updated: 21.03.2026, 22:49

Қашқадарёда фермернинг ери ўзидан бехабар аукционга чиқарилди

Қашқадарё вилоятида фермер хўжалигига тегишли 500 гектар ер майдони тегишли ҳужжатларсиз зaxирага қайтарилиб, аукционга чиқарилгани маълум бўлди.

Улашиш:

Қашқадарёда фермернинг ери ўзидан бехабар аукционга чиқарилди

Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Кўкдала туманида фаолият юритаётган “A.M.Ch.” фермер хўжалигига тегишли ер майдонини зaxирага қайтариш тўғрисидаги қарордан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида халқ депутатлари туман кенгаши қарори билан фермер хўжалигига тегишли 500 гектар ер майдони “ўз хоҳиши билан қайтарилган” деган асосда давлат зaxирасига олингани ва аукционга чиқарилгани аниқланган. Бироқ фермер томонидан ердан воз кечиш бўйича нотариал тасдиқланган ариза берилмаган.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидаги ҳуқуқдан ихтиёрий равишда воз кечиш ҳолатларида ушбу ҳуқуқни бекор қилишни Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан расмийлаштириш амалиёти бекор қилинган. Ҳозирда ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган ариза ерга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун ягона асос ҳисобланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ депутатлари кенгаши томонидан қуйи бўғин кенгашининг ноқонуний қарори бекор қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

Япония супермаркетларида маҳсулот “юзи” бор

Япония супермаркетларида мевалар ёки сабзавотлар қутисини очсангиз, кутилмаган манзарага дуч келишингиз мумкин: маҳсулот билан бирга уни етиштирган фермернинг сурати, исми ва ҳатто қайси ҳудуддан экани ҳам кўрсатилган бўлади.

Жаҳон

17.01.2026, 09:24

Давлат идоралари кўчиши ортидан бинолар сотилмоқда

Тошкент шаҳрида давлат идораларининг Янги Тошкентга кўчирилиши жараёни фонида пойтахт марказида жойлашган қатор йирик маъмурий бинолар аукцион орқали сотилмоқда.

Ўзбекистон

20.12.2025, 17:45

Кўкдаладаги газ “заправка”нинг портлашига раҳбар сабаб бўлган

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган газ “заправка”даги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, бир нечта фуқаролар тан жароҳати олган эди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълумотига кўра, корхона раҳбарининг ўзбошимчалиги сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон

13.11.2025, 10:54

Oʻzbekistonning aksariyat hududlarida sel va toshqinlar kuzatilmoqda

Кучли ёмғир натижасида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида сел ва тошқинлар кузатилмоқда

Жумладан, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги йўлда сув тошиб машиналарни оқизиб кетмоқда.

Ўзбекистон

13.04.2024, 14:08

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37