШ томонининг баёнотларига кўра, зарбалар асосан ҳарбий инфратузилмага қаратилган.
Шу билан бирга, Эрон томони АҚШ зарбалари оқибатида тинч аҳоли ҳам жабрланганини билдирмоқда.

Сирикдаги тўй маросимида қурбонлар

Энг катта хавотир уйғотаётган воқеалардан бири Эрон жанубидаги Ҳурмуз бўғози яқинида жойлашган Сирик ҳудудида содир бўлган. Куҳестак шаҳрида тўй маросими ўтаётган пайтда зарба берилган. Эрон расмийлари ҳужум оқибатида камида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, яна 63 киши яраланганини маълум қилган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда. Эрон томони зарбани АҚШ амалга оширганини даъво қилмоқда. Бироқ ҳодисанинг барча тафсилотлари, хусусан, зарбанинг аниқ мақсади ва нишон танлаш сабаблари мустақил равишда тўлиқ тасдиқлангани йўқ.

Эрон Инқилобий гвардияси ҳам қурбонлар ҳақида хабар берди

Эрон Инқилобий гвардияси АҚШнинг Кирмоншоҳ вилоятидаги зарбалари оқибатида тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлганини билдирган.

Эрон расмийлари, шунингдек, мамлакат жанубидаги зарбалар натижасида тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар борлигини маълум қилмоқда.

Эрон АҚШ кучлари жойлашган давлатларга зарба берди

АҚШнинг Эронга зарбаларига жавобан Теҳрон минтақадаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ва дронлар орқали ҳужумлар бошлаган. Эрон АҚШ ҳарбий кучлари мавжуд бўлган Баҳрайн, Иордания, Қувайт ва Ироқ ҳудудларига зарбалар берганини маълум қилган. Айрим ҳужумлар ҳаво мудофааси тизимлари томонидан қайтарилган. Бу воқеалар можаронинг Эрон ҳудудидан ташқарига янада кенгайиши эҳтимолини кучайтирмоқда.

Трамп: музокара бўлмаса, зарбалар кучайтирилиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг жавоб ҳаракатларидан кейин Вашингтоннинг позицияси ўзгармаганини билдирган.

Трамп Эрон яна ҳужумларни давом эттирса, АҚШ томонидан янада кучлироқ зарбалар берилиши мумкинлигини таъкидлаган. Reuters маълумотига кўра, АҚШ президенти Вашингтоннинг Ҳурмуз бўғози устидан назоратни таъминлаш борасидаги позициясини ҳам қатъий баён қилган.

Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик музокараларни қайта тиклаш имконияти ҳозирча жуда мураккаб бўлиб қолмоқда.

Теҳрон: АҚШга «унутилмас сабоқ» берилади

Эрон раҳбарияти ҳам Вашингтонга нисбатан кескин баёнотлар билан чиқмоқда.

Эроннинг янги Олий раҳбари Можтаба Хаменеий мамлакат қуролли кучлари АҚШ учун «унутилмас сабоқлар» тайёрлаганини таъкидлаган.
Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибаф эса АҚШни тинч аҳоли, жумладан болалар ўлимида айблаб, Америка ҳарбий кучларига нисбатан кескин баёнот берган.
Теҳрон Вашингтонни янги ҳужумларни тўхтатишга чақирмоқда ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий мавжудлигини асосий таҳдидлардан бири сифатида кўрмоқда.

Халқаро жиноий судга мурожаат

Сирик ҳудудидаги тўй маросимига зарба берилгани ҳақидаги хабарлар Эронда жиддий реакция уйғотди.
Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотлар ортидан Халқаро жиноий судга мурожаат қилганини билдирган.
Эрон томони мазкур воқеага халқаро-ҳуқуқий баҳо бериш зарурлигини таъкидламоқда. АҚШ эса ўз ҳарбий амалиётларини Эроннинг ҳарбий салоҳияти ва АҚШ кучларига таҳдидларни бартараф этиш билан изоҳламоқда.

Ҳурмуз бўғози атрофида вазият янада хавфли тус олмоқда

Янги зарбалар нафақат ҳарбий, балки иқтисодий хавфларни ҳам оширмоқда.Ҳурмуз бўғози дунёдаги энг муҳим нефть ташиш йўлакларидан бири ҳисобланади. У ерда ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши нефть таннархи, денгиз ташувлари ва халқаро савдо занжирларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Reuters маълумотларига кўра, сўнгги тўқнашувлар фонида жаҳон бозорларида хавотир кучайиб, нефть нархлари ўсган, Осиё ва Европа фонд бозорларида эса пасайиш кузатилган.

Можаро янада кенгайиши мумкинми?

Ҳозирги вазиятда энг катта савол — АҚШ ва Эрон ўртасидаги зарбалар алмашинуви кенг кўламли минтақавий урушга айланадими?
Эроннинг АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларига зарба беришга ўтиши можаронинг географик доирасини кенгайтирмоқда. Бир вақтнинг ўзида АҚШ ҳам Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар беришини билдирмоқда.
Шу сабабли кейинги бир неча кун минтақадаги вазият учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Агар томонлар янада кучли зарбалар беришда давом этса, можарога бошқа давлатларнинг тортилиши ва Ҳурмуз бўғозидаги денгиз қатновининг янада издан чиқиши хавфи ортиши мумкин.

Ҳозирча эса Вашингтон ва Теҳроннинг баёнотлари муросадан кўра қарама-қаршилик кучаяётганини кўрсатмоқда.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши тарихдаги энг кескин иқтисодий операциялардан бири бошланаётганини маълум қилди. У Теҳронга ёрдам берувчи давлатларни ҳам жиддий иқтисодий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирди.

Жаҳон

20.08.2026, 11:25

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →