Россия мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам тартибини чекламоқда
Россия Давлат думаси хорижлик ишчилар учун мажбурий тиббий суғурта (МТС) полисини расмийлаштириш талабларини қатъийлаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги тартибга мувофиқ, мигрантлар МТС полисини олиш учун Россия ҳудудида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши шарт бўлади.
Ўзбекистон
22.11.2025, 12:24
Улашиш:

Бепул тиббий ёрдам — фақат 5 йиллик стаждан сўнг
Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, бепул тиббий ёрдам фақат Россияда камида беш йил қонуний асосда ишлаган мигрантларга кўрсатилади. Фақат фавқулодда ҳолатлар истисно қилинади.
«Россияда ишлашни хоҳлаган ва юқори ижтимоий кафолатлардан фойдаланишни истаганлар бу имкониятга ҳалол ва қонуний меҳнат орқали эришиши керак», — деди Володин.
Ҳозирги кунда МТС полисини олиш учун 3 йиллик иш стажи етарли эди. Қонун кучга киргач, талаб этиладиган стаж 5 йил этиб белгиланади.
Янги тартиб кимларга татбиқ этилмайди?
- Юқори малакага эга мутахассислар — амалдаги қоидалар асосида МТС полисини олиш ҳуқуқида қолади.
- ЖСТга аъзо мамлакатлар компанияларининг Россиядаги филиал ва ваколатхоналарига юборилган ходимлар — имтиёзли тартиб сақланади.
Ҳужжат Россия президенти имзолаганидан сўнг кучга киради.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги миграция сиёсати концепциясини тасдиқлаганди. Унда 2030 йилгача мигрантлар оқими ўсиши давом этиши қайд этилган.
Сентябрь ойида Россияда ишламайдиган мигрант оилалари учун пуллик яшаш тартибини жорий этиш таклифи берилган эди.
1 сентябрдан бошлаб мигрантлар учун рўйхатдан ўтиш, миграция ҳисоби ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш билан боғлиқ давлат божлари оширилган.
Ўзбекистон
22.11.2025, 12:24
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
